5-маъруза. Кириш. Иқтисодий географик тадқиқотлар методологияси. Тадқиқот усуллари


Иқтисодий ва ижтимоий географиянинг замонавий тузилиши ва предмети


Download 143.52 Kb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi143.52 Kb.
#1504738
1   2   3   4
Bog'liq
1-маъруза

Иқтисодий ва ижтимоий географиянинг замонавий тузилиши ва предмети


Юқорида замонавий иқтисодий ва ижтимоий география ҳудудий ижтимоий-иқтисодй тизимларни ўганувчи фан эканлиги таъкидланди. Маълумки, ушбу фаннинг вужудга келиши ва ривожланиши ғарб мамлакатлари ва олимлари билан боғлиқ бўлса, уни бизнинг республикамизда шклланиши ва ривожланиши, замонавий тузилишга эга бўлиши собиқ совет иқтисодий география фанининг ривожланиши билан боғлиқдир. Таъкидлаш жоизки, собиқ Иттифоқ ривожланишининг дастлабки йилларида аввало ушбу фаннинг бевосита иқтисодий қаноти шаклланди. Натижада ёш совет давлатининг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи фанлар қаторида иқтисодий географиянинг бевосита ишлаб чиқариш тармоқлари билан боғлиқ соҳалари ривожланди. Айни вақтда аҳоли ҳам иқтисодий географик тадқиқотларнинг муҳим объектига айланиб улгурганди. Аммо, иқтисодий ва ижтмоий географиянинг ижтимоий қанотини ривожланиши, айниқса бевосита аҳолининг ижтимоий ривожланиши билан боғлиқ тадқиқотлар ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб тез ривожлана бошлади.
Ҳозирда замонавий иқтисодий ва ижтимоий география мураккаб ички тузилишга эга фанлар тизимига айланиб бормоқда. Ўзбекистонда мазкур фаннинг ривожланишига маҳаллий олимлардан З.М.Акрамов, О.Б.Отамирзаев, А.С.Солиев, А.Рўзиев, А.А.Қаюмов ва бошқа кўплаб олимлар катта хизмат қилдилар. Ҳозирда Ўзбекистон иқтисодий географияси фанида “Акрамов-Солиев иқтисодий география мактаби” шаклланди.
Ўтган асрнинг 90 йилларига келиб, кўпчилик олимлар (А.Солиев, О.Отамирзаев) иқтисодий ва ижтимоий географиянинг уч қанотини (иқтисодий география; ижтимоий-иқтисодий география; ижтимоий география) ажратиб кўрсатадилар. Улар ҳам ўз навбатида тармоқ фанларни ўз ичига қамраб оладилар.
Ўтган аср Ўзбекистон иқтисодий географиясида аввало аграр соҳа бўйича тадқиқотлар ривожланди, шу билан бирга аҳоли ва шаҳарлар географияси йўналишида ҳам салмоқлиилмий ишлар амалга оширилди. Мустақиллик даврида эса Ўзбекистон иқтисодий географиясида ижтимоийлашув жараёни кучайди, иатимоий географик тадқиқотлар жадаллашди.
Ҳудудий ижтимоий-иқтисодий тизимлар замонавий иқтисодий-ижтимоий географиянинг тадқиқот объекти бўлиб хисобланади. Уларнинг шаклланиши ва ривожланишининг ҳудудий жиҳатларини ўрганиш эса фаннинг тадқиқот предметидир.
Ҳудудий социал-иқтисодий тизимлар ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:

  • аҳоли;

  • аҳоли пунктлари;

  • агломерациялар;

  • иқтисодиёт ва унинг тармоқлари;

  • табиий ресурслар;

  • иқтисодий районлар;

  • ҳудудий мажмуалар;

  • транспорт;

  • инфраструктура ва бошқалар.




Расм. Ҳудудий ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг тузилиши
(Манак Б.А., 1985)


Иқтисодий ва ижтимоий географиянинг асосий мақсади – ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларни ҳудудий жиҳатдан ўрганишдан иборат.
Иқтисодий ва ижтимоий географик тадқиқотларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • ҳудудий ижтимоий иқтисодий тизимларнинг шаклланиши ва ривожланиши қонуниятларини ўрганиш;

  • ҳудудий ижтимоий иқтисодий тизимларнинг ташкил этилиши ва ривожланишига таъсир қилувчи шарт-шароит ва омилларни аниқлаш ва баҳолаш;

  • ишлаб чиқариш, аҳоли жойлашуви тизимлари ва атроф-муҳит ўзаро боғлиқлигини аниқлаш;

  • аҳоли ва аҳоли пунктлари тизимини тадқиқ қилиш;

  • аҳолининг ижтимоий ривожланиши, турмуш шароитларининг географик хусусиятлари хамда ижтимоий соҳаларнинг ҳудудий ташкил этилиш ва ривожланишини ўрганиш;

  • “Табиат-аҳоли-хўжалик” учлигининг ўзаро алоқадорлиги ва оқибатларининг географик аспектларини тадқиқ қилиш ва ҳ.к.

Иқтисодий географ ҳудудий ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг бирор бир элементини ўрганар экан, аввало нима, қаерда ва нима учун саволларига жавоб топмоғи керак. Бу эса ундан табиий, иқтисодий ва ижтимоий география ва шунингдек, иқтисодиёт, статистика, социология ва бошқа фанларнинг илмий асослари ва замонавий тадқиқот усулларини чуқур билишни, мажмуали ёндоша олиш кўникмаларига эга бўлишни талаб қилади.

Download 143.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling