5-мавзу бўйича мустақил таълим топшириқлари қуйидаги атамаларга изоҳ беринг
Download 55.99 Kb.
|
кпвладлаидл
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУСТАҚИЛ ИШ МАВЗУЛАРИ
- Муҳимлик даражаси, уни аниқлашда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар тизимин
- Аудиторлик риски тушунчаси, аудиторлик рискларининг мақбул тўплами ва унга таъсир кўрсатадиган шарт-шароитлар.
- Аудиторлик риски
5-МАВЗУ БЎЙИЧА МУСТАҚИЛ ТАъЛИМ ТОПШИРИҚЛАРИ Қуйидаги атамаларга изоҳ беринг: Молиявий ҳисоботнинг асосий элементлари, муҳимлик тушунчаси ва уни аниқлаш, уни даражалари, текширувда муҳимлик даражасидан фойдаланиш, аудиторлик риски, унга таъсир этувчи омиллар, рискларнинг мақбул тўплами ва унинг элементлари. МУСТАҚИЛ ИШ МАВЗУЛАРИ Аудиторлик текширувида муҳимлик даражасини аниқлаш тартиби. Аудиторлик рискининг мақбул тўпламига таъсир этувчи омиллар. Аудиторлик рискини аниқлаш тартиби. Муҳимлик даражаси ва аудиторлик рискининг ўзаро боғлиқлиги. Муҳимлик даражасини аудитда қўллаш. Муҳимлик даражасини аниқлашда асосий кўрсаткичлар тизими. Аудиторлик рискларнинг мақбул тўплами, унинг элементлари. Муҳимлик ва аудиторлик рискини аудитнинг бошқа амаллари билан боғлиқлиги. Муҳимлик даражасини аудиторлик ҳулосасини тайёрлашга таъсири. Муҳимлик даражаси, уни аниқлашда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар тизимин Муҳимлик даражаси режалаштириш босқичида аниқланиб, у мижоз-корхонанинг хусусиятларига боғлиқ. Жумладан, фаолият тармоги, тугалланмаган ишлаб чиқариш, солиққа тортилгунгача фойда суммаси, баланснинг жами суммаси, шартли мажбуриятларнинг мавжудлиги, кредиторлик қарзлар, капитал суммаси, ҳисоботда кутилмаган моддаларнинг пайдо бўлиши ва бошқалар. Ушбу стандартга асосан аудиторлик ташкилотлари муҳимлик даражасини аниқлаш тартибини ўрнатадиган ўзларининг ички ишчи стандартларини ишлаб чиқишлари керак. Ишчи стандарт ёрдамида эса асосий кўрсаткичлар тизими шакллантирилади ва муҳимлик даражаси аниқланади. Лекин, №9-АФМСда муҳимлик даражасини аниқлаш учун тавсия қилизнадиган асосий кўрсаткичлар, уларнинг хўжалик юритувчи субъектлар хусусиятларига боғлиқлиги ва ҳисоб-китоб қилиб чиқариш тартиби тавсия сифатида услубий жиҳатдан асослаб берилмаган. Бизнинг фикримизча, стандартнинг 9 бандида хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ишончлилигини тавсифлайдиган энг муҳим кўрсаткичларни ва уларга нисбатан қўллани-ладиган фоиз (%) кўрсаткичларини келтириш зарур. Муҳимлик даражасининг абсолют миқдорини топишда аудитор аудит қилинадиган хўжалик юритувчи субъект ҳисоботининг ишончлилигини тавсифлайдиган энг муҳим кўрсаткичларни асос қилиб олиши зарур. Бундай кўрсаткичлар кейинчалик шартли равишда молиявий ҳисоботнинг асосий кўрсаткичлари деб аталади. Улар аниқлан-ганидан сўнг тегишли тарзда ҳужжатлаштирилади ва текширувда доимий асос сифатида қўлланилади. Аудиторлик ташкилотлари энг муҳим асосий кўрсаткичларни, жумладан: бухгалтерия ҳисоби счётларининг миқдор кўрсаткичлари, баланс моддалари ёки бухгалтерия ҳисоботи кўрсаткичларидан маълум бир улушини олиб, муҳимлик даражасини ҳисоблаб чиқаришлари лозим. Муҳимлик даражаси режалаштириш босқичида аниқланиб, у мижоз-корхонанинг хусусиятларига боғлиқ. Жумладан, фаолият тармоги, тугалланмаган ишлаб чиқариш, солиққа тортилгунгача фойда суммаси, баланснинг жами суммаси, шартли мажбуриятларнинг мавжудлиги, кредиторлик қарзлар, капитал суммаси, ҳисоботда кутилмаган моддаларнинг пайдо бўлиши ва бошқалар. Лекин, ушбу кўрсаткич (муҳимлик даражаси) аудитор томонидан нафақат аудитни режалаштириш босқичида – аудиторлик амалларининг мазмуни, ҳажми ва вақт сарфини аниқлаш пайтида, балки бутун аудиторлик текширувини ўтказиш ва аудиторлик хулосасини тузиш жараёнида ҳам ҳисобга олиниши лозим. Юқорида таъкиланганидек, аудитор аудит ўтказиш чоғида муҳимликнинг иккита яъни сифат ва миқдор томонини назарда тутиши зарур. Сифат нуқтаи назаридан аудитор хўжалик юритувчи субъект 2. Аудиторлик риски тушунчаси, аудиторлик рискларининг мақбул тўплами ва унга таъсир кўрсатадиган шарт-шароитлар. Аудит ва молияга оид айрим манбаларда «риск» атамаси турлича таржима қилиб қўлланилмоқда («таваккалчилик», «хатарлилик», «хавф- хатар», «таҳлика», «ғов» ва ҳ. к. ). Аудиторлик фаолиятига нисбатан бундай таржималар «риск» атамасининг асл моҳиятини тўлиқ очиб бермайди. Бу борада биз профессор Т. С. Маликов фикрига қўшиламиз (31. 5-бет). Умуман мураккаб илмий атамаларни уларнинг моҳиятини ифодаламайдиган таржималар билан алмаштирмасдан, биринчи марта қўлланилганида изоҳлаган ҳолда, кейинчалик аслини қўллаш мақсадга мувофиқ. №9 - «Жиддийлик ва аудиторлик риски» номли АФМС га мувофиқ: Аудиторлик риски – бу аудиторлик текшируви натижалари бўйича аудиторлар томонидан субъектив аниқланадиган, молиявий ҳисоботда, унинг ишончлилиги тасдиқланганидан сўнг хатолар мавжудлигини тан олиш ёки молиявий ҳисоботда бундай камчиликлар ҳақиқатан ҳам йўқ бўлганда, унда камчиликлар мавжуд деб тан олиниш эҳтимолидир. Фараз қилайлик, агар аудитор салбий хулоса берса ёки хулоса беришдан воз кечса ўзини хавф-хатар остига қўймас-лиги мумкин. Аммо бу нотўғри фикр, чунончи, аудитор учун бу ҳолда мижозларини йўқотиш хавфи вужудга келади. Бундан ташқари, аудитор ҳар қандай, ҳатто, мижоз-корхона молиявий ҳисоботини тўлиқ тасдиқлайдиган хулоса берганида ҳам, у шартнома мажбуриятлари билан боғлиқ хавф-хатарни ўз зиммасига олади. Аудиторлик фаолиятида учрайдиган бундай хавф-хатарлар йиғиндисини кейинчалик аудиторлик рискларнинг мақбул тўплами деб аташ мумкин. Маълумки, ҳар қандай малакали ва пухта ўтказилган аудиторлик текшируви ҳам аудиторлик рискини тўлиқ бартараф эта олмайди. шунинг учун аудиторлик амалиётида унинг ( аудиторлик рискининг) мақбул чегараси 5% деб қабул қилинган. Яъни, аудиторлик ташкилоти томонидан берилган юзта аудиторлик хулосасидан бештаси мунозарали масалалар бўйича нотўғри хулосалар бўлиши мумкин. Бундай риск яъни, 5% миқдорда нотўғри хулоса бериш эҳтимоли аудиторлик ташкилоти учун жиддий ҳисобланмайди ва унинг рақобатбардошлигини пасайтирмайди. Аксинча, бу кўрсаткич (5%)ни янада пасайтиришга уриниш беҳуда куч ва маблағ сарфлашга олиб келади ҳамда рақобатбардошликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Умуман аудиторлик рискининг мақбул тўпламига қуйидаги шарт-шароитлар асосий таъсирини кўрсатади. Download 55.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling