5-мавзу бўйича мустақил таълим топшириқлари қуйидаги атамаларга изоҳ беринг


Муҳимлик ва аудиторлик рискини аудитнинг бошқа амаллари билан боғлиқлиги


Download 55.99 Kb.
bet8/8
Sana17.06.2023
Hajmi55.99 Kb.
#1544048
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
кпвладлаидл

8.Муҳимлик ва аудиторлик рискини аудитнинг бошқа амаллари билан боғлиқлиги
Муҳимликни аниқлаш аудитнинг амалиётида №9 – “Муҳимлик ва аудиторлик таваккалчилиги” номли АФМС билан тартибга солинади. Ушбу стандартга мувофиқ “Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботининг ишончлилигига сезиларли даражада таъсир кўрсатадиган ҳолатлар аудитда жиддий деб тан олинади”.
Стандартда таъкидланишича, барча жиддий ҳолатларда молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги деганда ундаги кўрсаткичлар аниқлигининг шундай даражаси тушуниладики, бу ҳисоботдан малакали фойдаланувчилар тўғри хулосаларга келиш ва тўғри қарорлар қабул қилиш имконига эга бўлади.
Маълумки, республикамизда ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши ва иқтисодиётнинг эркинлашуви натижасида бухгалтерия ҳисоботи ахборотларидан фойдаланувчиларнинг турлари кўпаймоқда. Уларнинг ҳар қайсиси учун Муҳимлик даражаси турлича бўлиши мумкин. Масалан, актсиядорлар учун корхона фаолиятининг натижалари, хўжалик маблағла-рининг ҳаққонийлиги ва фойданинг динамикаси тўғрисидаги маълумотлар муҳим ҳисобланади. Инвесторлар учун эса корхонанинг молиявий барқарорлиги, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга талабнинг ўзгариши, қўйилмаларнинг рентабеллиги ва инвестицион лойиҳаларнинг ҳаққонийлиги тўғрисидаги ахборотлар муҳим бўлиши мумкин.
Аудиторлар энг муҳим, кам учрайдиган ва хатолари бор ҳисобот моддалари ва счетларни аниқлаш чоғида Муҳимлик тушунчасидан аудитни режалаштиришнинг асоси сифатида фойдаланадилар. Бундай моддалар ва счетларга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Шунингдек, тўпланган аудиторлик далил-исботларини баҳолашда ва қандай аудиторлик хулосаси тузиш тўғрисида бир қарорга келишда ҳам муҳимлик даражасидан фойдаланилади.
Демак, Муҳимлик тушунчаси аудитор томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган хатонинг ҳажмини ва ўтказиладиган аудиторлик текширувининг кўламини аниқлаш ҳамда тузиладиган аудиторлик хулосасининг шаклини белгилаш (ижобий ёки салбий) учун бирламчи ва асос бўлувчи манба ҳисобланади.
Download 55.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling