5 Адабиётлар тахлили


Помидорнинг асосий зараркунандалари ва уларга қарши кураш


Download 92.08 Kb.
bet15/27
Sana11.03.2023
Hajmi92.08 Kb.
#1260320
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27
Bog'liq
Помидор диплом

3.4. Помидорнинг асосий зараркунандалари ва уларга қарши кураш
Помидор занг канаси. Ўтказилган махсус тадқиқотлардан маълум бўлишича, помидор занг канаси асосан помидор ва картошкада бемалол ривожланади. Дастлаб ўсимликнинг пастки барглари , новдалари зарарлана бошлайди, аста секин юқорига қараб кетади. Зарарланган новда қўнғир тусга эга бўлиб силлиқлашади, баргларида эса сариқ доғлар пайдо бўлади. Зарарланган гул ва мевалар тўкилиб кетади, йирик меваларнинг юза қисмида тўр сингари расм пайдо бўлиб тиришиб ёрилади. Қаттиқ зарарланган ўсимлик хосили 100 % нобуд бўлади.
Кураш чоралари. 1. Помидор ва картошка экинларини ўзаро узоқ масофада экиш. 2. Зараркунанда ва касалликларга қарши олдиниолиш чораларин ўз вақтида амалга ошириш. Хосил йиғиштирилгандан кейин ўсимлик қолдиқларини даладан олиб чиқиб ташлаш, ерни шудгорлаш ва қишки яхоб сувини бериш. 3. Кимёвий кураш сифатида қуйидаги акарицидлардан фойдаланиш мумкин: олтингугурт кукуни (15 кг/га), каратэ (0,3 л/га), талстар (0,5 л/га), митак (2 л/га), омайт (1,5 л/га).
Ғўза тунлами (кўсак қурти), асосан помидор мевасини кучли шикастлайди. Уларга қарши экинзорларга трихограммалар, заҳарли емлар қўйилади. Кимёвий усулда эса гектарига 2-3 кг хлорофос, энтобактерин 5 килограммига 0,2 кг хлорофос қўшиб сепилади. Баргнинг қўнғир доғланишига қарши ёпиқ майдонлар юқумсизлантирилади. Уруғлар экишолди, ўсимликлар ўсув даврида истиқболли экологик соф кимёвий препаратлар (тилт, децис, фундазол, 1 % ли олтингугурт каллоиди) билан ишланади.
Кўсак қуртининг ҳар авлодига қарши курашда дорилаш-нинг неча марта такрорланиши - дорилаш муддатшгинг тўғри аниқлашшгига ва уни қанчалик қисқа вақт ичида ўтказилишига, яъни ҳимоя тадбирининг самарадорлигша боғлиқдир.
Ғўзани дорилаш ишлари зарур бўлган муддатдан олдин ёки кеч ўтказилса паст самарадорликка эришилади. Бушшг оқибатида қайта ишлов беришга тўғри келади. Кўшимча равишда яна қуйидаги ҳолларда гўзалар қайта дориланади:
а) зараркунанданинг тухум кўииш муддати одатдан ташқари чўзилиб кетганида;
б) таъсир этшп муддатлари қисқа бўлган инсектицидлар ишлатилса;
в) помидор ғовлаб ўсаётган даврда дориланганида (бунда ўсимлик тез ривожланиши сабабли капалаклар тухумни янги, дориланмаган новда ва кўсакларга қўяди).
Бу аҳволни одатда тунламнинг иккинчи авлоди ривожланаётган муддатларда (июл-август), айниқса кеч экилган ғўзаларда кузатиш мумкин.
Оққанот сабзавот экинларига икки томонлама зарар келтиради: личинкаси ўсимлик баргларининг орқа қисмига жойлашиб, тайёр озуқа моддаларини сўриб олса, етук ҳашаротлардан (личинкасидан) чиқадиган суюқ моддалар баргларнинг устига тушиб ёпишқоқ ширалар ҳосил қилади. Бу ширалар устида қора замбуруғлар тез кўпайиб, ўсимликларнинг нафас олишини қийинлаштиради ва баргларининг тез қуриб қолишига олиб келади. Оққанот бир мавсумда 12—14 маротаба авлод бериб кўпаяди.
Ўргимчак кана ва занг кана ўсимлик баргларини орқа қисмига жойлашиб тайёр озуқа моддаларини сўриб зарар келтиради. Ўргимчак кана билан зарарланган экиннинг барглари сарғайиб тез қурийди. Занг кана билан зарарланган ўсимлик барглари орқасида кумуш рангли доғлар ҳосил бўлиб, барглари четдан сарғайиб қурийди. Ўргимчак кана кўзга кўринади, занг канани эса фақат микроскоп остида кўриш мумкин. Ўргимчак кана бир мавсумда 14-16, занг кана эса 10-12 марта авлод бериб кўпаяди. Бу зараркунандаларга қарши 20% Митак 2 л/га ёки Грезли 0,5 л/га ёки 50% Неорондан 1 л/га, Вертимек 0,2 л/га ҳисобида пуркалса яхши самара беради.
Иссиқхонада шираларнинг икки тури катта зарар келтиради: полиз шираси ва акация ширалари. Бу ширалар билан зарарланган ўсимлик барглари бужмаяди, ўсиш секинлашади ва ҳосилдан қолади. Бу турдаги ширалар ўсимлик баргининг орқасига жойлашиб тайёр озуқа моддаларини сўриб овқатланади. Бу шираларда шундай одат борки, эрта баҳордан то кеч кузгача оталанмай тирик личинка туғиб кўпаяди ва кеч кузда қишлаб қолиш учун 4—5 тадан тухум қўяди. Шу сабабли ҳам ширалар тез — бир мавсумда 16—18 марта авлод беради.
Юқорида келтирилган зараркунанда ва касалликларга қарши энг биринчи навбатда олдини олиш чораларини кўриш талаб этилади. Бу олдини олиш чоралари экологик томондан ҳам иқтисодий томондан ҳам самарали бўлиб, кўп ҳаражат ва кўп меҳнат талаб этмайди.



Download 92.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling