5 Адабиётлар тахлили


Download 92.08 Kb.
bet18/27
Sana11.03.2023
Hajmi92.08 Kb.
#1260320
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27
Bog'liq
Помидор диплом

4.3. Биологик усул
Ўзбекистонда ўсимлик зараркунандаларига қарши биоло-гик усул деб аталган кураш табиат қарама-қаршиликпарининг (зиддият) намоёндаси шаклида МДҲ давлатлари орасида тез ривожланди. Уни ўрганиш чукур ва зудлик билан амалга ошди; амалий жорий этиш эса Давлат Раҳбарияти рахнамоли-гида Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий — текши-риш институти, ТошДАУ, УзФА нинг зоология институти, ҳамда вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш станциялари томонидан тез суръатлар билан амажа оширилди.
Бу усул экинлардаги зараркунандалар тухумига қарши оддий трихограмманинг 2-3 турини ишлатишни назарда тутади. Кушанда биофабрика ва лабораторияларда кўпайтирилган дон куясининг тухумида ҳамда етук зот шаклларида майдонга тарқатилади. Трихограмма тунламнинг ҳар бир авлодига қарши камида уч марта 1-1,2-1 гр/га тизимида тарқатилади: биринчи марта - тухум қўя бошлаганида, кейингилари - ҳар тўрт беш кундан сўнг.
Трихограммани эрталаб соат 7 дан 11 гача ва кечқурун соат 17 дан 20 гача
тарқатиш лозим, чунки бу пайтда у серҳаракат бўлади. Кушанданинг учишга қобилияти паст эканлигини назарда тутиб, мумкин қадар кўпроқ ерга тарқатиш лозим (ҳар гектарда камида 100 та жойга).
Кушандадан самарали фойдаланишнинг яна бир омили уни тарқатиш муддатини тўғри аниқлашдан иборат. Бу эса хўжалиқда назорат-башорат ишларининг юқори савияда ўтказилишини талаб қилади.
Фақат трихограмма ишлатишнинг самарадорлиги етарли бўлмай, далада қуртлар пайдо бўлса бракон кушандасининг етук зотлари далага тарқатилади. Сифатли кушанданинг жинслар нисбати одатда ўртача 1:1 бўлади. Шуни назарда тутиб, ургочи зот ҳисобига даладаги тунлам қуртларининг зичлигини ҳисобга олиб, ҳар гектарга 500 тадан 3-4 минггача тарқатилиши мумкин. Меъёрни белгилашда ҳар 1 урғочи браконга далада 10-15 та қурт тўғри келишини ҳисоблаб чиқиш зарур.
2-жадвал
Трихограмма ва бракои самарадорлигининг уларнинг сифатига боғлиқ бўлиши






Download 92.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling