5-маъруза. Бетон учун майда ва йирик тўлдиргичлар Режа
Ишлатилишига кўра бетонлар
Download 108.5 Kb.
|
5- Бетон учун майда ва йирик тулдиргичлвр
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бетонларга қўйилган асосий талаблар
Ишлатилишига кўра бетонлар қуйидаги турларга бўлинади:
оддий бетон ва темир бетон қурилмалар (пойдевор, устун, балкалар, ёпма плиталар, кўприклар ва бошқалар) тайёрлаш учун; гидротехник, шу жумладан тўғонлар, шлюзлар, каналлар, сув ва чиқинди сувлар хавзалари ва бошқа сув иншоатлари қуриш учун; уй-жой деворларини қуриш учун; иссик сақлаш қурилмалари; поллар, йўллар, йўлаклар, аэродром қопламалари учун; махсус жойларда ишлатиладиган, масалан кислота ва иссиқга чидамли, радиактив нурларни ўтказмайдиган ва бошқалар. Бетонларга қўйилган асосий талаблар Ишлатиладиган жойларига кўра бетонлар қуйидаги талабларни қониқтириши керак: Оддий бетон ва темирбетон қурилмаларда ишлатиладиган бетонлар айтилган мустаҳкамликга, шу билан бирга ташқи мухит таъсирида бўлган иншооатлар учун бетон маълум даражада совуққа чидамлиликга ҳам эга бўлиши керак. Сув иншоатларида ишлатиладиган бетонлар юқори зичликга, сув ўтказмасликга, совуққа чидамлиликка, етарли даражада мустаҳкамликга, қотиш жараёнида кичик киришишга ва паст иссиқлик ажратишга, тоза ҳамда турли минералларнинг эритмалари бўлган сувларга чидамлиликга эга бўлиши керак. Бино деворлари ва ёпмаларида ишлатиладиган бетонларнинг зичлиги ва иссиқлик ўтказувчанлигини паст, мустаҳкамлиги эса қилинган ҳисоблашларга тўғри келиши керак. Полларда ишлатиладиган бетонларнинг ишқаланишга бардош берувчанлиги юқори, эгилишга етарлича мустаҳкамликга, йўл қуришларида ва аэродром қопламларида ишлатиладиган бетонлар эса, шу билан бирга, етарлича совуқга чидамлиликга эга бўлишлари керак. Бундан ташқари ҳамма бетон ва бетон қоришмаларига қуйидаги умумий талаблар қўйилади: қотгунча бетонлар қоришмаси енгил сурилиш, осон кўчирилиши ва қўйилиши (харакатчан ва жойлашувчан), буюмлар ва қурилмаларни қолиплардан чиқариш вақтига қараб бетонлар маълум қотиш тезлигига эга бўлиши керак; цементлар кам сарфланиши керак. Бетоннинг таркибини тўғри танлаш, қоришмани тайёрлаш, қуйиш ва зичлаштириш усулларини механизациялаштириш, шу билан бирга янги қуйилган бетоннинг илк вақтлардаги қотишини назорат қилиш билан юқорида келтирилган барча талабларни қониқтирадиган бетонлар олиш мумкин. Download 108.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling