5-боб. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишни дастурлаш, прогнозлаштириш ва режалаштириш
Энг муҳим тармоқ, соҳаларни ривожлантириш дастурларининг мақсади ва йўналишлари
Download 103.73 Kb.
|
5-мавзу
Энг муҳим тармоқ, соҳаларни ривожлантириш дастурларининг мақсади ва йўналишлариДавлат томонидан ҳудудларни ривожлантиришни тартибга солиш мақсадида қуйидаги дастурлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда: Саноатни ривожлантириш дастурлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида “Иқтисодиётимизни мутлақо янги асосда ташкил этиш ва янада эркинлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш бўйича қатор қонунлар, фармон ва қарорлар, пухта ўйланган дастурлар қабул қилинди ва улар изчил амалга оширилмоқда”1-деб таъкидлади. Мамлакатимизда қисқа муддатда 161 та йирик саноат объекти ишга туширилди. Бу биз учун келгуси йилда қўшимча 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради. Масалан, Тошкент иссиқлик электр станциясида буғ-газ қурилмаси барпо этилди. Бу эса қўшимча равишда 2,5 миллиард киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради. Шунингдек, Навоий иссиқлик электр станциясида иккинчи буғ-газ қурилмаси, Қизилқум бағридаги Авминзо-Амантой олтин конлари негизида гидрометаллургия заводи қуриш бўйича ишлар давом этмоқда. Ҳозирги вақтда Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан “Ёшлик – 1”, “Ёшлик – 2” конларини ўзлаштиришга киришилди. Сардоба, Марказий Фарғона ва Тўпаланг сув омборларини қуриш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда. Бу йирик иншоотлар ҳам, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз иқтисодий ҳаётида муҳим воқеа бўлади. Фарғона – Марғилон йўналишидаги темир йўл тармоғи айни пайтда электрлаштирилмоқда. Яна бир йирик объект Қандим газни қайта ишлаш комплекси ишга туширилиши ҳисобидан 2018 йилда қўшимча равишда 4 миллиард 100 миллион куб метр табиий газни қайта ишлаш, 67 минг тоннадан зиёд конденсат, 106 минг тоннадан ортиқ олтингугурт ишлаб чиқариш имкони яратилади. Ўзбекистон иқтисодиётининг локомотивларидан бири бўлган Муборак газни қайта ишлаш заводида келгуси йили қўшимча равишда 6 миллиард куб метр табиий газни олтингугуртдан тозалайдиган блоклар тўлиқ фаолият 1 Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси //Халқ сўзи, 2017 йил 23январь. бошлайди. Шулар қаторида “Ўзагротех-саноатхолдинг” акциядорлик жамиятида янги йилда 5 мингдан кўпроқ замонавий тракторлар, мингдан зиёд пахта териш машинаси ва 2 мингдан ортиқ прицеплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури. Дастурнинг мақсади экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босадиган рақобатбардош замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни янада рағбатлантириш, ички тармоқ ва тармоқлараро, жумладан республиканинг кичик бизнес ва йирик корхоналари ўртасидаги саноат кооперациясини мустаҳкамлаш, аҳоли бандлигига кўмаклашишдан иборатдир. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни тартибга солиш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури. Бунда қуйидаги тартиблаш усулларидан фойдаланилмоқда: ҳудудларда маҳсулот ҳажми, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва ҳудудларнинг ихтисослашувини тартибга солиш; қишлоқда ижтимоий ва бозор инфратузилмасини вужудга келтириш; қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиоратив аҳволини яхшилаш; қишлоқ хўжалиги корхоналари моддий-техника базасини яхшилаш ва мустаҳкамлаш, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича корхоналар тармоғини яратиш; табиатни муҳофаза қилувчи ва гидротехник қурилмаларни қуриш; зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурига мувофиқ қишлоқда мулкдорлар синфини, фермер хўжаликларини шакллантириш жараёнлари давом эттирилди, тупроқ унумдорлигини ошириш, селекция ва уруғчиликни яхшилаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажмларини ўстириш чора-тадбирлари кўрилади. Транспорт-коммуникация тизимини ривожлантириш. Инфратузилма, транспорт ва коммуникациялар қурилишини комплекс ва жадал ривожлантириш дастури. Республика ҳудудларида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада ривожлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш дастури.Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича чора- 1 Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси //Халқ сўзи, 2017 йил 23январь. тадбирларнинг амалга оширилиши оқбатида бу соҳанинг ЯИМдаги улуши 1990-2017йилларда 34фоиз дан 47,3фоиз га ўсди. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурининг асосий вазифа ва йўналишларини амалга оширилиши натижасида 2010–2017 йилларда пулли хизмат кўрсатиш ҳажми 2,7 баробарга, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 2,3 баробарга ўсди (5.4.1-жадвал). 5.4.1-жадвал Download 103.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling