5 Адабиётлар тахлили


Биологик фаол моддаларни (БФМ) ишлатиш


Download 92.08 Kb.
bet17/27
Sana11.03.2023
Hajmi92.08 Kb.
#1260320
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Bog'liq
Помидор диплом

3.2. Биологик фаол моддаларни (БФМ) ишлатиш
Зараркунандаларга қарши ишлатиладиган БФМ орасида айниқса зарарли тунламларга (ғўза, кузги, ундов) қарши мўлжалланган феромон тутқичларни (ФТ) кўрсатиб ўтиш мумкин.
Феромон - сўзи юнонча бўлиб, "ферон" - узоқдан, "моне" - жалб қиламан, деган маънони биддиради. Кўпгина ҳашаротлар ғумбакдан чиқиши билан жуфтлашиш тараддудига тушади. Айримларида эса бу ҳодиса 2-3 кун кейинроқ рўй беради - ўсимлик гулларидан нектар сўриб озиқлангач, уларнинг жинсий аъзолари етилади. Шундан кейингина улар феромон чиқара бошлайди. Бундай ҳашаротлар ҳар хил ўсимликлар гулларининг ҳидини яхши ажрата олади. Бундайлар қаторига ғўза тунлами ҳам киради.
Кўп ҳолларда ўсимликлар урғочи ва эркак ҳашаротлар бир-бири билан учрашадиган "манзил" бўлиб ҳам хизмат қилади. Бу ҳодиса сабабини аниқлаш учун энтомолог, биофизик ва биохимик олимлар қунт билан ҳашаротларнинг ҳид сезиш аъзоси ҳисобланган мўйловларидаги биотокларни ўлчаганлар. Ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, бу мўйловлар дастлаб ўсимликлардан келувчи моддаларнинг, кейин нектар сўрган урғочи капалаклардан келувчи феромонларнинг ҳидига жуда сезгир бўлади.
Ҳашаротлар феромони ғоятда фаол бирикма ҳисобланади. Феромоннинг жуда ҳам оз миқцори, ҳатто бир неча молекуласи ҳам эркак ҳашаротни "мафтун" қила олади.
Шундай қилиб, феромонлар хилма-хил биологик сигаал-лар беришга қодир бўлиб, кимёвий экологиянинг жуда мурак-каб кўринишларидан бири ҳисобланади. Феромонларнинг жинсий, из, огоҳлантириш, майдон белгилаш ва тухум қўйиш турлари мавжуд бўлиб, уларнинг назарияси яхши ўрганилган. Усимликларни ҳимоя қилишда, асосан ҳашаротларнинг жин-сий жалб қилувчи феромони ишлатилмоқда. Бунда қарама-қарши жинсли ҳашаротлар (эркаклари) жалб қилинади.
Феромон тутқичлар. Ҳашаротларнинг етук зотлари ўзаро боғланиши учун мўлжалланган кимёвий моддаларнинг мавжудлиги аниқланганлигига 2 асрдан ортиқ вакт ўтганига қарамай (А. Фабр, 1823), бу моддани амалий ишлатиш учун тадқиқотлар Ўзбекистонда 1980 йиллари бир қатор илмий ташкилотларда бошланган (Хўжаев ва б., 1982). Таъкидлаб ўтиш жоизки, феромон моддаси ҳашаротларнинг махсус экзокрин безлари томонидан ишлаб чиқилиб, ўзга жинсли зотини жалб этиш учун мўлжалланган. Жинсий феромонни ғўза тунламининг урғочи зоти ишлаб чиқаради.
ФТ ёрдамида айни ҳашаротнинг баҳорда ривожлана бошлаган муддатини ва зичлигини аниқлаш. Мавсумда нечта бўғин берганлигини, уларнинг муддатларини ва фенограммасини тузиш.
ФТ га илинган капалаклар зичлигига қараб қайси ҳимоя усулини ва қайси фурсатда ишлатиш кераклигини аниқлаш. Трихограммани далага тарқатиш учун энг самарали фурсатни аниқлаш.
Феромон тутқичларни ишлаш жараёни шундан иборатки, бунда сунъий ҳидга жалб этилган эркак зот капалак тутқич ичига жойлаштирилган елимли қоғозга ёпишиб қолади. Сунъий феромон кучли аттрактант ҳисобланади, яъни у табиий капалакка нисбатан бир неча бор кучли жалб этиш хусусиятига эга. Ҳар бир тур ҳашарот учун маълум структура ва тузилишга эга бўлган ўзининг феромони мавжуд. Амалиёт-да феромои тутқич ёрдамида айни ҳашарот ривожланишини белгилаб, зарур кураш усули учун тараддуд кўриш имконияти яратилади. Бу эса биринчидан, ўз вақтида кураш ўтказилиши ҳисобига зарарнинг олдини олишга, иккинчидан беҳуда ишлов ўтказишга чек қўииш имконини яратади.
Феромон тутқичлар қуйидагилардан иборат: тутқич елимли ёпишгич, темир сим, ёғоч қозиқ ва феромон моддаси сингдирилган резина капсула. Ёғоч қозиқларга устунчалар ўрнатиш шарт эмас.'
Феромон моддаси сингдирилган резина капсула. Феромон, юқорида айтиб ўтганимиздек, «жалб қилувчи» ёки «чорловчи» модда бўлиб, унинг жуда кичик миқдори (1-2 мг) кўп эркак капалакларни чақириши мумкин. Феромон моддасини ишлатиш учун уни ҳар хил резина ёки полимер воситаларга шимдирилади. Кейинчалик модда атрофга ҳаво орқали аста-секин тарқала бошлайди. Резина трубка 15-20 мм узунликда қиркилган бўлиб, ҳар бир бўлаги ўз таркибида 2 мг феромон сақлайди (ғўза тунлами учун). Феромон резина трубка бўлагининг ички сатҳига сингдирилган бўлади. Шу сабабли доимо трубканинг ички сатҳи очиқ бўлишига эришиш лозим. Трубка тешигидан ҳавонинг ўтиб туриши феромон-нинг атрофга тарқалишини таъминлайди. Феромонлар сингдирилган резина трубка 1 мм ли сим ёрдамида туткич-нинг марказий қисмига осиб кўиилади- Бу ўринда скрепкадан (қоғоз қистиргич) фойдаланиш ўринлидир. Феромонлар сингдирилган резина трубкани жойлаипнришда горизонтал ҳолатини таъминлашга ҳаракат қилиш керак.
Ғўза тунламининг феромони очиқ ҳавода 10-15 кун давомида ўз кучини йуқотади. Шунинг учун уларни оғзи яхпш беркитиладиган идипшарга солиб уй совутгичларида сақлаш лозим. Совутгичларда сақланган феромонлар 1-1,5 йил давомида ўз кучини йўқотмшади.
Феромон туткичларини далага ўрнатиш. Феромон тутқичлар қўлланиш мақсади ва экин турига қараб турли миқцорда ўрнатилади. Ғўза экижан майдонларда феромон тутқичлари тунламларнинг ривожланишини аниқлаш учун қўлланилади. Шу мақсадда ҳар 4-5 гектар ғўза майдони ҳисобига 1 дона тутқич ўрнатиш мақсадга мувофиқдир. Ғўза тунлами юқорида таъкидлаб ўтилганидек, асосан ғўзанинг ўсиш нуқтасига тухум қўяди, демак тутқич айнан капалак тунда учиб юрадиган баландликда жойлашган бўлади. Иккинчи томондан, тутқичларнинг юқорида жойланиши унинг ичида ҳавонинг осон айланишига, оқибатда феромон хидининг яхши тарқалштгига имконият яратади.



Download 92.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling