- BSN (Backward Sequence Number) – «тескари тартиб рақами» қабул қилувчи сигнализация манзили узатилган сигнал бирлигини қабул қилганини тасдиқлаш учун ишлатилади. Бу майдонда SU нинг рақами ёзилган бўлади.
- BIB (Backward Indicator Bit)– «тескари бит индикатори» - қабул қилувчи сигнализация манзили узатилган SU ни қабул қилганлигини тасдиқлаш учун ишлатилади.
- FSN (Forward Sequence Number) – «тўғри тартиб рақам» - SU тартиб рақамини ёзиш учун ишлатилади.
- FIB (Forward Indicator Bit) – «тўғри бит индикатори» қабул қилиш манзили SU нотўғри қабул қилганда уни қайта узатиш кераклигини кўрсатади.
- LI (Length Indicator) – SU узунлиги индикатори. Сигнал бирлиги турини аниқлайди.
- Узунлик индикатори LI дан кейин CK (Check bits) гача нечта байт борлигини кўрсатади. LI олти битдан иборат бўлиб, 0÷63 қийматларни қабул қилади (26=64). Агар LI=63 ёки ундан катта (максимал 272 байт) бўлса, LI га 63 ёзилаверади.
LSSU формати MSU формати - 8 16 8n, n2 8 2 6 1 7 1 7 8
Do'stlaringiz bilan baham: |