5 Адабиётлар тахлили


Download 92.08 Kb.
bet22/27
Sana11.03.2023
Hajmi92.08 Kb.
#1260320
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Помидор диплом

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Вариантлар

1

2

3

1

Ерни экишга тайёрлаш;

сўм

400 000

400 000

400 000

2

Асосий ва қўшимча иш хақлари;

сўм

200 000

200 000

200 000

3

Минерал ўғитлар қиймати;

сўм

300 000

300 000

300 000

4

Помидор кўчатини қиймати;

сўм

350 000

350 000

350 000

5

Кимёвий препапратлар қиймати

сўм

-

96 000

103 000

6

Жами ҳаражат

сўм

1 250 000

1 346 000

1 353 000

7

Кўзда тутилмаган харажатлар.

сўм

200 000

200 000

200 000

8

Ҳамма ҳаражат

сўм

1 450 000

1 546 000

1 553 000

9

Помидор ҳосили

ц/га

120

210

285

10

Сотиш нарҳи

сўм

200

200

200

11

Олинган даромад

сўм

2 400 000

4 200 000

5 700 000

12

Шартли соф фойда

сўм

950 000

2 654 000

4 147 000

13

Рентабеллик

%

40

63

73



6. Корхоналарни модернизация қилиш,техник ва технологик қайта жихозлаш ва юксак технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасида юритилган фаол инвестиция сиёсати.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб,иқтисодиёт ривожланишига инвестициялар жалб этишга катта эътибор қаратилди.
Шу сабабли йилдан- йилга мамлакатимиз иқтисодиётига киритилаётган чет эл инвестициялари ва кредитлари хажми ортиб бормоқда.
Мамлакатимизда олиб борилган фаол инвестиция сиёсати натижасида, 2012 йилда барча манбалар хисобидан 10.7 мляд. Доллар инвестициялар жалб этилган бўлиб, бу кўрсатгич ўтган 2011 йилга нисбатан 14 фоизга ўсган. Жами инвестицияларнинг 2.5 млярд долларини хорижий инвестициялар ташкил этган. Иқтисодиётимизга жалб этилган инвестицияларнинг 74 фоизга яқини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янгилашга қаратилган.Инвестиция сиёсати ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланиши ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг мухим йўналишлардан бири бўлиб,унга бозор иқтисодиёти шароитида янгича ёндашув талаб қилинади:Инвестиция бу- келажакда фойда ёки ижтимоий самара олиш мақсадида,инвестор томонидан қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш учун маълум муддатга сарфланган барча турдаги моддий-техник ва интедектуал бойликлардир.
Қишлоқ хўжалиги сохасида мехнат унумдорлигини ошириш, махсулот таннархини камайтириш ,юқори самарадорликка эришиш ва қишлов аҳолиси турмуш даражасиниоширишда молиявий маблағларнинг тутган мухим ўрни тармоққа инвестиялар жалб этишни тақозо этади.
Олиб борилган тизимли ишлар ва оқилона инвестиция сиёсати туфайли ўтган сўнги йилларда знлаб замонавий корхоналар ишга туширилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги махсутлари ишлаб чиқариш хажмини кўпайтириш, ахолининг қишлоқ хўжалик махсулотларига бўлган ўсиб бораётган эхтиёжини қондириш,қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналари фаолиятини жонлантириш ва энг мухими қишлоқ хўжалик махсулотлари экспортидан келаётган валюта маблағларини кўпайтириш мақсадида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш,ирригация тизимларини ривожлантириш учун зтган йилда бюджетдан 272.3 миллиард сўмлик маблағ сарфланди.Бунинг натижасида 103.5 километр узунликдаги ирригация қувурлари,секундига 13.6 куб метр сувни узатиб бериш қувватига унумдорликка эга бўлган насос станциялари,11.7 километрлик латок ариқлар,2 та қудуқ,15 та гидротехника иншоати,0.6 километр узунликдаги қувурлар фойдаланишга топширилди. Натижада 102.6минг гектар майдондаги ернинг суғориш имконияти яхшиланди.
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш жамғармаси хисобидан кззда тутилган тадбирлар учун ўтган йилда 105 миллиард сўм,шундан 78.3 миллиард сўм қурилиш,лоиха қидирув ва реконструкция қилишга,20.0 миллиард сўм мелиоратив техникалар сотиб ллишга,6.7 миллиард сўм эса кредиторлик қарзларини тўлаш учун сарфланган.Агар амалга оширилган ишларнинг кўламини қайд этадиган бўлсак,ушбу жамғарма маблағларидан оқилона фойдаланиш натижасида 676,2 километрлик коллекторлар қурилди ва реконструкция қилинди,87,1 километрга тенг бўлган горизонтал ёпиқ дренажлар,шунингдек,13 та мелиоратив насос станцияси ,191 та мелиоратив ва 282 та кузатув қувури,17 та гидротехник иншоотлар қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилга мўлжалланган инвестиция дастури тўғрисида ги Президент қарорининг бажарилиши йўлида қишлоқ ва сув хўжалиги тизимини янада ривожлантириш учун тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2011-2015 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган 27 та истиқболли лоиха бўйича 990 миллион АҚШ долларилик молиялаш манбаи белгиланди.ХХР хукумати ,Жахон банки,Осиё тараққиёт банки,Ислом тараққиёт банки ва Франция хукумати ушбу лоихаларни молиялаш учун потенциал хорижий инвесторлар хисобланади.
Бизнингча қишлоқ хўжалигига инвестицияларни самарали жойлаштириш қуйидаги муаммоларни ҳал этишга хизмат қилади:
- қишлоқ жойларда кичик ишлаб чиқариш шахобчалари қурилади.Бу ўз навбатида қишлоқда қўшимча иш жойларини ташкил этади ва дехқончилик маданиятини оширади.
- Инвестицияларни жалб этиш орқали қишлоқ хўжалигида замонавий техника ва технологиялар парки кўпайиб,қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш ва тайёр махсулот яратиш имконияти кенгаяди.
- Хорижий инвестицияларни жалб этиш хисобига қурилган корхоналарда импорт ўрнини қопловчи ва экспортга мўллжаланган товарлар ишлаб чиқариш учун имконияти яратилади.
- Солиқ тўловчилар сони кўпайиб,махаллий ва республика бюджетининг даромади ошади.
- Қишлоқ жойларда янги корхоналар ташкил этилиши эса инфратузилманинг қўшимча шахобчалари пайдо бўлишига олиб келади.
- Қишлоқ хўжалиги махсулотларини махсулотларини экспорт қилиш валюта захираларини мамлакатинг ўзида қолишини таъминлаб,уларни бошқа табирларга сарфлаш имкониятини яратади.Инвестиция маблағидан тўғри ва самарали фойдаланиш корхона рентабеллигини оширади.Шуни эътиборга олганғолда қишлоқ хўжалигига хорижий инвестицияларнинг барча шаклларини фаол жалб қилишда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
- Инвестициялашга таъсир этувчи омилларни мувофиқлаштирган ҳолда қулай инвестицион мухитни яратиш.
- Хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича худудларнинг рейтинг кўрсаткичларини хисобга олиш
- Инвестициялар миқдорида миқдорида банк кредитлари салмоғини ошириш мақсадида бу борада белгиланган имтиёзларни қайта кўриб чиқиш.
- Хорижий инвестицияларни жалб этувчи хамда шу асосда товар экспорт қилишни кўпайтирувчи корхоналар учун имтиёзларни кенгайтириш.
Халқаро молия институтларининг республикамизда очган кредит линияларидан тўла тўкис фойдаланишга таъминлаш.

Download 92.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling