5 Адабиётлар тахлили


Download 92.08 Kb.
bet3/27
Sana11.03.2023
Hajmi92.08 Kb.
#1260320
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Помидор диплом

Адабиётлар таҳлили.

Сабзавотчилик қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Аҳолини озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида сабзавотчиликни ривожлантириш юқори технологиялардан фойдаланган ҳолда уларни етиштириш ва сақлаш ҳамда қайта ишлашни тўғри ташкил жтишга тўғри келади. В.И.Зуев (1997). Ботаник ҳусусиятига кўра сабзавотлар 13 турга бўлинади. Озиқ овқат мақсадида фойдаланиладиган сабзавотлар помидор, карам, пиёз бўлиб, керакли озиқа рационида ўз ўрни бор.
Қишлоқ хўжалиги тармоғи республикамиз иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этади. Чунки сабзавот маҳсулотлари етарли бўлмаса халқнинг моддий фаравонлигини ошириб бўлмайди. Бу ҳақида республикамиз биринчи президенти 1994 йил 18 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида сўзлаган нутқида жумладан шундай деган эди. Қишлоқ хўжалигини ҳаётимиздаги аҳамияти ҳақида кўп гапирамиз мунозара қиламиз.
Бугун жамиятимиз шуни англаб олдики ҳаётимизни яхшилаш аҳоли турмуш даражасини кўтариш иқтисодиётимизни самарадорлигини ошириш ҳалқимизни боқиш истиқлолимизни режалаш ҳуллас қандай муаммо, қандай масала кўрмайлик уларни аксарияти биринчи навбатда қишлоқ хўжалигига бориб тақалади. Мана шунинг учун ҳам фаровон ҳаётни қурмоқчи эканмиз олдимизда халқ турмушини яхшилаш мақсадини қўйган эканмиз иқтисодий ислоҳатларни аввало қишлоқ хўжалиги ҳаёти соҳасидан бошлашимиз зарур. И.А.Каримов(1994).
Уруғликнинг сифатини сабзавот ва полиз экинларининг ва помидорнинг ҳосилдорлиги ошиши ва уни сифат кўрсаткичида муҳим рол ўйнайди. Бу уруғ берувчи сабзавотнинг қачон ўсимликни қайси органида жойлашганига қараб ўзгаради. Б. Аҳмедов (1980) томонидан помидор эртанги нави устида тажриба ўтказилди. Тажриба натижасида N, P ли ўғитлар ҳосилдорликни ошириши лекин ҳосилни сифатига таъсир этиши аниқланди.
Фосфорли ўғитлар эса помидор ҳосилдорлигини 4-5 ц/га ошириши ва уруғликни сифатига таъсир этиши аниқланди. Тупроқда К етишмаса ўсимлик ўсишдан орқада қолади, шох ва пояси ингичкалашади, чхши сақланмайди. Агар тупроқда фосфор етишмаса ўсимлик кам шохлайди ривожлантиш фазаси чўзилади.
Помидор уруғининг 1000 донаси 0,5 гр эканлиги тажрибада аниқланди. Г.О.Земан (1976)
Помидор ер шарида энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳисобланади. Помидор меваси тўйимли ва шифобахш ҳусусиятга эга, 3 % шакар, 1 % оқсил, 0,5 % органик кислота, 0,8 % бириктирувчи тўқима, 1% пектин анионлари, 0,2 % қуруқ ёғ, 0,6 % минерал тузлар мавжуд. Уларнинг таркибида калий натрий, калций, магний, олтингугурт, кремний, хлор бор. Улар углевод дармондорисига бой (15-30 мг/%, бахзан 55 мг/%). Бундан ташқари РР, К, каратин, В гуруҳ витаминларига ҳам эга.
Ер шарида помидордан 100 дан ортиқ турли ҳил озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланади. Помидор меваси янг узилган ҳолда аччиқ-чучук кўринсада тузланган, маринадланган ҳолда истемол қилинади. Дунё бўйича 50 млн тонна атрофида помидор етиштирилади АҚШ – 6,1-6,3 млн тонна, МДҲ – 4,7-4,8 млн тонна, Хитой – 4,1-4,2 млн тонна, Италия – 4,0-4,1 млн тонна етиштирилади.
Илғор хўжаликларда помидордан 250-300 ц/га ҳосил олинмоқда. Нуриддинов.А (1997) Ўзбекистон шароитида эеиш учун Ғ1 Абигал, Ғ1 шорлотта, Ғ1 Астона, АВЕ-Мария, Ғ1 Виласко каби дурагайлари тавсия этилган.
Помидор кўчатлари аввалдан суғорилган 80 см эгарга 40 см оралиғига экилади. Кўчатлар ариқ орқали суғорилади. Суғориш 4-5 кундан кейин қайтарилиб 15-20 кундан сўнг кўчатлар ипга тортилади ва ўсимлик атрофи чопилпди. Е.Лен (2010).
Помидор ўсимлигининг ҳосилдорлиги касалликларини ва зараркунандалари таъсирида камайиб кетади. Дунё миқёсида касаллик ва зараркундалари таъсирида 30 % гача ҳосилдорлик йўқолади ва камаяди.
Зараркунандалардан энг хавфлиси кузги тунлам, полиз ширапи, ўргимчаккана, иссиқхона оққаноти кўплаб зарар етказади. Улар таъсирида ҳосилдорлик 40-50 % га ча камайиши аниқланган.
А.А.Мигулин (1971) иссиқхона оққаноти Ўзбекистонда 2000 йилдан зарар етказа бошлаган. Улар тупроқ иқлим шароиьтига ёруғлик, намлик, ҳарорат, озиқа элементларининг етарли эмаслиги ҳам помидорнми ўсиш ривожланишига салбий таъсит этади.
Помидор мевасида турли витаминлар бор. Помидорни барги ва поясида заҳарли азотли моддалар бор. Поясининг қайнатиб эараркунандалар учун бўтқа тайёрлаб сепиш мумкин. Ташқи муҳит учун ҳавфсиз бўлган кураш чораси сифатида ундан фойдаланиш мумкин.
Ўзбекистон шароитида қишги иссиқхоналарда помидор кузда экилади.Ана шунда январь ойларида ҳосил олинади ёки кейинг йил июлгача ҳам парвариш қилинаверади. Шунингдек қишда экиб мартдан-июлгача ҳосил олинади. Республикамиз шароитида Перемога, Ташкенский тепличний, Майконский уражайний 2090, Гулқанд, Наврўз, Соната, Ревермуна навлврини экишни Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошка илмий тадқиқот институти томонидан тавсия этилган. Иссиқхоналарда кўчат экиладиган муддат Фарғона водийсида 15-20 август ҳисобланади. Кузги-қишки даврда экиладиган кўчатларни 10х10 см ҳажмли озиқ кубикларида етиштириш мақсадга мувофиқ. Касаллик юқтирмаслик учун кўчатлар иссиқхонанинг ўзида етиштирилади. В Зуев (1997). Помидор кўчатлари баландлиги 30-40 см пушталарга экилиб эгат бўйлаб суғорилади.
Кузги-қишки давр бошланишида ҳароратга эътибор берилади у 35 оС дан кўтарилиб кетмаслиги керак. Ўсимликлар қизиб кетмаслиги учун иссиқхона томи оқланади ёки сув ёмғирлатиб турилади. Лекин ҳарорат 12 оС дан камайиб кетмаслиги керак. Тупроқ ҳарорати 15-17 оС бўлиши шарт. Кун қмсқара борган сари иссиқхоналар ҳарорати аста секин 18-20 оС га кечқурун 14-15оС га туширилади. Бундан мақсад фотосинтез жараёни сусацган даврда ўсимликлар нафас олишида ассимилятор сарфини камайтиришдан иборат. Бунда ҳавонинг нисбий намлиги имкони борича паст(60 % дан оширмай) сақланади: бу шароит помидор гуллари чангланиш учун ва касалликнинг олдини олишда зарур ҳисобланади. А.Расулов(1995). Иссиқхоналарда помидор етиштиришда тупроқнинг сувли сўримини анализ қилиш йўли билан тупроқдан озиқланишини мунтазам равишда назорат қилиб туради. Қатор ораси ва ўсимлик тупиьнинг атрофи чопилади.
Гидропоника усулида помидор етиштириш В.Зуев (1997). Помидорни бу усулда етиштиришда кўчатлар учун ердагига қараганда янада қулай шароит яратилади. Чунки стелатлардаги ёки идишларга озиқ эритмаси юборилади унинг сатҳи субстрат сарҳидан 2-3 см паст бўлади. Шунинг учун ўсимликлар барги ёрилган зонасиада ҳаво намланмайди.
Бу усулда етиштириладиган иссиқхоналарда кўчатлар ичига шағал-қум аралаштириб солинган сопол тувакчаларда етиштирилади. Парвариш қилиш даврида кўчатлар кунига В.А.Чесноков эритмаси билан суғорилади.
Кўчатлар 7-8 та барг чиқаргандан сўнг иссиқхонага кўндалангига жкилади. Уларни қалин қилиб экилмайди. Бу усулда ўсимлик тез қарийди. Иссиқхонада помидор етиштиришда бу усулни ижобий ва салбий томонларини ҳисобга олиш зарур.
Қишлоқ хўжалиги тармоғи республикамиз иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этади. Чунки деҳқончилик маҳсулот етарли бўлмаса ҳалқнинг моддий фаровонлигини ошириб бўлмайди. Бу ҳақида республикамиз президенти 1994 йили февраль куни Вазирлар маҳкамасининг йиғилишида сўзлаган нутқида жумладан ҳаётимиздаги аҳамияти ҳақида кўп гапирамиз, мунозара қиламиз.
Бугун жамиятимиз шуни англаб олдики, ҳаётимизни яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини кўтариш иқтисодиётимизни самарадорлигини ошириш, халқимизни боқиш, истиқлолимизни режалаш, хуллас қандай муаммо, қандай масалани кўрмайлик уларни аксарият биринчи навбатда, қишлоқ хўжалигига бориб тақалади. Мана шунинг учун ҳам фаровон ҳаёт кўрмоқчи эканмиз олдимизга ҳалқ турмушини яхшилаш мақсадини қўйган эканмиз, иқтисодий ислоҳотни аввало қишлоқ ҳаёт соҳасидан бошлашимиз зарур. (И. А. Каримов)
Уруғчиликнинг сифати сабзавот ва полиз экинларининг ҳосилдорлиги ошириш ва уни сифати кўрсаткичида муҳим роль ўйнайди. Бунда уруғ берувчи сабзавотнинг қачон, ўсимликни қайси холатда жойлаштиришга қараб ҳам ўзгаради. Б. Ахмедов томонидан (1980) уч йил давомида картошка ва помидорни эртаги нави ўсишда тажриба ўтказди. Тажриба натижасида N,P ли уруғлар ҳосилдорлигини ошириши, лекин ҳосилни сифатига таьсир этилиши аниқланди. Фосфорли ўғитлар эса помидор ҳосилдорлигини 5 – 6 ц/га оширишни, уруғлик сифатини яхшилашига таъсир этиши кўриб чиқилди. Қатор орасидаги бегона ўтлар эса ҳосилдорликни камайтиришга, илдизмеваларни майдаланишига олиб келади. Тупроқда К етишмаса ўсимлик ўсишдан орқада қолади, туганаклар ингичка бўлиб, яхши сақланмайди. Агар тармоқда фосфор етишмаса ўсимлик кам шохлайди, ривожланиш фазаси ғўзилади. Помидор ва картошканинг 1000 дон уруғининг вазни 0.5 г эканлиги тажрибаларда аниқланган. Г.О. Зсман (1976).
Республикамизда етиштирилаётган мевалар ва узум экологик жихатдан соф бўлиб, улардан юқори кўп миқдорда қимматли озиқ моддалари ва дармон – дорилари бор.
Бундан ташқари янги узилган узум юқори сифатли вино маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ажойиб хом ашё ҳисобланади. Республика виночилари ҳар йили 16.5 миллион фликатр вино материаллари тайёрланган винолар 92 та медаль билан тақдирланган.
Ўзбекистонда 5 миллион тоннагача мева – сабзавот ва узум етиштирилмоқда. Бу эса республика бозорининг эхтиёжларидан анча ортиқдир. Миқдори меваларнинг кимёвий таркибига боғлиқ бўлиб, қулупнай учун ўртача 7 %, олмада 9.5 % анор ва олхўрида 10 %, олчада 11 %, узумда 15 % бўлади. Хом – ашё таркибидаги хушбўй ва бўёқ моддалари қанчалик кўп бўлса, шарбатларнинг сифати шунчалик юқори бўлади. Пўстлоғи бўялган, маьлум бўлмаган олча навлари шарбат учун яроқсиз ҳисобланади. Шарбат ишлаб чиқариш учун урилган, лат еган мевалар ҳам яроқлидир. Шунингдек мевасиинг шакли ҳам ахамиятга эга эмас. Аммо моғорлаган, чириган мевалар ҳам шаарбат таьмини бузилиши ва шарбатнинг нохуш ҳидни бўлишига олиб келиш мумкин. В. В. Зуев. (1997).
Дастлабки ишлов берилган хом – ашёни енгиш ва шарбат чиқиш миқдорини кўпайтириш мақсадида янгилаган маҳсулотга турли хил ишловлар беришдан иборат маҳсулотга турли хил ишловлар берилишидан иборат. Шарбатнинг қончалик даражада ажралиши хом – ашёсининг янгиланиш даражаси, унинг таркибидаги пектин моддалари миқдори, қолдиқнинг коллоид системаси ҳолати бўлади. Шунинг учун ҳам енгиш жараёнинин ўзига хос хусусиятлари бор.



Download 92.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling