5-боб. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишни дастурлаш, прогнозлаштириш ва режалаштириш


Download 103.73 Kb.
bet1/5
Sana20.10.2023
Hajmi103.73 Kb.
#1711107
  1   2   3   4   5
Bog'liq
5-мавзу

5-БОБ. ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИ ДАСТУРЛАШ, ПРОГНОЗЛАШТИРИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ





    1. Иқтисодиётни прогнозлаштириш, дастурлашнинг мақсади ва шакллари, усуллари

Иқтисодиётни тартибга солишнинг энг муҳим давлат иқтисодий сиёсатининг шаклларидан бири дастурлаш ва режалаштиришдир. Ушбу тартибга солиш шаклининг зарурияти ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши, меҳнат тақсимоти ва кооперациялашувининг чуқурлашуви, давлат мулкининг мавжудлиги, иқтисодиётга йўлланадиган капитал маблағлар ҳаракати ва оқибатларининг узоқ муддатлилиги ҳамда бозор конъюнктурасини ўрганиши билан ифодаланади. Шу боисдан барча ривожланган мамлакатларда иқтисодиётнинг ривожланиши прогнозлаштирилади, дастурланади ва режалаштирилади.
Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогнозлаштириш уни режалаштиришнинг бошланғич босқичи ҳисобланади. Прогноз — объектнинг истиқболдаги мумкин бўлган ҳолати тўғрисидаги илмий асосланган кўзланган мақсадга эришишнинг муддатлари ва усулларининг вариантли гипотезаси ҳисобланади. Одатда базавий ва ижтимоий-иқтисодий прогнозлар тузилади. Базавий прогнозларга демографик прогнозлар, табиий ресурслар прогнозлари, илмий-техникавий тараққиёт, экологик, ташқи иқтисодий, ташқи сиёсий, ички сиёсий ва бошқа прогнозлар киради.Ижтимоий-иқтисодий прогнозларга иқтисодий ўсиш, жами талаб ва жами таклиф, макроиқтисодий тармоқ таркиби, инфляция даражаси, аҳоли турмуш даражаси ва сифати, аҳолининг бандлиги, ижтимоий соҳа ривожланиши прогнозлари ва бошқалар киради.
Тадқиқот мантиғидан келиб чиқиб, прогнозлар норматив ва қидирув прогнозларига ажратилади. Қидирув прогнози мавжуд тенденциялар сақланиб қолган шароитда объектнинг истиқболдаги мумкин бўлган ҳолатини аниқлайди. Норматив( меърий) прогноз мураккаброқ бўлиб, объектнинг кутилаётган ҳолатига истиқболда эришиш учун унинг йўллари, усуллари, воситалари ҳамда белгиланган мақсадларнинг қай даражада реал эканлигини аниқлайди.Шунингдек, прогнозлар ижтимоий-иқтисодий тараққиётга таъсир этишига боғлиқ равишда актив ва пассив прогнозларга бўлинади. Прогнозлар кўп вариантли ёки бир вариантли(инвариантли) бўлиши мумкин. Кўламига кўра эса макроиқтисодий, таркибий, яъни тармоқ, тармоқлараро ва минтақвий, минтақалараро прогнозлар тузилади.
Иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболини аниқлаш
(прогнозлаштириш) қисқа муддат (1-2 йил), ўрта муддат (5 йил), узоқ
муддатга (20 йил) мўлжалланади. Бунда мавжуд ўтган даврдаги иқтисодий ривожланиш ҳолати, бозор конъюнктурасининг ўзгариб бориш тенденцияларига асосланиб, келажақдаги иқтисодий аҳволнинг қандай бўлиши, қандай натижаларга олиб келиши мумкинлиги башорат қилинади. Бу - экстрополяция усули дейилади. Олинган маълумотларга эса хусусий ишбилармонларнинг капитал маблағлар сарфлаш режаларини турли сўровлар орқали ўрганиб бориш орқали аниқлик ва тузатишлар киритилади.
Прогнозлар асосида иқтисодий ривожланиш дастурлари ишлаб чиқилади. Дастурларда иқтисодиёт ривожланишининг моддий ва социал мақсадлари кўрсатилади. Мақсадларни амалга ошириш учун капитал маблағлар сарфлаш режалари тузилади, ишлаб чиқариш ҳажми билан талаб ўртасидаги нисбатлар ўрганилади. Турли ишлаб чиқариш билан импорт ўртасидаги боғлиқлик, ишлаб чиқариш билан истеъмол, ишлаб чиқариш билан экспорт, экспорт билан импорт ўртасидаги боғлиқлар аниқланади. Бунинг учун тармоқлараро балансни тузиш, аҳоли рўйхатини ўтказиш муҳим аҳамиятга эга. Бизда бир неча марта тармоқлараро баланс тузилган, аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилган. Иқтисодий ривожланишнинг умумдавлат дастурлари асосида режалар қабул қилинади.



Download 103.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling