5 маъруза. Osi эталон модели


Download 300.5 Kb.
bet2/2
Sana28.10.2020
Hajmi300.5 Kb.
#137372
1   2
Bog'liq
Маъруза 5 КТ 2020


Тармоқ орқали юборилган хабар, компьютернинг физик сатҳи томонидан қабул қилиб олинади ва кетма-кет равишда сатҳма-сатҳ юқорига, биринчи сатҳдан еттинчи сатҳга узатилади. Ҳар бир сатҳ ўзига тегишли бўлган сарлавҳани таҳлил қилади ва ишлаб чиқади, сўнгра эса бу сарлавҳани олиб ташлаб, хабарнинг қолган қисмини юқорида турган сатҳга узатади.

3-расм. Ҳар-хил сатҳларга тегишли хабарларнинг кўринишлари.


Ахборот алмашиниш жараёнида маълумотлар бирлигини ифодалаш учун хабар термини билан бирга бошқа иборалар ҳам қўлланилади. ISO стандартларида ҳар-хил сатҳлар протоколлари учун мўлжалланган маълумотлар бирлигини ифодалаш учун, протоколга тегишли маълумотлар блоки - Protocol Data Unit (PDU) деган умумий ном қўлланилади. Маълум бир сатҳга тегишли маълумот­лар блокини ифодалаш учун кўпинча махсус номлар қўлланилади, булар қуйидагилардир: кадр (frame), пакет (packet), дейтаграмма (datagram) ва сегмент (segment).

OSI моделида икки хил турдаги протоколлар бор:



1.Аввал алоқа чизиғини ҳосил қилиб ишлайдиган протоколлар. Телефон орқали алоқа қилиб гап­лашишга ўхшаб ишлайдиган протоколлар.

2.Алоқа чизиғини аввалдан ҳосил қилмай туриб ишлайдиган протоколлар ёки дейтаграммали протоколлар. Бу эса почта орқали хабар юборишга ўхшаб ишлайдиган протоколлар.
Download 300.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling