5-Маъруза. Отлар классификацияси. От архитектураси ва от ларни қуришдаги йўналишлар


Download 80.11 Kb.
bet5/5
Sana28.12.2022
Hajmi80.11 Kb.
#1010243
1   2   3   4   5
Bog'liq
5- маъруза

Объектга мўлжалланган ёндашиш.
Микроядро технологияси, мунтазам равишда ривожланадиган модулли тизимларга асос бўлган бўлса ҳам, у тўлиқ равишда тизимни кенгайтириш имконини таъминлай олмади.
Ҳозирги вақтда, бу мақсадга энг тўғри келадиган объектга мўлжалланган ёндашиш, бу ҳолда дастурни ҳар бир компонентаси функция жиҳатдан бир-биридан (бошқаларидан) ажратилгандир.
Бу ёндашишнинг асосий тушунчаси “объект”дир. Объект-дастур ва маълумотларнинг бирлиги бўлиб, у бошқа объектлар билан ахборот узатиш ва қабул қилиш орқали боғланади. Объект аниқ буюм, амалий дастур ёки хужжатни ёки баъзи абстракциялар-жараён, ҳодисларни акс эттириши мумкин.
Объект дастурлари функциялари шу объект маълумотлари устида бажариладиган амаллар рўйхатини белгилайди. Объект-мижоз, объект-сервер функциясини бажарилишини сўраб бошқа объектга ҳабар юбориши мумкин.
Объектлар моҳиятни тавсифлаш мумкин. Умумий объектлардан аниқроқ объектларни келтириб чиқарувчи, мерос бериш механизми хоссалари мавжуддир.
Объект маълумотлари ички тузилиши кузатишдан яшириндир. Объект маълумотларини ихтиёрий тарзда ўзгартириб бўлмайди. Объектдан маълумот олиш ёки маълумотларни объектга жойлаштириш учун, мос объект функцияларини чақириш керак бўлади. Бу ҳол объектни, ундан фойдаланадиган коддан ажратади. Дастурчи бошқа объект функцияларига мурожаат қилиши, ёки бошқа объект улар тузилишини билмай туриб хоссаларини мерос қилиш йўли билан янги объект қуриши мумкин. Бу хосса инкапсуляция дейилади.
Шундай қилиб, объект ташқи дунё учун, яхши ишлаб чиқилган интерфейсли “қора қути” кўринишида намоён бўлади. Бу хусусият, уларда мавжуд иловаларни объект кўринишида, уларда хеч нарсаларни ўзгартирмасдан, жойлаштиришга имкон беради.
Объектга мўлжалланган ёндашишдан фойдаланиш айниқса тизимли дастурчилар учун қулайдир, чунки тизимли даражадаги объектлардан фойдаланиб, тизимни яхлитлигини бузмасдан туриб, уларни ўзларига мослаштириб ОТ га чуқур кириб бориши мумкин.
Аммо бу ёндашиш тақсимланган ҳисоблаш муҳитларини амалга оширишда келажакда муҳим натижа беради.
Объектга мўлжалланган ёндашиш ўзига яраша муаммоларга эга, аммо шунга қарамасдан, бу ёндашиш дастурий таъмнотни конструкциялашда энг муҳим аҳамиятга эга йўналишдир.
Назорат саволлари

  1. Монолит структурали ядрога эга бўлган ОТ ларда процедуралар қайси тарзда ёзилади.

  2. Структуралаштирилган монолит тизимлар қандай ташкил этилган.

  3. Кўп қатламли (кўп сатҳли) тизимларда қатламлар функцияларини айтиб беринг.

  4. Кўп қатламли тизимлар камчилиги.

  5. Клиент-сервер моделитузилиши ва ишлаш принципи.

  6. Микроядро моделларида моделлар функцияларини аниқлаш.

  7. Объектга йўналтирилган ёндашишнинг ўзига хос хусусиятлари.

Download 80.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling