5-маъруза. Кириш. Иқтисодий географик тадқиқотлар методологияси. Тадқиқот усуллари


Download 143.52 Kb.
bet3/4
Sana16.06.2023
Hajmi143.52 Kb.
#1504738
1   2   3   4
Bog'liq
1-маъруза

Савол ва топшириқлар
1.Иқтисодий географик тадқиқот усуллари курсининг мақсади нима.
2.Иқтисодий географик тадқиқотларнинг объектини аниқланг.
3.Ҳудудий ижтимоий-иқтисодий тизимлар нималардан иборат.
4.Иқтисодий географик тадқиқотларнинг вазифаларини тушунтиринг
Иқтисодий географик тадқиқотларнинг объекти ранг-баранглиги билан ажралиб туради. Бу эса тадқиқотчидан ўрганилаётган ижтимоий-иқтисодий воқеа-ҳодисаларнинг мазмун-моҳияти, ўлчамлари, тадрижий ривожланишини тадқиқ қилишда иқтисодий географик тадқиқотларнинг метологик асосларини чуқур ўрганишни тақозо қилади. Буларга энг аввало ижтимоий-иқтисодий географиянинг тамойиллари ва тадқиқот усуллари киради.
Географ тадқиқотчи учун реал воқеликни англаш, тадқиқ қилишнинг қуйидаги йўллари мавжуд:

Иқтисодий-ижтимоий географик воқеа-ҳодиса, жараёнларни ўрганишда тадқиқотчидан тадқиқот усулларини чуқур билиши, амалиётга қўллай билиши талаб қилинади. Тадқиқот усулларининг йиғиндиси эса фаннинг методологиясини ҳосил қилиб, унинг йўналиши ва натижаларини белгилайди.
Тадқиқот усулларининг хусусиятига кўра умумий (тарихийлик, адабиётлар билан ишлаш ва х.), махсус (карографик) гуруҳларга ажратиш мумкин.
Замонавий географик тадқиқотларда қуйидаги усуллардан кенг фойдаланилади:

  • ҳудудий таҳлил усули;

  • тарихийлик усули;

  • географик таққослаш усули;

  • адабиётлар билан ишлаш усули;

  • статистика усули;

  • картография усули;

  • визуал кузатиш усули;

  • анкета сўрови усули.

Маълумки, иқтисодий-ижтимоий географияда “Жамият-ишлаб чиқариш-табиий муҳит” учлиги ўзароалоқадорлиги яққол кўзга ташланади. Бундай алоқалар энг аввало аҳоли, хомашё, ёқилғи, маҳсулот, маълумотларнинг ўзаро алмашинуви орқали кечади. Уларни ўрганиш географ тадқиқотчининг асосий вазифаларидан биридир.
Иқтисодий географик тадқиқотларда аввало хўжалик ва аҳолининг ҳудудий ташкил қилиш ва ривожланишидаги ҳудудий тафовутларни аниқлаш ва тушунтириш талаб қилинади.
Ҳудудий таҳлил усули иқтисодий географик тадқиқотларда муҳим ўрин тутади. Унинг учун қуйидаги икки тамойил хос:

  • ҳудудийлик;

  • мажмуалилик.

Ушбу тамойиллар Н.Н.Баранский ва Н.Н.Колосовскийлар томонидан асослаб берилган.Иқтисодий географик тадқиқотларда ҳудудийлик тамойили ёндошувининиг моҳичти воқеа-ҳодисаларнин муайян ҳудуд (йирик район, вилоят) доирасида ўрганиш билан белгиланади. Бунга Н.Н.Баранский катта эътибор қаратган. Жумладан, у “Географик фикрлаш – бу аввало ҳудуд билан боғлиқ бўлиб, барча фикр-мулоҳазалар картага туширилса, иккинчидан географик фикрлаш мажмуалидир”.
Иқтисодий географик тадқиқотларда ҳудудий ёндашув тармоқ ёндошув билан боғлиқдир. Тармоқ ёндошувининг икки тури ажратилади:

  • бирор бир тармоқни район ёки мамлакат миқёсида ўрганиш (тор тармоқ ёндашув);

  • бир неча районлар хўжалигининг тармоқлар таркибини қиёсий ўрганиш (тармоқлараро ёндашув).

Аммо, тор тармоқ ёндошувининг камчилиги бундай тадқиқотларда хўжалик тизими ўзароалоқадорлигининг хусусиятларини очиб беролмайди.
Тармоқлараро уйғунликка ТПКлар яққол мисол бўлади.

Download 143.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling