5 Адабиётлар тахлили


Гербицидлар ишлатилганда кўриладиган эҳтиёт чоралар


Download 92.08 Kb.
bet24/27
Sana11.03.2023
Hajmi92.08 Kb.
#1260320
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Помидор диплом

Гербицидлар ишлатилганда кўриладиган эҳтиёт чоралар. Гербицидлар қуйиш олдидан ва пуркашидан сўнг баклар резервуарлар, пуркагичлар яхшилаб ювилади. Ювилганда фақат қўллайдиган суюқ совун, калpцийлаштирилган ишқор ва керосин ишлатилади.
Гербицидларни ишлатишда кўрсатилган миқдорига қаттиқ риоя қилинди. Шу билан бир қаторда нормадаги гербицид бир текисда сепилдишига ҳам алоҳида аҳамият берилди.
Гербицидларни узунасига (лентасимон) сепиш учун ПГС – 84 аппарати билан уруғни экиш пайтида экиш ёки ўсимликни кулpтивация вақтида биргаликда олиб борилди. Ёппасига сепиш учун отини-4-8 ва автомаскалардан фойдаланилди. Гербицид эритмалари ишлатиш олдидан тайёрланиши ва турли варонкалар билан бакка қуйилиши назорат қилинди.
Заҳарли дориларни ишлатишда кўриладиган эҳтиёт чоралари. Ўсимлик заракунандалари ва касалликларига қарши курашда ишлатиладиган химиявий дориларнинг кўнгилли одамлар шунингдек асаллари ва ипак қуртлари учун хавфлидир. Шу сабабли уларни ишлатиш ҳамда сақлашдаги эҳтиёт бўлинди ва қуйидаги қоидаларга амал қилинди.
Кимёвий дори мустахкам ва ёпиқ идишда сақланиб, махсус ускуналанган бино омборларда сақланди, уларнинг калити муайян шахсларга топширилади.
Заҳарли дорилар солинган ҳар қандай идишда шу дорининг заҳарли эканлиги ҳақида қисқача ёзилган маҳсус ёрлиқ бўлиши шартли эканлиги уқтириб ўтилди.
Анабазин, некотин, мишpяк, тиофос, цианидли бирикмалардан иборат заҳарли дориларни ишлатувчи кишилар ҳар суткадан 6 соатдан, баoзи холларда 4 соатдан ортиқ ишламасликлари шарт
Заҳарли дорилар билан дориланган ерларда чорва моллари 20-25 кундан кейингина ўтлатилади. Бу ҳақда махаллий аҳоли огоҳлантириб қўйилди.
Асаларилар заҳарланиб қолишининг олдини олиш мақсадида сабзавод ва полиз экинлари гуллаётганда заҳарли моддалар билан дориланмайди. Бу иш амалга оширилаётганда асаларилар оилалари камида 6-8 км. узоқликдаги жойларга кўчирилади.
Шамоллатиш, ҳавони мўътадиллаш. Бизнинг лойҳа шароитимида меҳаник усулда шамоллатинда ҳаво вентилятор ёрдамида киритилади ва чиқарилади. Шамоллатиш системалари вазифасига кўра янги ҳаво киритиладиган ва эски ҳавони чиқарадиган турларга ажратилади. Улар ҳавони умумий таризда алмаштриб туради.
Шамоллатиш қурилмалари ва ҳавони мўoтадиллаш системаларининг ёнғин ҳамда портлаш жиҳатидан ҳавфсиз ишлашини таoминлаш учун «ёнғинга қарши талаблар» «лойҳалашнинг таoминлаш асосий қоидалари» ва «лойҳалаш меёрлари»га мувофиқ ёнғинни олдини олишга доир кўрсатмаларга қаoтoий эoтибор берилди.
Ортиш – тушириш ва юк кўтариш, ташиш ишларида ҳавфсизлик тадбирлари. Ортиш – тушириш ишлари меҳанизациялаш-трилган усулда, яъни туширгичлар ёрдамида, ишлар ҳажми кичик бўлганида эса кичик меҳанизация воситалари ёрдамида оширилади.

Download 92.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling