5-Боб. Тижорат банкларида кредит, лизинг ва факторинг операциялари ҳисоби


Уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олишга доир ипотека кредитларини бериш


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana09.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1473482
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8 мавзу Банкларда кредит операцияларининг бухгалтерия ҳисоби

Уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олишга доир ипотека кредитларини бериш 
тартиби. 
"Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш 
тўғрисидаги низом".
Ипотека кредити - ёш оилаларга сотиб олинаётган кўчмас мулкни гаровга олиш орқали уй-жой қуриш,
реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун бериладиган кредитдир.
Ипотека кредитлари ёш оилаларга қуйидаги мақсадлар учун берилади:

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ва намунавий лойиҳа асосида,
қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда якка тартибда уй-жой қуришга ва
реконструкция қилишга;

якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олишга.
Ипотека кредитлари ёш оилаларга 15 йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Бунда, ёш оилалар
воситачилик ҳақини тўламасдан кредитни муддатидан олдин қайтариши ҳамда унга ҳисобланган фоизлар
тўловини муддатидан олдин амалга ошириши мумкин.
Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга бериладиган ипотека кредити кредит ресурслари
манбасидан қатъи назар, қуйидаги миқдорларда берилади:

якка тартибдаги уй-жойни қурилиши ва сотиб олиш учун - қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам
ойлик иш ҳақининг 3000 бараваригача;

якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш, шунингдек кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб
олиш учун - қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваригача.
11


Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби
(Кичик тадбиркорлик субъект ларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом. ЎзР 
Адлия вазирлигида 2013 йил 27 декабрда 2546-сон (АВ 30.04.2014 й. 2546-1-сон) билан рўйхатга олинган).
Кичик тадбиркорлик субъект лари яъни, сифатида якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар,
кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда оилавий корхоналар кредитлаш объект лари
ҳисобланади.
Кичик тадбиркорлик субъект ларга кредитлар кредитланаётган тадбирнинг ўзини-ўзи қоплашини
ҳисобга олган ҳолда қуйидаги муддатларга берилади:

қарз олувчи ўз фаолиятини бошлаши учун айланма маблағларни шакллантириш ва инвестиция
лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга - 12 ой муддатгача;

айланма маблағларни тўлдиришга - 18 ой муддатгача;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этиш учун айланма маблағларни
тўлдиришга - 24 ой муддатгача.
Кичик тадбиркорлик субъект лари ҳам бошқа корхоналар сингари банкка юқоридаги (кредит
пакети) ҳужжатларни тақдим этилади.
12


13

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling