5 Адабиётлар тахлили


Помидорни кўчатсиз уруғидан ўстириш


Download 92.08 Kb.
bet14/27
Sana11.03.2023
Hajmi92.08 Kb.
#1260320
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
Помидор диплом

3.3. Помидорни кўчатсиз уруғидан ўстириш.
Помидорни далага бевосита уруғни экиб кўчатсиз ўстириш ҳам мумкин, бунда уларни етиштиришга қилинадиган харажатлар анча камаяди. Далага бевосита уруғи экилган помидор ўсимлигининг совуққа чидамлилиги ошади, қурғоқчилик ҳамда столбур касаллигидан кам зарарланади. Ҳосилдорлик жиҳатидан кўчат қилиб ўстирилган помидордан деярли фарқ қилмайди. Уруғдан ўстирилган помидор кўчатидан ўстирилгандагига қараганда икки-уч ҳафта кечроқ пишади. Шунинг учун ҳам уларда етилмаган кўк помидор меваси кўп бўлади.
Жанубий районларда бевосита уруғдан ўстирилган помидор кўчатидан экилганига қараганда сув танқислигидан камроқ қийналади. Суғориладиган районларда эртаги ҳосил етиштириш зарурияти бўлмаган ҳоллардагина помидорни уруғдан экиб ўстириш мумкин.
Уруғдан экиш билан кўчат қилиб ўстириш усулларини бирга қўшиб олиб боришни тўғри ташкил этиш йўли билан истеъмолчиларга янги помидор етказиб бериш мавсумини анчага узайтириш мумкин.
Тошкент, Самарқанд ва Сурхондарё вилоят хўжаликларида помидорни уруғдан ўстириш усули кенг қўлланилмоқда ва гектаридан 200-300 ц ва ундан юқори ҳосил олинмоқда.
Бевосита далага экилган помидор уруғлари секин униб чиқиб, дастлабки пайтларда жуда суст ривожланади, қатқалоқ ва бегона ўтлардан ниҳоятда қийналади. Помидор уруғини март ва апрелнинг бошларида чигит ёки сабзавот сеялкасида гектарига 2-3 кг нормада экилади. Уруғни оддий усулда қаторлаб ёки квадрат-уялаб экиш мумкин. Қаторлаб экишда майсалар қийғос униб чиққандан кейин ортиқча ўсимликлар трактор культиваторини қаторларга нисбатан кўндаланг юргизиб кесиб ягоналади. Уруғни ёппасига ундириб олиш ва қаталоқни йўқотиш учун экиш олдидан уруққа майдаланган қуруқ қўй қийи ёки от гўнги аралаштирилади ёхуд далага чиринди солиб мульчаланади. Помидор уруғини дражилаб (ғўлаклаб) экиш энг истиқболли бўлиб, текис туп сонни таъминлайди ва ҳосилдорликни оширади.
Эрта - март ойида экиладиган уруғлар, одатда, ивитилмайди. Бирмунча кечроқ - апрелда экиладиган бўлса, ивитилган уруғ билан қуруқ уруғларни аралаштириб ва қўшимча экин сифатида салат, редиска каби экинлар уруғни аралаштириб экиш яхши натижа беради.
Помидор майсалари кўпинча икки марта, ноқулай шароитларда (далани ўт босиб, зараркунандалар тушганда) эса уч марта ягона қилинади: биринчи ягоналаш битта-иккита, охиргиси эса тўрт-бешта барг чиқарганда ўтказилади. Иккинчи марта ягоналаш билан бир йўла хато чиққан жойларига ягоналашдан чиққан кўчатлар экиб кетилади. Шунинг учун, уруғдан экиб ўстирилганда гербицидлардан: прометрин (гектарига 3-4 кг) дихлормочевина (гектарига 8-16 кг) дан ва бошқа мавжудларидан кенг қўламда фойдаланиш лозим. Бу препаратлар экиш олдидан ерларни ишлаш вақтида берилади. Помидорнинг ўсув даврида гербицид сифатида гектарига 8-10 кг ҳисобидан золан препаратидан фойдаланилади. Уруғдан ўстирилган помидорнинг бундан кейинги парвариши кўчатдан экилган помидорникидан фарқ қилмайди.

Download 92.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling