5-маъруза. Ер ости иншоотларини барпо этиш технологиялари
Саноат ва фуқаро бинолари учун ноль цикли ишлари
Download 0.67 Mb.
|
5- маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Котлованни қазиш ва заминни тайѐрлаш
- Асосни тайѐрлаш.
2.Саноат ва фуқаро бинолари учун ноль цикли ишлари
- пол қуриш учун бетонли асосни тайѐрлаш; - бинонинг ерости қисми устидан ораѐпмани монтаж қилиш; - пойдеворлар ва ертўла деворларини гидроизоляциялаш; - қуйинларга грунтни зичлаштириб қайта тукиш; бинонинг ер устки қисмини монтаж қилишга тайѐргарлик ишлари – краности йўлларини кучайтирилган асосга ўрнатиш ва минорали кранни монтаж қилиш. 3. Котлованни қазиш ва заминни тайѐрлаш - Котлованни қазишни турли хилдаги экскаваторлар билан пандуслар ва уларсиз қуриш йўли билан амалга оширилади. - Асосга бўлиши мумкин бўлган катта юкланишларда котлованларни зичлаштириш амалга оширилади, бунда грунтга массаси 15 т гача бўлган трамбовка 4 ... 8 м баландликдан ташланади. - Одатда котлованни охиригача қазиб битказмаслик 15 ... 30 см ни ташкил этади. Бу грунт қатламини бульдозер, қирғич, режалагич ѐки дастаки усулида олиб ташлаш мумкин. Асосни тайѐрлаш. Пойдеворларни монтаж қилиш фақат тайѐрланган асос қабул қилингандан кейингина бошланади, хусусан: Ерли асос қумли грунтларда тозалаш йўли билан ѐки агар пойдеворлар бошқа грунтларда барпо этиладиган бўлса, қум тўкиш йўли билан текисланади. Қум ташланган қатлам қалинлиги камида 5 см ва 15 см дан ортиқ бўлмаслиги керак. Балчиқ аралашмаган ѐки чанг заррачалари бўлмаган йирик қум қўлланилади. Қум бўлажак пойдеворлардан ташқари чет жойларга ҳам сепилади: ҳар бир томондан камида 10 см. Ер ости сувлари ѐки атмосфера ѐғинлари билан жуда кучсизлантирилган грунт 5...8 см қалинликдаги тош ѐки шағал қатлами билан зичлаштирилади, трамбовкаланади, устидан қалинлиги камида 3 см бўлган кучсиз бетондан асос қурилади. Ер ости сувлари сатхи баланд бўлганлиги муносабати билан сувга тўйинган асос қалинлиги 8...10 см бўлган тош ѐки шағал билан зичланади, унга гудрон қуйилгандан сўнг (нефтдан ѐнилғи ва мой фракцияларини ҳайдаб олингандан сўнг қолган қолдиқ) 2...5 см қалинликда асфальт бетон аралашмаси ѐткизилади. Устидан темирбетон пойдевор плита кўринишидаги асос қурилади. Қумли ѐки бетонли тайѐргарлик иншоотдан ер асосига юкланишини бир текис узатилишини таъминлайди. Ер ости грунт сувлари сатҳи баланд бўлиб майдонда сув кўпайганда, қуритиш очиқ ѐки ѐпиқ турдаги дренаж системалари орқали амалга оширилади. Дренаж системалари умумсанитар ва қурилиш шароитларини яхшилаш учун ва ер ости грунт сувлари сатҳини туширишга хизмат қилади. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling