5 Адабиётлар тахлили


Download 92.08 Kb.
bet4/27
Sana11.03.2023
Hajmi92.08 Kb.
#1260320
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Помидор диплом

2. Умумий қисм
2.1 Тажрибани мақсади ва вазифаси.
Тажрибада помидор зараркунандаларига қарши курашни хосилдорликка таъсирини ўрганишдан иборат бўлди. Аҳолини сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида очиқ майдонда помидор етиштириш имконияти ўрганилди.
Мақсад аҳолини сифатли помидор мевалари билан таъминлашдан иборатдир. Помидорни қайта ишланган, яъни сок қилинган, тузланган холатда истемол қилиш мумкин. Лекин соф янги холда истемол қилинса организмга жуда фойдали бўлади. Шунинг учун кузги-қишки мавсумда помидор етиштириш бўйича тажрибалар ўтказилади.
Мамлакатимизда кузги-қишки, оралиқ, қишки-баҳорги мавсумларда ойнабанд ва полиэтилен плёнкали иссиқхоналарда асосан помидор, бодринг, ширин қалампир, кўк пиёз, турли кўкатлар, қулупнай, гуллар ва лимон етиштирилади.
Кузги-қишки мавсумда тупроққа асосий ишлов беришдан олдин ҳар бир гектар иссиқхона майдонига камида 400 тонна чиринди ва 100—150 тонна ғоваклаштирувчи модда (қипиқ, сомон майдаси) солиниши лозим. Иссиқхоналарга помидор уруғи июнь ойининг охири июлнинг бошларида сепилади. Кўчатлари август ойи бошида ўтқазилади.
Қишки-баҳорги мавсум учун помидор уруғлари ноябрь ойи охирлари - декабрнинг бошларида экилса, кўчатлар январь ойи охири, февралнинг биринчи ўн кунлигида ўтқазилади.


2. 1. Тажриба иссиқхонасини тупроғи тавсифи
Помидорнинг ўсиши ва ривожланиши, ҳосили ҳамда сифатига азотли озиқланиш режими, экиш билан бериладиган меъёри, қўллаш муддатининг таъсирини ўрганиш учун дала тажрибалари қўйилди. Дала тажрибалари Фарғона шаҳрида жойлашган иссиқхонада соз тупроқлар шароитида олиб борилди.
Тупроқ ҳосил қилувчи она жинси асосан лёсс ҳамда аллювиал ётқизиқлардан иборат бўлиб, юқори карбонатлилик учрайди, шунинг учун ҳам тупроқ сувли сўрим муҳити нейтрал ва кучсиз ишқорлидир. Дарё ўзанидан ташқари, аллювиал текислик учта терассага бўлинганлиги яққол сезилиб туради. Биринчи терасса тўлқинсимон чўзилган бўлиб, тупроқлари қалин, шағал қумлар билан қопланган, баъзида қумлоқ келтирилмалар устида ҳосил бўлган. Сизот сувлари сатҳи юзада (0 – 5, 1,0 м), чучук. Иккинчи терасса биринчисидан 5 – 7 м баланд текисликларда жойлашган бўлиб, тупроқлари аллювиал ва агроирригацион келтирилмалар устида пайдо бўлган.
Тупроқ қатламлари механик таркибига кўра кўпинча оғир ва ўртача қумоқдир. Сизот сувлари 4 – 5 м чуқурликда жойлашган, чучук. Учинчи терасса иккинчисидан 15 – 20 м баландликда жойлашиб, айрим минтақаларда ушбу юқорилик сезилмайди. Иккинчи терассадан кенгроқ майдонларни эгаллайди, кучсиз тўлқинсимон паст текисликлардан иборат бўлиб, аста секин тоғ этаги текисликларга туташиб кетади.
Ўтлоқи – соз тупроқлар механик таркибига кўра оғир ва ўртача қумоқли, физик соз ва чангнинг кўплиги (45 – 50 %) билан тавсифланади. Йирик фракцияларнинг минералогик таркиби кварц, дала шпати, гидрослюдалар ва кальцийдан иборат. Юқори дисперс минераллардан гидрослюдалар, монтмориллионит гуруҳига кирувчи минераллар ҳамда хлорид, вермикулит, аморф моддалар учрайди. Ўтлоқ–бўз тупроқларнинг асосий хусусиятларидан бири карбонатларнинг ва гумус миқдорининг кўплигидир.
Тупроқнинг А қатламида гумус миқдори 1,2 %, умумий азот миқдори 0,1 – 0,2 % ни ташкил қилади. Ўтлоқи – соз тупроқлар сингдириш сиғими 8 – 10 мг экв 100 гр тупроқда (Розанов 1948; Кауричев, 1982; Мусаев, Акбаров, 1996) ташкил этади. Сингдирилган катионларнинг 60 – 75 фоизи Са+2 ионига, 10 – 15 фоизи Мg+2 ионига тўғри келади.
Ўтлоқи – соз тупроқлар сингдириш сиғимининг 7 – 8 фоизи К+ ва Na+ ионига тўғри келади. К+ иони Na+ ионига нисбатан кўп миқдорда учрайди. Маданийлашган тупроқларда Na+ деярли учрамайди.
Тажриба даласининг тупроқларини агрокимёвий тавсифлаш учун ҳар йили баҳорда хайдов қатлами (0 – 30 см) ва ҳайдов ости қатламидан (30 – 60 см) тупроқ намуналари олиниб таҳлил қилинди.
1-жадвал

Download 92.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling