5-маъруза. Кириш. Иқтисодий географик тадқиқотлар методологияси. Тадқиқот усуллари


Download 143.52 Kb.
bet4/4
Sana16.06.2023
Hajmi143.52 Kb.
#1504738
1   2   3   4
Bog'liq
1-маъруза

Тарихий ёндошув усули. Умумий тадқиқот усулларидан бири бўлган мазкур тадқиқот усулихудудий ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва уларнинг элементларини вужудга келиши, шаклланиши ва ривожланиши жараёнларинимуайян вақт давомида тадқиқ қилади. Ушбу усул ёрдамида қуйидаги саволларга жавоб берилади:

  • муайян ҳудуд иқтисодиётининг ўзгаришларини;

  • аҳоли ва унинг жойлашуви тизимидаги ўзгаришларни;

  • ҳудудларнинг хўжаликда фойдаланиш даражасидаги ўзгаришларни.

Ушбу усул аосан адабиётларга, архив ва фонд материалларига таяниб иш кўради.
Географик тадқиқотларда географик таққослаш усулидан кенг фойдаланилади. У орқали район, шаҳар ва мамлакатлар хўжалиги, аҳолиси ва бошқа кўрсаткичлари бўйича ўзаро таққосланади ва ўзига хос хусусиятлари аниқланади.
Таққослашнинг икки шакли мавжуд:

  • ҳудудий (маконда);

  • вақт (замонда).

Мазкур тадқиқот усули ёрдамида:

  • типология ва;

  • классификация масалалари ҳал қилинади.

Таъкидлаш жоизки, таққослашлар орқали ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг келажагини кўриш ёки прогноз қилиш имконияти туғилади.
Адабиётлар билан ишлаш усули. Ҳар бир тадқиқотчи мазкур усулдан фойдаланади. Чунки, у мавзуга доир барча адабиётларни чуқур ўрганиши лозим ва бошқа тадқиқотчиларнинг тажрибасидан фойдаланиши ва уларни такрорламаган холда янгиликлар киритиш зарур.
Географик тадқиқотларда картографик усулнинг аҳамияти катта. Унинг ўзига хос хусусияти картани бир вақининг ўзида ҳам тадқиқот воситаси, ҳам тадқиқотнинг натижаси бўлиши билан боғлиқдир.
Н.Н.Баранскийнинг таъкидлашича, “барча географик тадқиқотлар карта билан бошланиб, карта билан тугайди, карта географиянинг иккинчи тилидир”.
Географик карталар ўрганилаётган воқеа-ҳодисанинг модели ролини ҳам бажаради.
Картография усули тўрт босқичда амалга оширилади:

Иқтисодий географик тадқиқотларда анкета сўрови усулидан ҳам кенг фойдаланилади. Ушбу усул кўпроқ ижтимоий жараёнларни тадқиқ қилишда қўлланилади. Маълумки, бундай жарёнларнинг марказида инсон омил ётади.
Юқоридагилар билан бирга, географик тадқиқотларда визуал кузатиш усулидан ҳам фойдаланилади. Бунда тадқиқотчи ўрганилаётган объектни бевосита кузатиш, унинг шакли, холати, ривожланиши параметрлари, тутган ўрни аниқланади.
Иқтисодий географик тадқиқотларда ўрганилаётган жараёнларнинг нафақат ҳозирги холати, балки келажак аҳволи ҳақида аввалдан билиш ҳам муайян амалий аҳамият касб этади. Бунда башорат (прогноз) усулининг роли катта. Одатда, иқтисодий географик тадқиқотларда экстрополяция усулидан кўпроқ фойдаланилади. Ушбу усул ёрдамида ўрганилаётган жараённинг муайян ўтмиш даври ўзгаришларига асосланган холда келажаги башорат қилинади.
Юқоридаги тадқиқот усуллари замонавий иқтисодий географик тадқиқотларда кенг қўлланилади. Тадқиқотларнинг мазмун моҳиятидан келиб чиққан холда, улардан турли даражада фойдаланилади.


Савол ва топшириқлар:
1.Географик тадқиқотларнинг принциплари нималардан иборат.
2.Тадқиқот усули нима ва унинг илмий-амалий аҳамиятини тушунтиринг.
3.Географик таққослаш усули нима.
4.Анкета сўрови усулини бажаришга қандай талаблар қўйилади.


Фойдаланиладиган адабиётлар
1.Манак Б.А. Методика экономико-географических исследований. Минск, «Университетское»,1989.
2.Солиев А., Назаров М. Иқтисодий географик тадкикот усуллари. Маърузалар матни. «Университет», Т., 2000.
3.Солиев А.С. Илмий тадқиқод асослари. Магистр ва аспирантлар учун қўлланма.Т., ” Университет”, 1999.
Download 143.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling