5-амалий машғулот Мавзу: Ахборот ресурсларини конфиденциаллигини таъминлаш ва ҳимоялаш усуллари. (2 соат)


Электрон ҳукуматнинг маълумотлар базаларини яратиш бўйича асосий лойиҳалари


Download 1.51 Mb.
bet5/6
Sana28.12.2022
Hajmi1.51 Mb.
#1022087
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5-Amaliy (1)

<<7>>
Электрон ҳукуматнинг маълумотлар базаларини яратиш бўйича асосий лойиҳалари.


Расм 4.8.- Электрон ҳукуматнинг маълумотлар базаларини яратиш бўйича асосий лойиҳалари

Расм 4.9.- Электрон ҳукуматнинг 2020 йилгача бажарилиши лозим бўлган
асосий лойиҳалари статистикаси
<<8>>
«Электрон ҳукумат» лойиҳаларини амалга ошириш механизми.
2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти қарори билан «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ташкил этилди. Бу хусусида батафсил юқорида маълумот берган эдик.
Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази “Электрон ҳукумат” тизимини яратиш ва янада такомиллаштириш сиёсатини ишлаб чиқиш учун масъул муассаса ҳисобланади. Унинг вазифаларига қуйидагилар киради:

  • “Электрон ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш бўйича стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш;

  • Давлат органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларга давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги операцион ва функционал жараёнларининг такомиллиштириш;

  • АКТнинг жорий этиш ва ривожлантиришни тизимли мониторинг қилиш ва бошқалар.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази “Электрон ҳукумат” тизимининг ахборот хавфсизлигини таъминлашга масъул муассаса хисобланади. Унинг вазифаларига қуйидагилар киради:

  • Давлат органлари ахборот тизимлари ва ресурсларининг хавфсизлигини таъминлаш;

  • Ахборот ҳавфсизлигига тахдидларни аниқлаш ва таҳлил қилиш;

  • “Электрон ҳукумат” тизими ахборот хавфсизлигини такомиллаштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш.

2014 йилнинг бошидан мамлакатда давлат ва хўжалик бошқаруви органларида АКТни тадбиқ этилиши самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими йўлга қўйилди. Мазкур бахолашни ўтказиш учун давлат органларида АКТни ривожлантириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш механизми тасдиқланган. Ҳар чоракда 120 дан ортиқ давлат органлари АКТ ривожланиши ҳолати бўйича бахоланади. Ушбу расмда Сиз давлат органларида АКТ ривожланишини рейтингли баҳолаш тизимининг таркиби билан танишишингиз мумкин, бунда баҳонинг 50%и давлат органларининг расмий веб-сайтларининг бу веб-сайтларга қўйиладиган асосий талабларга мослигига, 26%и давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларига, 20%и ахборот хавфсизлигига ва 4%и - ташкилий қисмига ажратилади.
Таъкидлаб ўтиш керак-ки, 2014 йил май ойида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” ги қонуни қабул қилинган бўлиб, ушбу қонунга мувофиқ аҳоли ва жамоат ташкилотларига давлат органлари фаолияти ҳақидаги маълумотларни янада кенгроқ фойдаланиш имконини беради, давлат органларининг ўзлари қабул қилаётган қарорларнинг сифати учун жавобгарлиги ошади.

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling