ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР ХИСОБИ
Товар-моддий захиралар-Товар-моддий захиралар (ТМЗ) қуйидагилар тарзида хўжалик субъектларида бўлган активлар ҳисобланади:
•ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида ишлатилиши кўзда тутилган хомашё, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр махсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, эхтиёт қисмлар ва бошқа материаллар;
• тугалланмаган ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш;
• хўжалик юритувчи субьект фаолиятида сотиш учун мўлжалланган тайёр махсулот ва товарлар
Товар-моддий захираларни баҳолаш
■ таннархи бўйича
■ таннарх ва сотишнинг соф қийматидан энг кам бўлган қиймати бўйича
ТМЗларни таннарх бўйича баҳолаш
Товар-моддий захираларнинг таннархи қуйидагилардан иборат:
•товар моддий захираларни сотиб олиш харажатлари, жумладан
- харид қиймати
- импорт божхона божлари ва тўловлари
- тайёрлов-воситачилик ташкилотларига тўланган комиссион тўловлар;
- бошқа солиқлар (корхона кейинчалик қайтариб олиши мумкин бўлганлари-
дан ташқари);
- фрахт қиймати ;
- суғурталаш харажатлари;
- сотиб олиш билан боғлиқ бошқа харажатлар
• қайта ишлаш харажатлари, жумладан
- ишлаб чиқаришга таалуқли материал харажатлари
- асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг иш ҳақи ва ижтимоий суғурта хара-
жатлари
- билвосита харажатлар
• бошқа харажатлар- ТМЗларни керакли жойга келтириш билан боғлиқ
транспорт харажатлари, уларни тегишли холатда ушлаб туриш харажатлари
Товар-моддий захираларининг таннархини ҳисоблаш усуллари
■ Ялпи солиштириш (идентификациялаш) усули
■ Ўртача тортилган қиймат усули ( AVECO )
■ Биринчи харид нархлари бўйича баҳолаш ( FIFO )
■ Охирги харид нархлари бўйича баҳолаш ( LIFO)
Товар-моддий захиралар таннархини ҳисоблаш усуллари
АВС компанияси йил давомида қуйидаги ТМЗларни харид қилди
Do'stlaringiz bilan baham: |