5-боб. Банк операциялари ҳисобини автоматлаштириш (2 соат)


Download 1.38 Mb.
bet10/20
Sana16.06.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1504758
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
5-мавзу.Маърузалар матни

Банк мижози


Банклар билан электрон алоқа каналлари орқали ахборот алмашинуви учун «Клиент банка» каби ихтисослаштирилган дастурлар мўлжалланган. Дастурда шунга ўҳшаш дастурлар билан маълумот алмашинув кўзда тутилган. Бунинг учун махсус Клиент банка (тўлов ҳужжатларини юклаш ва четга чиқариш) ишлов бериш воситасидан фойдаланилади.


Ишлов бериш воситаси қуйидаги операциялар учун фойдаланилади:



  • Выгрузка бўлимида тўлов топшириқномаларини маълумотлар базасидан четга чиқариш;

  • Загрузка бўлимида «Клиент банка» тизимидан маълумотлар базасига ахборотларни юклаш;

Ишлов бериш воситаси ёрдамида:



  • маълумотлар базасида тўлов ҳужжатларини танлаш, кейин банкга электрон алоқа каналлари бўйлаб тақдим этиш учун «Клиент банка» дастурига юклаш;

  • банкдан келиб тушган ташкилотнинг ҳисоб рақамлари бўйича операциялар тўғрисидаги ахборотларни маълумотлар базасига юклаш;

Маълумотлар базаси ва «Клиент банка» туркумидаги дастурлар орасидаги маълумотлар алмашинуви оралиқ восита сифатида фойдаланиладиган матнли файл ёрдамида амалга оширилади.


Маълумотларни четга чиқариш


Выгрузка бўлимидаги Файл выгрузки майдонида алмашинув файли номи ва унга йўл кўрсатилади, ҳудди шу файл «Клиент банка» дастурида юклаш файли сифатида кўрсатилиши лозим. Банковский счет майдонида «Клиент банка» дастури билан алмашинув содир бўладиган ҳисоварақни кўрсатиш зарур.
Тўлов ҳужжатларини четга чиқаришни амалга ошириш учун Выгрузить тугмасини босиш зарур. Бундан кейин тизим автоматик равишда экспорт қилинувчи файлни ҳосил қилади ва уни барча чиқим тўлов ҳужжатлари бўйича маълумотлар билан тўлдиради.
Агарда тўлов ҳужжатлари «Клиент банка» дастури учун чиқарилгандан кейин ўзгарадиган бўлса, уларни қайтадан четга чиқариш мумкин. Бунда «Клиент банка» дастурида банкга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ўзгариши керак. Лекин, шуни эътиборга олиш зарурки, агарда дастур томонидан ҳужжатлар банкга тақдим этилган бўлса, уларни ўзгартириш тавсия этилмайди.



Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling