5-мавзу бўйича мустақил таълим топшириқлари қуйидаги атамаларга изоҳ беринг


Муҳимлик даражаси, уни аниқлашда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар тизимини шакллантириш тартиби


Download 55.99 Kb.
bet5/8
Sana17.06.2023
Hajmi55.99 Kb.
#1544048
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
кпвладлаидл

5. Муҳимлик даражаси, уни аниқлашда қўлланиладиган асосий кўрсаткичлар тизимини шакллантириш тартиби
№ 9 – «Муҳимлик ва аудиторлик риски» номли АФМС га мувофиқ Муҳимлик даражаси деганда молиявий ҳисобот-даги хатонинг, ушбу ҳисоботдан фойдаланувчи унга асосан тўғри хулоса ва қарор қабул қилишига монелик қиладаган чегараси тушунилади (8 банди).
Ушбу стандартга асосан аудиторлик ташкилотлари муҳимлик даражасини аниқлаш тартибини ўрнатадиган ўзларининг ички ишчи стандартларини ишлаб чиқишлари керак. Ишчи стандарт ёрдамида эса асосий кўрсаткичлар тизими шакллантирилади ва муҳимлик даражаси аниқланади. Лекин, №9-АФМСда муҳимлик даражасини аниқлаш учун тавсия қилизнадиган асосий кўрсаткичлар, уларнинг хўжалик юритувчи субъектлар хусусиятларига боғлиқлиги ва ҳисоб-китоб қилиб чиқариш тартиби тавсия сифатида услубий жиҳатдан асослаб берилмаган.
Бизнинг фикримизча, стандартнинг 9 бандида хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ишончлилигини тавсифлайдиган энг муҳим кўрсаткичларни ва уларга нисбатан қўллани-ладиган фоиз (%) кўрсаткичларини келтириш зарур. Муҳимлик даражасининг абсолют миқдорини топишда аудитор аудит қилинадиган хўжалик юритувчи субъект ҳисоботининг ишончлилигини тавсифлайдиган энг муҳим кўрсаткичларни асос қилиб олиши зарур. Бундай кўрсаткичлар кейинчалик шартли равишда молиявий ҳисоботнинг асосий кўрсаткичлари деб аталади. Улар аниқлан-ганидан сўнг тегишли тарзда ҳужжатлаштирилади ва текширувда доимий асос сифатида қўлланилади.
Аудиторлик ташкилотлари энг муҳим асосий кўрсаткичларни, жумладан: бухгалтерия ҳисоби счётларининг миқдор кўрсаткичлари, баланс моддалари ёки бухгалтерия ҳисоботи кўрсаткичларидан маълум бир улушини олиб, муҳимлик даражасини ҳисоблаб чиқаришлари лозим.
Муҳимлик даражаси режалаштириш босқичида аниқланиб, у мижоз-корхонанинг хусусиятларига боғлиқ. Жумладан, фаолият тармоги, тугалланмаган ишлаб чиқариш, солиққа тортилгунгача фойда суммаси, баланснинг жами суммаси, шартли мажбуриятларнинг мавжудлиги, кредиторлик қарзлар, капитал суммаси, ҳисоботда кутилмаган моддаларнинг пайдо бўлиши ва бошқалар.
Лекин, ушбу кўрсаткич (муҳимлик даражаси) аудитор томонидан нафақат аудитни режалаштириш босқичида – аудиторлик амалларининг мазмуни, ҳажми ва вақт сарфини аниқлаш пайтида, балки бутун аудиторлик текширувини ўтказиш ва аудиторлик хулосасини тузиш жараёнида ҳам ҳисобга олиниши лозим.
Юқорида таъкиланганидек, аудитор аудит ўтказиш чоғида муҳимликнинг иккита яъни сифат ва миқдор томонини назарда тутиши зарур. Сифат нуқтаи назаридан аудитор хўжалик юритувчи субъект томонидан содир этилаётган муомалаларнинг Ўзбекистонда амал қилаётган меъёрий ҳужжатлардан четга чиқиш ҳоллари жиддий ёки жиддий эмаслигини аниқлаш учун ўзининг профессионал фикр-мулоҳазаларидан фойдаланади. Миқдор нуқтаи назаридан, аудитор аниқланган тафовутлар ҳар бирининг ёки жамланмасининг (белгиланмаган тафовутларнинг тахминий миқдорини ҳам ҳисобга олган ҳолда) миқдорий мезон – Муҳимлик даражасидан ошиб кетмаганлигини аниқлаши лозим.
Муҳимлик даражасини аниқлашда, одатда, иккита омил ҳисобга олинади: хатонинг абсолют ва нисбий миқдори. Хатонинг абсолют миқдори – бу аудиторнинг субъектив фикри бўлиб, маълум суммадаги хато сумманинг аҳамиятлилигига кўра бошқа вазиятларга боғлиқ бўлмаган ҳолда жиддий деб тан олиниши мумкин. Нисбий миқдор эса қабул қилинган тегишли миқдорий мезонга нисбатан фоиз ҳисобида аниқланади.
Аудитор муҳимлик даражасини аниқлашда жорий йилнинг асосий кўрсаткичлари каби, жорий ва ўтган йилларнинг ўртача кўрсаткичларидан ҳам, шунингдек маълум бир шаклга келтирилиши мумкин бўлган исталган ҳисоб-китоб амалларидан ҳам фойдаланиши мумкин. Мазкур муайян текширув учун муҳимлик даражасининг ягона кўрсаткичи каби, муҳимлик даражасини белгилайдиган ҳар хил кўрсаткичлар йиғиндисидан ҳам фойдаланишига рухсат этилади. Муҳимлик даражасини аниқлашда қўлланиладиган ҳар хил кўрсаткичлар йиғиндисидан иборат тўпламдаги кўрсаткичларнинг ҳар бири бухгалтерлик ҳисоби счётларининг маълум бир гуруҳини, баланс моддасини, ҳисобот кўрсаткичларини баҳолаш учун мўлжалланган бўлиши лозим.
Энг муҳим кўрсаткичлар сифатида қуйидагиларни олиш ва уларга нисбатан қўлланиладиган фоизларни тавсия сифатида белгилаш мумкин. Ушбу кўрсаткичлар қуйидаги жадвалга туширилиб (2-графа), қабул қилинган муҳимлик даражаси (%) га мувофиқ (3-графа) муҳимлик даражасининг абсолют миқдори (4-графа) ҳисоблаб чиқарилади.
Молиявий ҳисоботнинг асосий кўрсаткичлари бўйича
Муҳимлик даражасини ҳисоблаш жадвали. (намуна)

Асосий кўрсаткичлар

Асосий кўрсаткич қиймати

%

Муҳимлик даражасини суммаси, м.с.

Маҳсулот(иш, хизмат)ларни сотишдан олинган тушум (2-шакл, 010 сатр)




5%




Сотилган маҳсулот(иш, хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархи (2-шакл, 020-сатр)




3%




Жами давр харажатлари (2-шакл, 040-сатр)




3%




Корхонанинг хусусий капитали (1-шакл, 460-сатр)




10%




Баланснинг умумий суммаси (1-шакл активидаги 380-сатр ёки пассивдаги 700-сатр)




5%




Тугалланмаган ишлаб чиқариш (1-шакл, 150-сатр)




3%




Тақсимланмаган фойда (1-шакл, 430-сатр)




2%






Download 55.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling