5 Адабиётлар тахлили
Такрорий экин сифатида помидор ўстириш
Download 92.08 Kb.
|
Помидор диплом
3.2. Такрорий экин сифатида помидор ўстириш.
Тадқиқот натижалари ва ишлаб чиқариш илғорларининг тажрибаси ёз-куз ойларида суғориладиган майдонлардаги кузги донли ва эртаги сабзавот экинларидан бўшаган ерларда такрорий экин сифатида помидор ҳосили етиштириш мумкинлигини кўрсатди. Бунда помидор кўчатлари очиқ далага жуда кам меҳнат сарфлаб етиштирилади ва унинг таннархи 8-10 баравар арзон бўлади. Помидор кўчатлари очиқ майдон шароитида дала яқинида кўчатхона ташкил қилиниб кичик пол ёки эгатларда етиштирилади. Кўчатлар зарур бўлса сийраклаштирилади, ўсув даврида озиқлантирилади (10 л сувга 15-20 г аммиак селитраси ва 30-40 г суперфосфат қўшилади), суғорилади, бегона ўтлардан тозаланади,4-5 чинбарг ҳосил қилгач далага ўтқазилади. Кўчатлар далага июн ойининг охирлари июл бошларида туп ораларини зичроқ (15-20 см) қилиб ўтқазилади. Кечки бўлишига қарамасдан помидор гектаридан 200-300 ц гача ҳосил олишни таъминлайди. Ёзда экилган помидор баҳорда экилгандан афзаллиги шундаки, кечки қилиб ўстирилганда ўсимлик замбуруғ ва вирусли касалликлар билан кам зараланади. Ёз-кузда ўстирилган помидорларнинг мева тугиш даври куз ойларига, яъни баҳорда экилган ўсимликларники тугаган даврга тўғри келади. Демак, баҳорги экиш билан ёзги экинни бир-бирига қўшиб олиб бориш истеъмолчиларни бир меъёрда помидор билан таъминлашга имкон беради. Лекин, кечки қилиб экилганда пишмаган хом помидор кўп чиқади. Уларни махсус жойларда қизартириб, кейин совуқхоналарда сақланса, улардан кеч кузгача, ҳатто қишда ҳам фойдаланиш мумкин. Шу тартибда етилтирилган меваларнинг таннархи қишда теплицаларда етилтирилган помидорларга нисбатан арзонга тушади. Уруғ совуқ парникларга майнинг дастлабки кунларида сепилади, майсалар 2-3 та чинбарг чиқаргандан кейин ҳар 5-6 см да биттадан ниҳол қолдириб ягона қилинади. Майсалар 5-6 тадан чинбарг чиқарганда, яъни июн охири июл ойи бошида кузги ғалла ёки эртаги сабзавот экинлар ҳосили йиғиб олингандан кейин экилади. Далага ўтқазилган кўчатларнинг парвариши одатдагидан фарқ қилмайди, лекин бунда ўсув даври қисқа бўлганлиги туфайли экинни суғориш, қатор ораларини ишлаш ва ўғитлаш сони баҳорда экилган помидорникига қараганда кам бўлади. Помидор ўсимлигини заракунандалардан, кўпинча, ғўза тунлами (кўсак қурти), кузги тунлам қурти ва бошқа кемирувчи тунламлар қаттиқ шикастлайди. Бу ҳашаротлар асосан барг ва меваларни заралайди. Уларга қарши биологик, кимёвий ва агротехник усулларда кураш олиб борилади. Download 92.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling