5-мавзу бўйича мустақил таълим топшириқлари қуйидаги атамаларга изоҳ беринг


Муҳимлик даражасини аниқлашда асосий кўрсаткичлар тизими


Download 55.99 Kb.
bet6/8
Sana17.06.2023
Hajmi55.99 Kb.
#1544048
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
кпвладлаидл

6.Муҳимлик даражасини аниқлашда асосий кўрсаткичлар тизими
Кўрсаткичларнинг бир қисми ушбу жадвалга киритилмаслиги мумкин. Масалан, мижоз-корхона жорий йил якуни бўйича фойда олмаган ёки кам фойда олган бўлиб, бу кўрсаткич – корхонанинг баланс фойдаси аудитор фикрига кўра мазкур корхонада аудит ўтказиш учун аҳамиятсиз бўлиши мумкин. Корхона агар фойда олмайдиган, нотижорат корхона ёки товар, иш ва хизматлар реализатсиясидан олинган тушумдан бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириладиган ташкилот бўлса, унда сотиш жараёни бўлмаслиги мумкин.
Аудитор жадвалнинг 4 графасида чиқарилган миқдор кўр-саткичларини таҳлил қилиб чиқиши керак. У бошқаларидан катта ва (ёки) кичик томонга кескин фарқ қиладиган миқдорларни чиқариб ташлаши мумкин. Қолган кўрсаткичларга асосан ўртача миқдор ҳисоблаб чиқарилиб, уни кейинчалик ишлашга қулай бўлиши учун яхлитлаш лозим. Аммо яхлитланганидан сўнг унинг миқдори ўртача миқдордан у ёки бу томонга ўзгариши 20% дан ошмаслиги керак. Ушбу кўрсаткич муҳимлик даражасини тавсифлайдиган ягона кўрсаткич бўлиб, аудитор улардан ўз иш фаолиятида асос сифатида фойдаланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунида (янги таҳрирдаги) аудиторлик фаолияти «...тадбиркорлик фаолияти...» эканлиги таъкидланган (2-модда). Демак, бу фаолият аудиторлик ташкилоти ва мижоз-корхона ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Аудиторлик ташкилоти ўз шартнома мажбуриятларини бажаришда, амалда текширув объектларини тўлиқ (100%) қамраб олаолмайди. Натижада, молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг мутлақо (шак-шубҳасиз) ҳаққоний эканлигини кафолатлай олмагани ҳолда, маълум даражадаги таваккалчилик билан уларни тасдиқлайди. Шу боисдан, аудитор ишида доимо маълум даражада таваккалчилик хавф-хатари мавжуд бўлади. Кўриниб турибдики, аудитор хулосасида баён этилган фикр ҳар доим ҳам мутлақо тўғри бўлиши мумкин эмас. Аммо, деярли ҳамма вақт ахборотдан фойдаланувчилар учун фойдали бўлиши лозим. Бундай фойдалиликнинг таъминланиши маълум даражадаги муҳимлик ва риск билан боғлиқ ва уларни тўғри баҳолашни талаб этади.
Ушбу чегара оралиғидаги эҳтимоллик хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоботларининг ишончлилигига таъсир кўрсатадиган хатолар мавжудлигини аниқлаш, тегишли аудиторлик қарорларини қабул қилиш учун ушбу хатоларни баҳолаш мумкинлиги(ёки мумкин эмаслиги)ни ифодалайди. Бу Муҳимликни сифат жиҳатдан тавсифлайдиган таркибий қисмдир. Муҳимликнинг миқдорий жиҳатини тавсифлайдиган таркибий қисми эса унинг маълум даражалари орқали ифодаланади.
Агар хато бухгалтерия ҳисоботи кўрсаткичларини сезиларли даражада чалкаштирса ва мазкур ҳисобот кўрсатки-чидан фойдаланувчининг шу ҳисоботга асосан қабул қилган қарорига таъсир кўрсатса, унинг аниқланмаслиги (билмасдан ўтказиб юборилиши) жиддий ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисоботида йиғиндиси катта суммани ташкил этадиган бир нечта сезиларсиз хатолар бўладиган вазиятлар ҳам учрайди. Аудитор битта жиддий бўлмаган хатони аниқлаб, бу ҳақда аудиторлик хулосасида билдириши ва салбий аудиторлик хулосаси тузиши ҳам мумкин. Ҳақиқатда эса, бухгалтерия ҳисоботида жамланганида жиддий тус оладиган бир нечта аҳамиятсиз хатолар бўлиши мумкин.
Муҳимликни аниқлаш аудитнинг амалиётида №9 – “Муҳимлик ва аудиторлик таваккалчилиги” номли АФМС билан тартибга солинади. Ушбу стандартга мувофиқ “Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ишончлилигига сезиларли даражада таъсир кўрсатадиган ҳолатлар аудитда жиддий деб тан олинади”.
Стандартда таъкидланишича, барча жиддий ҳолатларда молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги деганда ундаги кўрсаткичлар аниқлигининг шундай даражаси тушуниладики, бу ҳисоботдан малакали фойдаланувчилар тўғри хулосаларга келиш ва тўғри қарорлар қабул қилиш имконига эга бўлади.
Маълумки, республикамизда ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши ва иқтисодиётнинг эркинлашуви натижасида бухгалтерия ҳисоботи ахборотларидан фойдаланувчиларнинг турлари кўпаймоқда. Уларнинг ҳар қайсиси учун Муҳимлик даражаси турлича бўлиши мумкин. Масалан, актсиядорлар учун корхона фаолиятининг натижалари, хўжалик маблағла-рининг ҳаққонийлиги ва фойданинг динамикаси тўғрисидаги маълумотлар муҳим ҳисобланади. Инвесторлар учун эса корхонанинг молиявий барқарорлиги, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга талабнинг ўзгариши, қўйилмаларнинг рентабеллиги ва инвестицион лойиҳаларнинг ҳаққонийлиги тўғрисидаги ахборотлар муҳим бўлиши мумкин.
Аудиторлар энг муҳим, кам учрайдиган ва хатолари бор ҳисобот моддалари ва счетларни аниқлаш чоғида Муҳимлик тушунчасидан аудитни режалаштиришнинг асоси сифатида фойдаланадилар. Бундай моддалар ва счетларга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Шунингдек, тўпланган аудиторлик далил-исботларини баҳолашда ва қандай аудиторлик хулосаси тузиш тўғрисида бир қарорга келишда ҳам муҳимлик даражасидан фойдаланилади.

Download 55.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling