Бевосита манфаати мавжуд бўлган фойдаланувчилар-булар, компаниянинг қатнашчилари, мавжуд ва потенциал сармоядорлар, ишчи-ходимлар, мол етказиб берувчилар ҳамда бошқа кредиторлар. Бу кичик гурух фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисоботларга қизиқишлари асосан компания фаолияти натижалари билан боғлиқ.Унинг молиявий ҳолати, фаолиятининг натижалари, балансининг ликвидлиги каби кўрсаткичлар улар учун қизиқарли бўлиб ҳисобланади.
Билвосита манфаати мавжуд бўлган фойдаланувчилар - булар, солиқ ва молия идоралари, компанияга хизмат кўрсатувчи банк ва суғурта ташкилотлари, унинг кейинчалик фаолият юритиши билан боғлиқ ахборотга қизиқувчи буюртмачилар вхк. Бу кичик гурухга кирувчи фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисоботларга қизиқишлари асосан компанияни келажакда фаолият юритишини тасдиқловчи маьлумотлар билан боғлиқ.
Манфаати мавжуд бўлмаган фойдаланувчилар - булар, қимматбаҳо қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат идоралари статистика ва суд идоралари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслахатчилари, биржалар вхк. Уларнинг қизиқишлари асосан қуйидагилар билан боғлиқ:
- амалга оширилаётган хўжалик муомалаларини қонунийлигини текшириш (суд идоралари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслахатчилари вхк);
- макродаражада маьлумотларни тўлдириш, янгилаш учун статистик маьлумотларни олиш (статистика идоралари, иқтисодиёт ва молия муассасалари);
- хар бир фойдаланувчи молиявий ҳисобот кўрсаткичларига тегишли ўзининг эҳтиёжларига эга.
Бухгалтерия хисобининг ички ва ташқи фойдаланувчиларга бўлиниши бухгалтерия хисобини иккига: Бошқарув хисоби ва Молиявий хисобга бўлинишига олиб келди.
Бошқарув ҳисоби - ички фойдаланувчилар эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий хўжалик муомалалари ва маҳсулот ишлаб чиқариш устидан назорат ўрнатишда, белгиланган ишлаб чиқариш режаларини бажарилишида ва фойда олишнинг мониторингини ўрнатишда, шунингдек, компаниянинг келажакда муваффақиятга эришишини таъминлаш учун фойдаланиладиган ички бухгалтерия ҳисоби маълумотларини тайёрлаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |