5-маъруза. Бетон учун майда ва йирик тўлдиргичлар Режа


Download 108.5 Kb.
bet4/4
Sana23.04.2023
Hajmi108.5 Kb.
#1389148
1   2   3   4
Bog'liq
5- Бетон учун майда ва йирик тулдиргичлвр

Махсус қушилмалар. Бетон буюмларини тез қотириш учун (айниқса, совуқ муҳитда) қоришмага махсус қўшилмалар қўшилади. Кальций хлорид (СаСl) ёки хлорид кислотаси (НСl) шулар жумласидандир. Қотиш жараёнини тезлатувчи қўшил­малар бетон қоришмасининг пластиклигини оширади, кальций хлорид миқдори арматурали бетон учун 2 % (цементнинг огирлигига нисбатан), арматурасиз бўлса 3 %дан ортмаслиги керак. Хлорид кислотаси эса бетонда 2 %дан ортмаслиги зарур.
Бетон қоришма деб, таркибидаги ашёлар микдорининг қаерда ишлатилишига қараб, самарали усулда ҳисоблаб ва қориштириб олинган бўтқасимон аралашмага айтилади. Бетон қоришма, асосан, икки талабга жавоб бериши керак: биринчиси – у осон ва қулай жойланувчан бўлиши ва иккинчиси – қоришмани узоқ масофага ташиганда уни тайёрлаган вақтда­гидек бир жинслилиги йўқолмаслиги лозим.
Бетон иншоотларининг юқори сифатли бўлишида қориш­манинг қулай жойланувчанлик кўрсаткичи катта аҳамият­га эга. Бетон қоришма қайси мақсадда ишлатилишига кўра унинг қулай жойланувчанлик ва ёйилувчанлик кўрсаткичи олдиндан белгилаб олинади. Қулай жойланувчанлик кўрсаткичи техник вискозиметр асбобида аниқланади.
Бетон қоришмасининг хоссасини ифодаловчи яна бир кўрсаткич унинг ёйилувчанлигидир. Ёйилувчанлик баландлиги 30 см, қуйи диаметри 20 см, усткиси эса 10 см. га тенг қилиб пўлат тахтасидан ясалган (тубсиз) кесик конус асбоб ёрдамида аниқланади. Қоришманинг конус баландлигига нисбатан ёйилишдаги чўкишига қараб, бетоннинг ёйилувчанлик ёки конусншг чўкиш кўрсаткичи аниқланади.
Конуснинг чўкиш миқдорига кўра бетон қоришмалар ўта қуюқ, пластик ва қуйма бўлади. Ута қуюқ бетон қоришма конусининг чўкиши 0–1 см. га тенг. Бундай қоришмани қолипларга жойлашда уни шиббалаш, титратиб шиббалаш ёки зичлаш керак. Пластик бетон қоришма конусининг чўкиши 3–10 см. га тенг. Бундай қоришмалар қолипга титратувчи асбоб (вибратор) воситасида жойланади. Қуйма бетон қоришма конусининг чўкиши 15–18 см. дан катта бўлиб, қоришманинг тўла жойланиши учун уни озгина титратиш кифоя.
Бетон қоришмасидаги йирик тўлдиргичлар бўшлиқларини цемент қум қоришмаси тўлғизади. Шағал доналари орасидаги бўшлиқлар ҳажми қоришма ҳажмига тенг бўлиши керак. Шунда ўта зич бетон олиш мумкин. Шағал доналариаро бўшлиқлар ҳажмига тенг қоришма ҳажмини сурилиш коэффициентига (ўта қуюқ бетон қоришмалари учун 0,85–0,95, пластик қоришмалар учун 0,5–0,8) кўпайтириб қоришманинг ҳақиқий ҳажми топилади (1-расм). Бетон қоришмасининг пластиклигини яхшилаш учун юқоридаги қўшилмалардан ташқари лигносульфат (ПСТ гидрофил), совун, микроғоваклар ҳосил қиладиган совунли ёғоч пеки ва комплекс кимёвий қўшилмалари ҳам ишлатилади.


Назорат саволлари
1. Бетонга тариф беринг.
2. Бетонларнинг синфланиши.
3. Майда ва йирик тўлдирувчиларнинг бетон учун яроқли эканлиги қандай аниқланади?
4. Майда ва йирик тўлдирувчиларнинг асосий хоссаларини изоҳлаб беринг.
5. Бетон учун яроқли бўлган сувга қўйилган талабларни айтиб беринг.


Download 108.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling