5 Адабиётлар тахлили


Зараркунандаларга қарши уйғунлашган ҳимоя тизимини ишлаб чиқиш


Download 92.08 Kb.
bet16/27
Sana11.03.2023
Hajmi92.08 Kb.
#1260320
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
Помидор диплом

4. Зараркунандаларга қарши уйғунлашган ҳимоя тизимини ишлаб чиқиш


Ҳозирги вақгда зараркунандалардан, ҳимоя қилишнинг уйғунлашган ҳимоя килиш тизими (УҲҚТ) ишлатилади. Бу тизимда ҳам барча усуллар (ташкилий - хўжалик, олдини олиш, агротехник, биологик ҳамда кимёвий) ишлатилиши мумкин.
Зараркунандаларга қарши дорилаш учун мазкур тадбирлар муайян мақсадга қаратилган ҳодда мунтазам равишда амалга опшрилиши лозим. Бунда асосий вазифа биоценоздаги зарарли ва фойдали турларнинг бузилган нисбатини тиклаш-уйгунлаштириш йўли билан ўсимликларни ҳимоя қилишдан, яъни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларнинг ривожланишига тўсқинлик қиладиган шароит вужудга келтиришдан иборатдир.
Помидор зараркунандапардан уйғунлаштириб ҳимоя қилиш тизимини олдикгн-умумий ҳимоя қшиш тизимидан фарқи шундаки, бунда масалага биоценетик йўл билан ёндошилади. Уйғунлашган тизимда кураш олиб борилганида зарарли организмларга таъсир кўрсатадиган селектив (танлаб таъсир қилувчи) воситаларни қўллаш ва табиий равишда зараркунандаларни камайтириб турадиган фойдали организмларни мумкин қадар сақлаб қолиш мақсад қилиб олинади. Оқибатда, зараркунанданинг зичлигини батомом йўқ қилиш мақсад қилиб олинмай, балки унинг сони хўжалик учун безарар даражада - иқтисодий зарарсиз миқдор мезони (ИЗММ) даражасида бўлипги таъминланади.


3.1. Зараркунандаларга қарши олдини олиш ва ташкилий -
хўжалик тадбирлари

Зараркунандани келгуси йили камайтиришга қаратилган олдини олиш ва ташкилий-хўжалик тадбирлари жумласига ғўза тунламининг сўгати авлодига қарши кимёвий дорилашни; дефолиация таркибига камайтирилган меъёрлар-да инсектицид қўшиб ишлатиш ҳамда анғизга экилган маккажўхорини албатта ҳимоялаб кузги шудгор ўтказишларни киритиш мумкин.
Эрта кўкламда йўл, ариқ ёқаларидаги ва уватлардаги бегона ўтларга карши гербицидлар, зараркунандаларга қарши эса инсектицид ёки илсектицид-акарицидлар кўлланилса, экин зараркунандаларига, шу жумладан кўсак қуртининг капалагига манба бўладиган ўсимликлар йўқотилган бўлади, сўрувчи зараркунандалар қирилади.
Зараркунандаларга карши кураш олиб боришда зараркунанда урчийдиган экинларни тартибсиз жойлаштиришга барҳам беришнинг аҳамияти муҳимдир. Нўхат, помидор, қовоқ сингари зараркунанда ёкпгоадиган ўсимликлар ғўза экилган майдон-лардан нарида алоҳида массивларда ўстирилса мақсадга мувофиқ бўлади. Бу экинларни кўсак қуртини "жалб этувчи" экин сифатида ғўза экилган майдон атрофига экиш ярамайди.
Зараркунандаларни йўқотишга қаратилган ташкилий-хўжалик тадбирларини амалга ошираётганда куйидагича иш тутиш лозим:
а) зараркунанда тарқалиши мумкин бўлган майдон, зарарланадиган майдон ва кураш усуллари белгиланади; кимёвий ва биологик кураш ҳажми ва муддатлари аниқланади;
б) барча турдаги махсус аппаратлар, транспорт воситаларининг иш ҳажми коржома ҳамда шахсий ҳимоя воситаларига бўлган эхтиёж аниқланади;
в) маҳсус ҳимоя техникаси ва ускуналар тамирланади.
г) ҳар гектарга сарфланадиган препаратларнинг киймати маҳсулот таннархи ҳисоб-китоб қилинади, иш ҳақи фонди ажратилади.
Шуни ҳам айтиш керакки, ўсимликларни дорилаш ишлари бўиича агроном бошчилигада махсус бригада ташкил этиш, бу бригадани зарур техника ва мутахассислар билан таъминлаш керак бўлади.



Download 92.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling