5-мавзу. Давлатнинг бюджет-солиқ сиёсати


Download 0.51 Mb.
bet1/4
Sana15.11.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1777299
  1   2   3   4
Bog'liq
5-мавзу

5-мавзу. Давлатнинг бюджет-солиқ сиёсати

Режа:


Давлат бюджети – давлат иқтисодий сиёсатининг қуроли сифатида.
Бюджет-солиқ сиёсатининг тактикаси ва стратегияси.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси бюджет-солиқ сиёсатининг ривожланиш босқичлари, мақсад ва вазифалари.
Мамлакатни молиявий соғломлаштириш, иқтисодиётнинг ривожланишини рағбатлантириш, ижтимоий барқарорликни таъминлаш ҳамда мамлакатни маданий жиҳатдан юксалтиришга қаратилган бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари.
Давлатнинг бюджет тизими бюджетлари даромадлари, харажатлари, бюджет тақчиллигини бошқариш ва тартибга солишдаги сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари. Бюджет-солиқ сиёсатининг замонавий долзарб муаммолари.
Маълумки, сиёсат деганда ҳукумат, давлат бошқаруви ҳамда халқаро муносабат масалалари билан боғлиқ бўлган фаолият тушунилади. Сиёсат атамаси қадимги юнон тилидан олинган бўлиб, қадимда мустақил шаҳар ва давлатлар ушбу атама билан юритилган
ривожланишнинг у ёки бу босқичида жамият ҳаётини яхшилаш ва ривожлантириш учун зарур бўлган асосий вазифалар ва мақсадлар аниқланади ва белгилаб олинади
истиқболдаги ва яқин келажакдаги вазифалар ва мақсадларга эришиш учун энг қўлай, энг яхши натижа берадиган зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилади
белгиланган вазифаларни амалга оширувчи шахслар, ижрочи органлар, алоҳида ваколатли ташкилотлар аниқланади, кадрлар танланади ва жой-жойига қўйилади
Давлатнинг бюджет сиёсати деганда давлат томонидан ўз функцияларини бажариш учун талаб этиладиган пул маблағларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган бюджет муносабатларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар йиғиндиси тушунилади
Бюджет сиёсатининг моҳияти давлат томонидан амалга ошириладиган функция ва вазифаларни бажариш жараёнида талаб этиладиган марказлаштирилган пул фондини шакллантириш ҳамда бюджет харажатларининг мазкур йўналишда молиялаштирилиши билан белгиланади.
Бюджет сиёсати
бюджет муносабатларини ташкил этиш тамойилларининг бажарилишини таъминлаш, давлат ва жамият олдида турган мақсад ва вазифаларни давлат бюджети орқали амалга ошириш усуллари, чора-тадбирлари ва мақсадли фаолиятлари йиғиндисидир.
Бюджет сиёсатининг асосий мақсади жамиятда яратиладиган бойлик ва неъматларнинг жамият аъзолари ўртасида максимал даражада адолатли тақсимлашни таъминлашдан иборат

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling