5-ma’ruza: Bino va inshootlarning asoslari. 2-гуруҳ: Асослар ва пойдеворлар


ҚМҚ. 2.02.02 - 20. – Гидротехника иншоотларини заминлари


Download 0.52 Mb.
bet2/3
Sana27.03.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1299734
1   2   3
Bog'liq
5-ma\'ruza

ҚМҚ. 2.02.02 - 20. – Гидротехника иншоотларини заминлари.


Мазкўр меъёрий қоидалар тўпламининг талаблари барча турдаги гидротехник иншоотларнинг заминларини, шу жумладан гравитацион, аркали ва контрфорсли тўғонлар, тиргак деворлар, шлюзлар, шельфли, ҳамда табиий қияликлар ва гидротехник иншоотларини жойлашадиган сунъий қияликларни лойиҳалашда ШНК талабларига мувофиқ бажарилади.. Ушбу меъёрий ҳужжатда грунтлар таснифи ва уларнинг физик-механик тавсифлари, заминларнинг муҳандислик-геологик ва ҳисобий схемалари, заминлар турғунлигини ҳисоблаш усуллари, уларнинг кучланганлик-деформация ҳолати ва суффозияга мустаҳкамлиги келтирилган. Шунингдек, заминларни тайёрлаш сифатини назорат қилиш усуллари, фойдаланиш жараёнида заминлар ўзгаришини кузатиш услуби ва уларнинг ишончлилигини ошириш бўйича муҳандислик тадбирлари келтирилган Ушбу меъёрий ҳужжат (ШНК) ер ости гидротехника иншоотларини лойиҳалашда қўлланилмайди.


Гидротехника иншоотларининг заминларини лойиҳалаш қуйидагилар асосида бажарилиши керак: грунт массиви элементларининг тузилиши, таркиби, физик-механик ва иссиқлик-физик характеристикалари, ер ости сувларининг босимлари, сатхлари ва кимёвий таркиби, уларнинг ҳосил бўлиш соҳалари ва уларни дренажлаш соҳалари, музлаган жойларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган муҳандислик-геологик, геокриологик ва гидрогеологик изланишлар ва тадқиқотларнинг натижалари; иншоот тикланадиган районнинг сейсмик фаоллиги тўғрисидаги маълумотлар; ўхшаш муҳандислик-геологиква иқлим шароитларида анологик гидротехника иншоотларини барпо этиш бўйича тўпланган тажриба; қуриладиган гидротехника иншооти (вазифаси, синфи, тури, конструкциясининг ўлчамлари, қуриш тартиби, таъсир қилувчи юклар, таъсирлар, фойдаланиш шарт-шароитлари ва ҳ.з.лар)ни характерлайдиган маълумотлар; қурилиш районининг ижтимоий-иқтисодий шароитларини ҳисобга олиш; Энг кам келтирилган сарф-харажатларда ва техник, ижтимоий ҳамда экологик хавфсизлик талабларини бажарган ҳолда замин грунтлари ва тикланадиган иншоот материалларининг мустаҳкамлик, деформацион ёки бошқа хоссаларидан унумли фойдаланиш билан мақбул вариант қабул қилишни таъминлайдиган лойиҳавий ечимлар вариантларини техник-иқтисодий таққослаш.
Гидротехника иншоотлари заминларини лойиҳалашда иншоотларнинг хавфсизлиги, ишончлилиги, умрбоқийлиги ва иқтисодий тежамкорлигини ҳамда улар қурилишининг ҳамма босқичларида атроф-муҳит муҳофазаси ва уларни фойдаланишининг ҳисобий муддатини таъминловчи ечимлар кўзда тутилмоғи лозим. Бунинг учун лойиҳалаш вақтида қуйидагиларни бажариш тақозо этилади: лойиҳаланаётган иншоотнинг геологик муҳит билан ўзаро таъсирлашиш соҳасидаги муҳандислик-геологик шарт-шароитларни ва уларнинг қурилиш ҳамда фойдаланиш даврларда ўзгаришини баҳолаш; заминнинг юк кўтариш қобилияти ва иншоотнинг турғунлигини ҳисоблаш; заминнинг маҳаллий мустаҳкамлигини ҳисоблаш; иншоотга бирикадиган табиий қияликлар ва сунъий нишабликларнинг турғунлигини ҳисоблаш; иншоотнинг хусусий оғирлиги, сув ҳамда грунт босими, сейсмик кучлар ва ҳ.з. таъсирлар натижасида “иншоот-замин” тизимида юзага келадиган деформацияларни ҳисоблаш; заминнинг фильтрацияга қаршимустаҳкамлиги, сувнинг иншоотга кўрсатадиган тескари босими ва фильтрация сарфини, шунингдек, зарур бўлган ҳолларда – ҳажмий фильтрация кучлари ва заминнинг кучланганлик ҳолати ўзгарганда фильтрация режимининг ўзгаришини ҳисоблаш; заминларнинг юк кўтариш қобилияти ва иншоотнинг турғунлигини, иншоот ва унинг тагидаги заминнинг талаб этиладиган умрбоқийлигини, шунингдек, зарур бўлган ҳолларда “иншоот-замин” тизимининг кўчишларини, шу тизим кучланганликдеформацияланиш ҳолатининг ўзгаришларини камайтиришни, тескари босим ва фильтрация сарфи пасайишини таъминловчи муҳандислик тадбирларини ишлаб чиқиш; атроф-муҳитни яхши сақлашга ёки табиий муҳит билан қиёслаш бўйича экологик вазиятни яхшилашга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш; заминлар ишончлигига тегишли бўлган декларацияларнинг бўлимларини ишлаб чиқиш.
Грунтларнинг физик-механик характеристикаларини шу характеристикалардан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш мақсадида аниқлаш зарур деб ҳисобланади: заминлар грунтларини таснифлашда ва муҳандислик-геологик элементларни ажратишда; баъзи бир кўрсаткичларни бошқалари орқали функционал ёки корреляцион боғлиқликлар ёрдамида аниқлашда; гидротехника иншоотлари заминларини лойиҳалашнинг4.2-пунктда белгиланган масалаларини ечишда.
Гидротехника иншоотлари заминлари таснифини ГОСТ 25100-95 талаблари,мазкур қоидалар тўпламидаги А.2 жадвал, А иловага мувофиқ уларда келтирилган грунт характеристикаларини таснифий характеристикалар сифатида қараган ҳолда бажариш тақозо этилади. Грунтларни таснифлаш ва гидротехника иншоотлари заминларини лойиҳалаш учун грунтларнинг қуйидаги таснифий характеристикаларини (ГОСТ 25100-95га мувофиқ) экспериментлар орқали аниқлаш ва ҳисоблаш лозим: гранулометрик таркиби; зичлик ρ; заррачаларнинг зичлигиρs; склетзичлигиpd; табиий намлик W; ғоваклик коэффициентие; гилли грунтларнинг қотишWp ва оқувчанлик WL чегараларидаги намлиги; юмшоқлик сони Ip; оқувчанлик кўрсаткичи IL; сувга тўйинганлик коэффициенти Sr; қумларнинг зичланганлик даражаси Id.



ШНҚ. 2.02.03 - 12. – Қозиқли пойдеворлар.
Ушбу меъёрлар янгидан қурилаётган ва қайта қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг қозиқли пойдеворларини лойиҳалашга таалуқлидир. Ушбу меъёрлар доимий музлаган грунтларда қуриладиган бинолар ва ишоотларнинг қозиқли пойдеворларини, динамик юкламали машиналар қозиқли пойдеворларини лойиҳалашга қўлланилмайди. Ҳавфли геологик жараёнлар (карстлар, кўчкилар ва ш.ў.) мавжуд бўлган ёки эҳтимоли бор ҳудудларда қуриладиган бинолар ва иншоотлар қозиқли пойдеворларини ЎзРДав архитектура қурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланган ёки келишилган тегишли меъёрий хужжатларнинг қўшимча талабларини инобатга олиб лойиҳалаш лозим. Пойдевор конструкцияси (қозиқли, табиий ва сунъий асосдаги)ни, шунингдек қозиқ турини ва қозиқ пойдевор типи (масалан, қозиқли туплар, тасмалар, майдонлар)ни асосий ашёларни иқтисодли сарфлаш талабларини инобатга олиб бажарилган ва грунтларни мустаҳкамлик ва деформациявий таърифларини ва ашёлар ва пойдеворларининг физик-механикавий ҳусусиятларидан янада тўла фойдаланишни таъминловчи пойдеворларнинг лойиҳавий ечимларининг эҳтимолий вариантларининг (келтирилган харажатлар бўйича баҳолаш билан) техник-иқтисодий таққослаш натижалари асосида, пойдеворга таъсир қилувчи муҳандисий изланишларининг, ҳисобий юкламаларнинг ашёларини тавсифловчи қурилиш майдонинг муайян шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш лозим.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling