5-боб. Ташкилотдаги мулоқот одоби Ўқув мақсади


Download 203.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi203.09 Kb.
#1506569
  1   2   3
Bog'liq
5-Мавзу... (3)




5-боб. Ташкилотдаги мулоқот одоби
Ўқув мақсади: Ташкилий мулоқотлар, новербал мулоқотлар, иш 
юзасидан мулоқот ва музокаралар, телефон мулоқотлари, мулоқотлар 
йўлидаги тўсиқлар кўриб чиқилади.
Таянч иборалар: Ахборот, коммуникация, ташкилий коммуникация, 
вертикал коммуникация, горизонтал коммуникация, расмий ахборот, 
норасмий ахборот, вербал коммуникация, новербал коммуникация, 
индикатор, кенгашлар. 
5.1. Ташкилий мулоқотлар 
Шахслар билан ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги ўзаро таъсир 
ташкилий коммуникациялар ва ахборот алмашиш орқали амалга 
оширилади.Ахборот ва коммуникация тушунчалари бир-бири билан 
боғлиқ бўлса ҳам, аммо коммуникация ахборотни ҳам, уни қандай 
етказишни ҳам ўз ичига олади.
Ҳар қандай раҳбарнинг фаолияти қуйидаги тартиб-қоида ва 
юмушларни бажариш билан боғлиқ бўлади:
- ахборот олиш, текшириш ва таҳлил қилиш;
- қарорлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш ва уларга тузатишлар 
киритиб бориш; 
- бажарилган қарорларга оид маълумотларни тартибга солиш ва 
сақлаш.
Ташкилий мулоқотларни (коммуникация лотинча communicatio 
сўзидан олинган бўлиб, “алоқа узатаман” , “мулоқот қиламан” деган 
маънони билдиради) амалга ошириш мазкур фаолиятнинг асосий 
усулидир.
Ташкилий коммуникациялар тизими анчагина мураккаб бўлиб, бир 
қатор белгиларга кўра таснифланувчи кўп турларни ўз ичига олади 
(5.1- 
расм).
Вертикал 
коммуникациялар 
поғоналар 
ўртасида 
ахборот 
айирбошлашни кўзда тутади. Бунда пастдан юқорига (мастер-цех бошлиғи 
раҳбар) ва, аксинча, юқоридан пастга қараб борадиган коммуникациялар 
мавжуд.
Горизонтал коммуникациялар ташкилотнингг бўлинмалари (савдо 
бўлими-ҳисобхона) ёки ижрочилар ўртасида, шунингдек, шериклар 
(фирмалар, уюшмалар ва ш.к.б.лар) ўртасида алоқа боғлашдан иборат.
Муайян коммуникация одатда белгиларнинг йиғиндисидан иборат 
бўлади. Масалан, корхона бўлинмалари раҳбарларининг йиғилишини 
фирма ичидаги, расмий, вертикал, вербал ва новербал коммуникация деб 
атаса бўлади.
Бундан ташқари, менежментда коммуникациялар турли усулда амалга 
оширилади, уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
- англовчи (маълумот етказиш ёки алмашиш учун); - экспрессив (ҳис-
туйғулар, қарашлар, баҳолашлар тўғрисида);



- ишонтирувчи (мижозга таъсир ўтказиш мақсадини кўзловчи ёки 
аксинча);
- ижтимоий-урфларга оид (мулоқот меъёрларига риоя қилиш учун);
- сўз орқали ифодаланмайдиган(бошқа ҳар қандай коммуникациялар).
Ташкилотдаги коммуникациялар қуйидаги вазифаларни бажаришга 
хизмат қилади: 
- хабардор қилиш – рост ёки ёлғон маълумот бериш, қарор қабул 
қилиш учун зарур ахборотни топшириш, бўлғуси қарорларни мувофиқ 
ҳолга келтириш ва чамалаш;
- мотивга оид – ишонтириш, танбеҳ бериш, илтимос қилиш, буюриш 
ва ҳ.к.з.йўллар билан ходимларни муайян ишни бажариш ва яхшилашга 
ундаш;
- назорат қилиш – мансаб поғоналари ёки расмий бўйсунувчанлик 
асосида турли усуллар билан ходимларнинг ахлоқи ва феъл-атворини 
кузатиб бориш; 
- экспрессив – ҳис-туйғу ва кечинмаларни, воқеа-ҳодисаларга 
муносабатни, ижтимоий эҳтиёжлар қандай қондирилаётганини жонли 
ифодалашга кўмаклашиш. 
5.1-расм Ташкилий коммуникациялар таснифи 
Кўрсатилган коммуникацияларнинг самарадорлиги турлича. Хорижий 
олимларнинг 
тадқиқотларидан 
маълум 
бўлишича, 
горизонтал 
алоқаларнинг натижадорлиги 90%, вертикал алоқаларнинг натижадорлиги 
Коммуникациялар таснифи 
Йўналиши 
бўйича 
Жўнатувчининг 
тури бўйича 
Ахборот 
узатиш 
воситалари 
бўйича 
Ахборот қабул 
қилувчининг 
тури бўйича 
Вертикал 
Горизантал 
Расмий ахборот 
Норасмий 
ахборот 
Новербал 
Техник 
воситалар 
орқали 
Ҳужжатли 
Вербал 
Фирма, 
ташкилотлар 
ичидаги 
алоқалар 
Ташқи 
шериклар 
(фирмалар, 
ташкилотлар) 



20-25%. Бунинг маъноси шуки, корхона-ташкилот маъмуриятидан 
келадиган ахборотнинг ана шунча миқдорини ишчилар қабул қилиб, тўғри 
тушунади. Бошқача қилиб айтганда, ишчилар ўзларига берилган 
ахборотнинг атиги бешдан бир қисмини қабул қилиб, ўз вазифаларини 
бажара оладилар.
Ҳам юқорига, ҳам қуйига йўналган коммуникацияларнинг самарадорлиги 
етарли эмаслиги шундан дарак берадики, ишчиларнинг энг яқин бошлиғи 
(бригадир) корхона раҳбарининг хонасидан ахборотнинг атиги 30%ини, 
цех бошлиғи эса 40%ини олиб чиқади. Қуйидан юқорига борадиган 
коммуникацияларнинг самарадорлиги бундан ҳам паст, яъни ахборотнинг 
кўпи билан 10%и раҳбарга етиб боради. Коммуникацияларни ташкил 
этишда ҳали жуда катта фойдаланилмаётган имкониятлар борлиги, бу иш 
сифатини яхшилаш муҳим вазифа эканлиги ана шу мисолдан кўриниб 
турибди.
Коммуникациялардаги камчиликларнинг сабаблари кўп. Улар орасида 
хабарнинг муҳимлигини етарлича тушунмаслик, бефарқлик, хабар 
тузишдаги нуқсонлар, муқобил алоқа воситаларини пухта танламаслик ва 
ш.к.б.ларни 
(5.2- 
расм.) 
кўрсатиб 
ўтиш 
мумкин. 
Самарасиз 
коммуникацияларнинг барча хилма-хил сабабларини икки гуруҳга бўлиш 
мумкин, буларнинг ҳаммаси ахборот “жўнатувчи” ва у билан алоқадор 
“олувчи”га боғлиқ. Мазкур сабабларни гуруҳларга бўлиш нисбийдир, 
чунки айрим ҳолларда мулоқотнинг муваффақияти иккала томоннинг 
қандай ҳаракат қилишига боғлиқ бўлиши мумкин. 
Кўпинча 
раҳбарлар 
ходимларнинг, 
қуйи 
ва 
ўрта 
бўғин 
раҳбарларининг корхонадаги ишларнинг аҳволидан хабардор бўлиб туриш 
истагига менсимай қарайдилар. Ҳолбуки, тадқиқот натижаларига кўра, 
ходимлар ошкоралик, хабардорликни меҳнат унумдорлигига таъсир 
қилувчи маънавий омиллар орасида 2-3- ўринларга қўядилар.
Онгнинг ҳолати инсоннинг рўй бераётган воқеаларга, теварак-
атрофидагиларга муносабатини белгилайди. Бу ҳолат иш юзасидан 
мулоқотдаги фойдали ҳаракат коффициентининг пастлигига сабаб бўлиб, 
олинаётган ахборотга салбий муносабатда кўриниши мумкин, бунинг 
замирида эски оқибатлар ётган бўлади. Натижада хабар сохта тарзда идрок 
этилади, унинг натижаси пасаяди.
Янгиликка бир қарашда шубҳаланувчи кишилар ҳам бўлади. Ана 
шуларнинг шубҳа-гумонлари ҳам коммуникацияларни қийинлаштириши 
мумкин. 
Коммуникацияларни коммуникациявий жараён деб билмоқ керак. 
Чунки 
улар 
одамлар 
ўртасида 
ахборот 
алмашиш 
тамойиллари 
қонуниятларини акс эттиради, ҳодиса сифатида эса одамлар ўртасидаги 
ўзаро мулоқот меъёрлари (қоидалари, йўриқлари, кўрсатмалари)дан иборат 
бўлади. 



5.2-расм. Коммуникациялар самарасизлиги сабабларининг таснифи 
Самарасиз коммуникациялар
нинг асосий сабабларининг таснифи 
Ахборот олувчига боғлиқ сабаблар
Ахборот юборувчига боғлиқ бўлган сабаблар
Хабарнинг 
муҳимлигини 
тушунмаслик 
Онгнинг 
нотўғрилиги 
Хотиранинг 
заифлиги
“муқобил 
алоқа”ни ташкил 
этишдаги 
камчиликлар
Хабар 
мантиқидаги 
нуқсонлар
Хабарни 
сифатсиз 
тузиш
Сафарбар 
этувчиликнинг 
йўқлиги
Ишончлилиги 
етарли 
эмаслиги
Савол бериш, 
тинглаш 
қобилияти 
етишмаслиги
Стереотиплар
дан 
фойдаланганл
иги
Фактларга 
эътиборсизлик
Диққатсизлик 
ва 
қизиқмаслик
Сўз 
танлашдаги 
уқувсизлик
Хабар 
олувчининг 
қобилиятини 
менсимаслик
Новербал 
коммуникация
ларни 
етарлича 
Ўзаро 
муносабатлар
нинг 
нохушлиги
Аввал бошдан 
нотўғри 
фикрда бўлиш



Коммуникация жараёнида ахборот бир субъектдан иккинчисига 
ўтади. Айрим шахслар, гуруҳлар ва ташкилотлар ана шундай субъект 
бўлиши мумкин. Қуйидаги коммуникация тоифалари мавжуд:
 
ташкилот ва ташқи муҳит ўртасидаги коммуникациялар;
 
бўлинмалар ўртасидаги коммуникациялар;
 
ишлаб чиқариш ва бошқарув даражалари бўйича бўлинмалар 
ичидаги коммуникациялар;
 
шахслар орасидаги коммуникациялар; 
 
норасмий коммуникациялар 
Коммуникациялар исталган натижага эришиш учун таклиф, фикр 
айтиш, ишора қилиш ёки ҳис-туйғулар изҳори тарзида оғзаки ёки бошқа 
шаклда (хат ёзиш, хатти-ҳаракат, имо-ишора,гап бошлаш ва шу кабилар 
орқали) амалга оширилади
Коммуникация жараёнида унинг қатнашчилари кўрадиган, 
эшитадиган, сезадиган бўлишлари ҳамда муайян кўникмаларга ва ўзаро 
тушуна олиш қобилиятига эга бўлишлари лозим.
Бошқариш учун шахслараро коммуникациялар муҳим аҳамиятга эга 
бўлади, чунки кўпгина бошқарув вазифалари одамларнинг бевосита 
мулоқоти орқали ҳал этилади.
Хабарни юбориш босқичида уни жўнатувчи жараён қатнашчиларига 
жўнатиладиган ахборотнинг лойиҳасини тузади, уни кодлайди, яъни 
ўзининг шахс тарзидаги кимлигини (“мен кимман”) белгилайди ва 
жўнатмоқчи бўлган хабарнинг маъносини шакллантиради.
Сўнгра, жўнатилмоқчи бўлган ахборотга код қўйилади. Аввал ахборот 
қай тарзда юборилиши (овоз, нур, ҳарорат, ҳид, таъм, физик хусусиятлар) 
танланади, кейин улар муайян шаклга киритилади (сўз, матн, сурат, 
ҳаракат ва шу кабилар).
Шу тариқа хат тайёрланади. Бунда жўнатувчи хатнинг кодда 
билдирилган мазмуни тушуниб олинишига ишонч ҳосил қилади.
Нима жўнатилди-ю, нима қабул қилингани орасидаги фарқ нақадар 
катта бўлса, коммуникация шу қадар ночор бўлади. Масалан, мазкур касб 
эгалари шу йўл орқали кўпчилик билан коммуникация боғлашда кўпинча 
қийинчиликка учрайдилар, чунки улар кодни факат ўз доирасидаги 
кишиларга тушунарли шаклда тузадилар.
Хат жўнатувчи орқали (одам, техник восита, кимёвий ёки физик 
ҳолат) узатувчи каналга тушади ва зарур жойга етказилади. Хат ёки сигнал 
узатила бошлаши биланоқ жўнатиш босқичи тугайди ва ахборотни қабул 
қилиш босқичи бошланади. Канал хатни қабул қилувчига етказади, бу ерда 
хат олинганлиги қайд этилади.
Хат кимга жўнатилган бўлса, у қабул қилувчи деб аталади. У олинган 
хатни қайд этади ва коддан чиқариб, тушунарли ҳолга келтиради.Коддан 
чиқариш деганда хат тушунилганлиги, маъноси чақилганлиги ва 
баҳоланганлиги англашилади.



Баъзан хатни ўқишда қийинчиликлар туғилади. Бу коммуникация 
жараёнида шовқин бўлиши билан боғлиқ бўлиб, сабаби қуйида айтиб 
берилади.
Коммуникация жараёнининг сўнгги босқичи муқобил алоқадан иборат 
бўлиб, унда жараён қатнашчилари ўз ролларини алмашадилар. Ҳамма 
ишлар тескари тарзда такрорланади. Муқобил алоқа дегани – хабарни 
олувчининг унга жавобидир. Хабар манзилга етиб борган-бормаганлиги, 
агар етиб борган бўлса, қайси маънода борганлиги шундан маълум бўлади. 
Муқобил алоқа олинган хатга нисбатан бошқача код тизимида 
ифодаланиши ҳам мумкин. Кўпинча биз саволга бош кимирлатиб жавоб 
берамиз. Раҳбар учун эса муқобил алоқа тўғридан-тўғри (ўзини тутиш 
ўзгаришини бевосита кузатиш) ёки билвосита (меҳнат унумдорлигининг 
ошиши) бўлиши мумкин.
Коммуникация жараёнини амалга ошириш учун коммуникация 

Download 203.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling