5-мавзу. Бизнес жараёнлари ҳисоби Бизнес жараёнларининг аҳамияти Ҳисоб маълумотларидан фойдаланувчилар


Download 44.56 Kb.
bet1/11
Sana27.10.2023
Hajmi44.56 Kb.
#1728298
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-mavzu


5-мавзу. Бизнес жараёнлари ҳисоби


1.Бизнес жараёнларининг аҳамияти
2. Ҳисоб маълумотларидан фойдаланувчилар.
3.Товар-моддий захираларни баҳолаш. Транспорт-тайёрлов харажатлари.


  1. Бизнес жараёнлари ва уларнинг аҳамияти.

Рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг кўпчилик қисми молиявий хўжалик фаолияти халқ хўжалигининг қайси тармоғига қарашлилигидан қатъий назар хўжалик ҳисоби тизимига асосан иш юритади.
Бухгалтерия ҳисоби хўжалик юритувчи субъектлари мулкларининг харакатини тўлиқ, ёппасига, узулуксиз ўз усулларига асосан ҳисобга олишга асослангандир.
Корхоналарда хўжалик жараёнларини кузатиш, фаолият молиявий натижасига бахо бериш зарур бўлиб, бу заруриятни амалга ошириш учун кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Кўрсаткичлар ёрдамида корхона бизнес-режасининг бажарилиши, товар-моддий захиралари меъёрига, ходимлар штат руйхати ва бошқа меъёрий кўрсаткичларига риоя этилиши шунингдек, режа (маҳсулот ишлаб чиқариш, товар айланиши, иш бажариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа) кўрсаткичлар бажаришлари назорат қилинади.
Кўрсаткичлар иқтисодий мазмунига кўра, миқдорий ва сифат кўрсаткичларига бўлинади. Микдорий кўрсаткичлар корхона хўжалик фаолиятидаги у ёки бу жараён хақидаги маълумотга эга бўлиш имкониятини беради.
Хўжалик юритувчи субъект фаолиятидаги асосий ва муҳим жараёнлардан бири сотиш жараёнидир. Хўжалик юритувчи субъект халқ хўжалигининг қайси тармоғига қарашлигига кўра, сотиш жараёни кўрсаткичининг таркиби турлича бўлади.
Сотиш жараёни кўрсаткичи миқдорига эса, хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўлами ҳамда турли ички ва ташқи омиллар таъсир этади.
Хўжалик юритувчи субъект халқ хўжалигининг саноат тармоғига қарашли бўлса, сотиш жараёни кўрсаткичи мазкур корхонада сотилган тайёр маҳсулотнинг умумий миқдори, ҳамда алоҳида турлари бўйича маълумотга эга бўлиш имкониятини беради.
Савдо корхоналарида сотилган товарларнинг умумий ва алоҳида турлари бўйича олинган миқдорий кўрсаткич сотиш жараёни хақидаги маълумотни беради.
Агар корхона қурилиш ташкилоти бўлса, ушбу корхона бажарган ва сотилган ишлари қиймати мазкур корхона сотиш жараёнининг миқдорий кўрсаткичи ҳисобланади.
Халқ хўжалигининг тармоқлари турли бўлиб, улар орасида хизмат кўрсатувчи соҳалар ҳам мавжуд. Масалан, маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар, банк муассасалари, меҳмонхоналар ва ҳоказо.
Маориф соҳасига эса, болалар боғчалари, гимназиялар, лицейлар, мактаблар, колледжлар, олий ўқув юртлари ва бошқалар қарашли бўлади. Соғликни сақлаш соҳасига қарашли шифохоналар, дам олиш уйлари, сиҳатгоҳлар ва бошқа турли тиббиёт муассасаларида ҳам фаолият турига хос миқдорий кўрсаткичлар мавжуд.
Меҳмонхона, шифохоналар учун асосий миқдорий кўрсаткичлардан бири бўлиб, хизмат кўрсатилган мижозлар сони, олий укув юртлари учун эса тайёрланган мутахассислар сони ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулот (иш, хизмат) сотиш жараёнларидаги миқдорий кўрсаткичлар нафақат умумий ҳамда балки маҳсулот (иш, хизмат) алоҳида турлари бўйича ҳам зарур бўлиб, ушбу кўрсаткичларни ўрганиш, тахлил этиш натижасида корхоналар молиявий хўжалик фаолиятини янада ривожлантириш имкониятини берувчи ички ва ташқи омиллари аниқланади.
Миқдорий кўрсаткичларга нафақат сотиш жараёни кўрсаткичлари балки, таъминот, ишлаб чиқариш жараёни кўрсаткичлари ҳам мисол бўлади. Таъминот ва ишлаб чиқариш жараёнлари миқдорий кўрсаткичларининг кай даражадалиги бевосита сотиш жараёни миқдорий кўрсаткичига ўз таъсирини кўрсатади.

Download 44.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling