5 -мавзу. Илмий тадқиқотнинг намоён бўлиш шакллари ва типлари


) Аниқ мақсадга қаратилган фундаментал тадқиқотда


Download 1.59 Mb.
bet5/8
Sana06.02.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1171686
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-Мавзу ILMIY TADQIQOT METODOLOGIYAS

2) Аниқ мақсадга қаратилган фундаментал тадқиқотда илмий изланиш йўналиши аниқ белгиланган бўлади ва тадқиқотчилардан қўйилган мақсадларга эришиш йўлидан оғмаслик талаб этилади. Бундай тадқиқот муайян ташкилотда жамоа бўлиб амалга оширилади. Жамоа ишига маъмурий раҳбарлик қилиш тизими улкан роль ўйнайди. Ихтисослаштирилган гуруҳлар фаолияти (бўлимлар ташкил этилиб) мувофиқлаштирилади.

  • 2) Аниқ мақсадга қаратилган фундаментал тадқиқотда илмий изланиш йўналиши аниқ белгиланган бўлади ва тадқиқотчилардан қўйилган мақсадларга эришиш йўлидан оғмаслик талаб этилади. Бундай тадқиқот муайян ташкилотда жамоа бўлиб амалга оширилади. Жамоа ишига маъмурий раҳбарлик қилиш тизими улкан роль ўйнайди. Ихтисослаштирилган гуруҳлар фаолияти (бўлимлар ташкил этилиб) мувофиқлаштирилади.
  • 2. Амалий тадқиқотлар. Амалий тадқиқотларнинг хусусияти шундаки, улар амалий вазифаларни ечиш учун керакли бўлган билимни олишга қараб тўғридан- тўғри мўлжал олади. Бунда гап айрим турдаги амалий вазифаларни ечиш ҳақида боради. Илмий ходим бошқа имкониятларни ўрганиш учун, ҳатто улар қизиқарли натижаларни ваъда қилаётгпн бўлса ҳам мазкур тадқиқот чизиғидан четга чиқиши мумкин эмас. Иш режалари ва графикларини ҳамда уларни бажариш тўғрисида ҳисоботларни вақти-вақти билан тақдим этиш одатда амалий тадқиқотларни молиялаштириш шарти ҳисобланади.

3. Тадқиқотчилик лойиҳа-конструкторлик ишланмалари. Амалий тадқиқотлардан фарқли ўлароқ лойиҳа конструкторлик ишланмалари конкрет техник вазифани бажариш мақсадини кўзлайди. Бу - масалан, бирон-бир аппарат ёки иншоот лойиҳасини яратиш, ишлаб чиқаришнинг технологик схемаларини тайёрлаш бўлиши мумкин. Бу тадқиқот янги илмий билимларни олишдаги изланишлар билан боғлиқ бўлмайди, лекин конкрет лойиҳа конструкторлик вазифаларини ечиш учун фундаментал ва амалий фан натижаларидан фойдаланишга қаратилган бўлади. Бу ерда гап кашфиётчилик ҳақида эмас, балки ихтирочилик ҳақида боради. Фундаментал ва амалий тадқиқотларда олим амалда мавжуд бўлган, лекин номаълум нарса ва ҳодисани тавсифлаш ва тушунтиришга ҳаракат қилса, лойиҳа конструкторлик ишланмаларида мавжуд бўлмаган нарсани ўйлаб топиш ва яратиш ҳақида гап кетади.

  • 3. Тадқиқотчилик лойиҳа-конструкторлик ишланмалари. Амалий тадқиқотлардан фарқли ўлароқ лойиҳа конструкторлик ишланмалари конкрет техник вазифани бажариш мақсадини кўзлайди. Бу - масалан, бирон-бир аппарат ёки иншоот лойиҳасини яратиш, ишлаб чиқаришнинг технологик схемаларини тайёрлаш бўлиши мумкин. Бу тадқиқот янги илмий билимларни олишдаги изланишлар билан боғлиқ бўлмайди, лекин конкрет лойиҳа конструкторлик вазифаларини ечиш учун фундаментал ва амалий фан натижаларидан фойдаланишга қаратилган бўлади. Бу ерда гап кашфиётчилик ҳақида эмас, балки ихтирочилик ҳақида боради. Фундаментал ва амалий тадқиқотларда олим амалда мавжуд бўлган, лекин номаълум нарса ва ҳодисани тавсифлаш ва тушунтиришга ҳаракат қилса, лойиҳа конструкторлик ишланмаларида мавжуд бўлмаган нарсани ўйлаб топиш ва яратиш ҳақида гап кетади.
  • 4.Инновацион тадқиқотлар - муайян соҳада мавжуд билимларга таяниб ишлаб чиқариш учун фойдали янги ишланмани ихтиро қилишни назарда тутади.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling