5-маъруза. Ер ости иншоотларини барпо этиш технологиялари


Бинонинг ер ости қисмини монтажи


Download 0.67 Mb.
bet3/3
Sana28.12.2022
Hajmi0.67 Mb.
#1014994
1   2   3
Bog'liq
5- маъруза

4. Бинонинг ер ости қисмини монтажи
Стакан турдаги пойдеворлар. Асос тайѐрлангандан сўнг пойдеворлар ўқлари белгилаб олинади, улар олдин обноскага олиб чиқилади кейинчалик пойдеворлар ўрнатиладиган жойда белгилаб чиқиш учун. Бунинг учун обноскага ўқ торлари тортилади ва шоқул ѐрдамида уларнинг кесишган нуқталари котлованлар ва траншеяларнинг тубига кўчирилади.
Барча каркасли биноларда стакан туридаги пойдеворлар юқори кесимда манфий белги – 0,15 м га эга, бу эса қулай пайт келганда пол остига бетонли тайѐргарликни бажаришга имкон беради, демак ноль циклининг ишларини тўлиқ ҳажмда тугатишга имкон беради.
Лентасимон турдаги пойдеворлар – блоклар-ѐстиқлар. Йиғма лентасимон пойдеворлар икки турдаги блоклардан тузилган бўлиб, улардан бири пойдевор асосига жойлаштириладиган блок – ѐстиқлар ва иккинчиси – биноларнинг ер ости қисми деворлари ҳисобланган девор блокларидир.
Лентали ѐстиқларни монтаж қилишда дастлаб ўқлар кесилган нуқтадан метр билан пойдевор лентасининг ташқи қиррасининг лойиҳавий ҳолати ўлчанади ва иккита металл штир шундай қоқиладики, бунда улар орасида тортилган сим причалка пойдеворлар лентаси чизиғидан 2 ... 3 мм ташқарида жойлашсин (7.2-расм). Агар лойиҳада бошқа кўрсатмалар бўлмаса, у ҳолда қумли грунтларда пойдевор блоклари бевосита текисланган асосга жойлаштирилади, бошқа грунтларда – қалинлиги 10 см бўлган қумли ѐстиқ устига жойлаштирилади.
Пойдевор ѐстиқларининг ҳолатини белгилаш:
1 – обноска, 2 – қиррадаги (четдаги) пойдевор ѐстиқлари; 3 – причалка.
Эътиборингиз учун рахмат!
Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling