5 Адабиётлар тахлили


Download 92.08 Kb.
bet26/27
Sana11.03.2023
Hajmi92.08 Kb.
#1260320
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Помидор диплом

Хулоса ва таклифлар
Помидорнинг ўзгача ҳусусияти шундаки, унинг таркибида йод бўлганлиги сабабли у оғир хасталик ҳисобланувчи атеросклероз, юрак касалликлари, тинка қуриш, бедармонлик, камқонлик, шунингдек семириб кетишга мойиллиги бўлган кишиларга шифокор томонидан тавсия қилинади.
Умумий сабзавот экинлари майдонинг ярмида помидор етиштирилади. Қайта ишланган сабзавот маҳсулотларининг 80 фоизини ҳам айнан помидор ташкил этади. 100 гр вазндаги иккита помидор мевасини истемол қилиш кишининг бир кунлик дармондорига бўлган эҳтиёжини қондиради.
Помидордан халқ хўжалигида истеъмол қилинадиган 100 дан ортиқ маҳсулот тайёрланади. Уни янгилигича, димлаб, қовуриб, тузлаб истеъмол қилиш мумкин. Бошқа сабзавотлар билан қўшиб турли ҳил салатлар тайёрлашда ҳам фойдаланилади.
Ҳар квадрат метрдаги кўчатлар 160-200 ваттли лампалар билан қўшимча ёруғлик сифатида 45-30 кун давомида суткасига 12-16 соатдан нурлантирилиб туриш ва ўчатларни парваришлашда ҳарорат кундузи 19-20°С даража, тунда 15-1б°С даражада ушлаб туриш тавсия этилади.
Экишда навга қараб икки йўлли: (90-100) — (50-60) X 40-45 см схемаси қўлланилади. Кўчатлар экилгандан кейин бир неча кун ўтгач, ўсимликлар канопга тортиб чиқилади. Тупроқ ҳарорати ҳам катта аҳамиятга эга. У илдиз тизимининг ривожланишига, сув ва озуқа моддаларнинг ўзлаштиришиига таъсир кўрсатади.
Помидорнинг вегетация даврида ҳар 15-20 кунда, жами 6-8 марта ўсимлик оралиқлари озиқлантирилади. СО2 ли озуқага кўпроқ эътибор берилади. Одатда, газ бериш суткада 2 марта (эрта тонгда ва куннинғ иккинчи ярмида) ўтказиш тавсия этилади.
Биз аминмизки, оқилона ишлатилган биологик ва кимёвий ҳимоя воситалари ёрдамида зарарланадиган экинларни зараркунандалардан ҳар тарафлама самарали ҳимоя қилса бўлади. Бунинг учун, зараркунандаларининг ривожланишини яхши ўрганиб олиб, унга қарши курашда барча барқарор усул ва воситаларни узвий боғлаб олиб бориш тавсия этилади.
Ҳозирги пайтда заракунандаларга қарши уйғунлашган ҳимоя килиш тизими жорий этилиб, унинг асосий вазифаси зараркунандани батамом кириб ташлаш эмас (буни бажариб ҳам бўлмайди), балки унинг зичлигини хўжалик учун безарар даражагача олиб келиб қўйишдир. Бунинг учун асосий ҳаракатни олдини олиш ва агротехник тадбир-чораларга йўллаб, фаол курашиш учун биринчи гадда биологик усул, мажбур бўлган жойларда эса кимёвий усулни ҳам ишлатиш тавсия этилади.

Download 92.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling