5-боб. Ташкилотдаги мулоқот одоби Ўқув мақсади
Download 203.09 Kb. Pdf ko'rish
|
5-Мавзу... (3)
Иш юзасидан кенгашлар (мажлислар) – ишлаб чиқариш, бошқарув
масалалари ва бошқа муаммоларни биргаликда муҳокама қилиш, ахборотни ўртоқлашиш, вазиятни таҳлил этишнинг муҳим шакли, шунингдек, бошқарувга оид карорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш усулидир. Бундай мажлислар бошқарув фаолияти жараёнида ғоят муҳим тадбир бўлиб, мақсад ва шакллари жиҳатидан ғоят хилма-хилдир. Бошқарув фаолиятининг бошқа турларига нисбатан иш юзасидан кенгаш (мажлис)ларнинг афзаллиги қуйидагилардан иборат: муҳокама давомида муаммони ҳал этишга хилма-хил ёндашувлар таклиф этилади ва муҳокама қилинади; кенгаш қатнашчилари ўртасидаги масъулият ва ҳамжиҳатлик намоён бўлади ва кучаяди; одатда кенгаш қатнашчиларига муаммолар хусусидаги фикрларини бемалол айтиш имконияти берилади; қарорларни ишлаб чиқиш жараёнида кенгаш қатнашчиларининг фикр ва билимларидан фойдаланилади; асосланган қарорлар қабул қилиш учун шароит яратилади. Иш юзасидан кенгашларнинг камчиликлари: қабул этиладиган қарорлар учун ким жавобгарлиги аниқ бўлмайди; 9 менежерлардек кучли шахсларнинг қарорлар сифатига таъсири катта ва фойдаси бўлади; бошқарув фаолиятининг бошқа турларига нисбатан кенгашларни тайёрлаш ва ўтказишга кўпроқ вақт кетади; савол-жавобларнинг натижаларидан маълум бўлишича, менежерлар бошқарув поғоналарига қараб, ўз вақтининг 50, 60, 70 ва ҳатто 80 фоизини кенгаш ва конференцияларда ўтказадилар. Ачинарлиси– кўпгина кенгашларнинг самарадорлиги жуда паст. Бунинг сабаби шуки, аксарият ҳолларда кенгашларга қониқарли тайёргарлик кўрилмайди ва улар яхши уюштирилмайди, моҳирона ўтказилмайди, муҳокамага чуқур якун ясалмайди, айрим ҳолларда кенгашлар жуда чўзилиб кетади. Баъзан ҳатто мутлақо кераксиз кенгашлар чақирилади. Ўтказиладиган кенгашларнинг юқори иқтисодий самарадорлигини (С) ўлчаш ва таъминлаш муҳим вазифадир, буни қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин: С =Д – Х Бунда С – самарадорлик; Д – даромад; Х – ҳаражат, сўм. Баъзибир кенгашларнинг натижаларини пул тарзида ўлчашнинг иложи ва ҳатто зарурати ҳам йўқ. Ижобий тафовутга эришилган тақдирда, яъни ҳаражатга нисбатан кўпроқ натижага эришилган тақдирда кенгашни самарали деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ унинг катта бўлмаган абсолют қиймати кенгашнинг самараси пастлигини кўрсатади. 5.3- расмда самарали, самарасиз ва паст самарали иш юзасидан кенгашлар зоналари шартли равишда кўрсатилган. Кенгаш фаолиятининг натижалари (Н) Самарали кенгашлар зонаси Паст самарали кенгашлар зонаси Сарасиз кенгашлар зонаси Кегашларни ўтказиш харажатлари (Х) 5.3-расм Иш юзасидан кенгашларнинг самарадорлиги Кенгашларни тайёрлаш ва ўтказиш ҳаражатларини камайтириш мақсадида: мажлисларнинг давом этадиган вақтини, уларнинг ўтказилиш давомийлигини қисқартириш; мажлис иштрокчилари сонини камайтириш; кенгашларни ўтказиш тартиб-қоидаларини соддалаштириш; кенгашларнинг муқобил турлари (норасмий учрашув, видео селектор, интернет) дан иложи борича фойдаланиш тавсия этилади. 10 Иш юзасидан кенгашни тайёрлаш тартиби қуйидагича. Аввало кенгашнинг мақсади ва вазифалари танлаб олинади. Одамларни бевосита йиғиш: ахборот алмашишга; фикрларни аниқлашга; мураккаб вазият ва муаммоларни таҳлил этишга; комплекс масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга зарурат туғилган тақдирда лозим бўлади. Ана шундан кейин кенгашни тайёрлаш учун масъул шахслар тайинланади ва уларнинг вазифалари аниқ белгиланади. (Баъзан) кенгашни тайёрлаш ва ўтказиш смета тузилади. Кенгашни ўтказиш куни ва соатлари белгиланади (қатнашчиларга қулайлиги ва тайёргарлик кўриш имконияти ҳисобга олинади). Мазкур вақт бошқа тадбирлар ўтказиладиган вақтга тўғри келиб қолмаслиги эътиборга олиниши лозим. Қулай бинони танлаш ва уни банд қилиб қўйиш. Кенгашнинг аниқ кун тартибини белгилаб, тасдиқлаш, маърузачиларнинг номини кўрсатиш, ҳар бир масалани муҳокама қилиш зарур бўладиган вақтни аниқлаш. Ҳар бир масаланинг муҳимлигига қараб, унга қанча вақт ажратишни белгилаш. Масалалар тартибини белгилашда ҳар бирининг аҳамияти ва мураккаблигини ҳисобга олиш. Кенгаш қатнашчиларининг рўйхатини тузиш. Бунда энг зарур кишиларнигина таклиф этиш, қатнашчилар сонини имкони борича қисқартириш. Кенгашга таклифнома ва зарур материалларни тайёрлаб, иштирокчиларга жўнатиш, бу ишни кенгашга тайёргарлик кўриш учун зарур бўладиган муддатларда бажариш. Мажлиснинг кун тартиби ва мақсадлари тўғрисида иштирокчиларни имкон қадар батафсилроқ хабардор қилиш(агар айрим иштирокчилар муайян масала муҳокамасигагина чақириладиган бўлса, соат ва дақиқалари аниқ кўрсатилиши керак). Кенгаш ўтказиладиган бинони тайёрлаш, кўргазмали ахборот, техник ва ёрдамчи воситалар, кўрсаткичларни шай қилиб қўйиш. Кенгаш иштирокчилари учун иш материаллари, блокнотлар, ручкалар, ва шу кабиларни тайёрлаб қўйиш. Бошқа шаҳарлардан келувчи иштирокчиларнинг яшаши учун меҳмонхоналарда жойларга буюртма бериб қўйиш. Кенгаш қатнашчиларига хизмат қилиш учун транспорт воситаларини тайинлаш ва умумий овқатланишни уюштириш. Кенгашни ўтказишда: мажлисни аниқ белгиланган вақтда бошлаш; уни самарали ўтказиш нияти борлигини айтиш; мажлис муваффақиятли боришига ишонч билдириш; 11 биргаликдаги ишнинг тартиб-қоидаларини: ҳар бир маъруза ва нутққа, танаффусларга қанча вақт ажратилишини, кенгашнинг тугаш вақтини, қарорлар қабул қилиш тартиби ва шу кабиларни иштирокчилар билан келишиб олиш; иштирокчилардан бирига ёки котибга баённома юритишни топшириш; мунозара давомида бегона мавзуга ўтиб кетиш, шошма-шошар хулосалар чиқариш ва нотўғри қарорларни таклиф қилиш ҳолларини илғаб олиб, бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик; мажлис давомида ўртага қўйилган мақсадларга қандай эришилаётганлиги: муаммонинг муҳокама қилиниши, муқобил қарорлар таклиф этилиши, якуний қарорларга келиш йўллари изланиши қандай бораётганлигини синчиклаб кузатиб бориш тавсия этилади. Шу нарса аниқланганки, кўп сонли кишиларнинг биргаликдаги ақлий фаолиятида энг самарали фаоллик, одатда, 40-45 дақиқа давом этади. Шундан кейин кўпчилик кенгаш қатнашчиларининг диққат-эътибори сусаяди, шовқин, турли ҳаракатлар, гап-сўзлар бошланади. Ана шундай ҳолат 30-40 дақиқа давом этади, кейин мунозара авж олади ва “салбий фаоллик даври” бошланади. Бу даврда одамларни бошқариб бўлмай қолади, улар ҳамма нарсага ишончсизлик билан асабийлашиб қарайдилар. Одатда, бу вақтда оқилона қарорлар қабул қилиб бўлмайди. Агар кенгаш танаффуссиз 2 соатдан ортиқ давом этса, иштирокчиларнинг 90 фоизидан кўпроғи тезроқ қутулиш учун ҳар қандай қарорга рози бўлиб қолади Download 203.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling