5-Боб. Тижорат банкларида кредит, лизинг ва факторинг операциялари ҳисоби


Банкларда кредит операцияларининг бухгалтерия


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/11
Sana09.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1473482
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8 мавзу Банкларда кредит операцияларининг бухгалтерия ҳисоби

2. Банкларда кредит операцияларининг бухгалтерия 
ҳисоби
Демак, банкларда 11900- 13300 гача бўлган баланс ҳисобварақларда қисқа муддатли кредитлар ва
14300-15500 гача бўлган баланс ҳисобварақларда эса узоқ муддатли кредитларнинг бухгалтерия ҳисоби
юритилади. Ушбу ҳисобварақнинг дебетида мижозларга берилган кредитлар суммасининг ортиши,
кредитида банк томонидан берилган кредитларнинг қайтарилиши суммаси акс эттирилади.
(Тижорат банкларида кредитларнинг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида низом.
ЎзР Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 17 декабрда 1435-сон (АВ рўйхат рақами 1435-1,
20.10.2015 й.) билан рўйхатга олинган).
Томонлар ўртасида тузилаётган кредит шартнома шартида кредитлаш йўли олдиндан келишиб
олинади. Кредит йўли деганда бу мижоз билан банк ўртасида белгиланган суммада қарзлар туркумини
бериш тўғрисида тузилган келишувидир. Кредит йўлини очишда банк томонидан кредитлаш лимити
белгиланади.
Кредит йўлини очишда банк томонидан кредитлаш лимити белгиланади. Шу лимит доирасида
кредит беришда банк билан қўшимча музокаралар олиб бориш талаб қилинмайди. Кредит йўлининг
очилиши шуни билдирадики, мижозга етказиб берилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун банк
кредит суммаси доирасида мижознинг ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича пул тўлайди. Шу билан бирга, банк
пулни ҳужжатлар топширилган куни тўлашга мажбур. Кредит ўз вақтида берилмаганлиги ва мижознинг
товар етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобни кечикиб амалга оширилганлиги учун банк жавобгар
ҳисобланади. Кредит шартномасида кредит йўли икки усулда:
очиқ линияли ва ёпиқ линияли
тарзда
тузилади.


Банк томонидан қисқа муддатли кредит берилганда;
Дт 13101 - Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга 
берилган қисқа муддатли кредитлар”, 
Кт 16103-“Бош банк/ филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар 
бўйича олинадиган маблағлар” счети.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling