5-мавзу. Давлатнинг бюджет-солиқ сиёсати


Бюджет сиёсатининг вазифалари


Download 0.51 Mb.
bet2/4
Sana15.11.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1777299
1   2   3   4
Bog'liq
5-мавзу

Бюджет сиёсатининг вазифалари
устувор масалаларни ҳал қилиш учун маблағларни жамлаш
иқтисодиётда солиқ юкини камайтириш
давлат мажбуриятларини тартибга солиш
бюджеталараро муносабатларнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш
давлат молиясини бошқариш ва б.
давлат бюджетининг барқарор даромад базаларини мустаҳкамлаш;
иқтисодиётнинг устувор тармоқларининг ривожланишини рағбатлантириш;
илмий-техника тараққиётининг жадаллашувига таъсир кўрсатиш;
мамлакатда камбағаллик ва ижтимоий тенгсизликка барҳам бериш;
ривожланиш истиқболи паст бўлган ҳудудларнинг ривожланишига шарт-шароитлар яратиш;
бу ҳудудлардаги аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ва шу йўллар билан сиёсий ва ижтимоий беқарорликнинг олдини олиш;
давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларнинг сифатли ва аҳоли ижтимоий муҳофазасининг манзилли бўлишини таъминлаш;
бюджет сиёсатининг муваффақиятли амалга оширилишини таъминловчи мақбул бюджет механизмини ишлаб чиқиш ва унинг самарали ишлашини таъминлаш ва б.
Бюджет сиёсати – бюджет муносабатларини ташкил этиш тамойилларининг бажарилишини таъминлаш, давлат ва жамият олдида турган мақсад ва вазифаларни давлат бюджети орқали амалга ошириш усуллари, чора-тадбирлари ва мақсадли фаолиятлари йиғиндисидир.
Бюджет сиёсати давлат ва жамият ривожланишининг турли босқичларида турлича бўлиши, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражасига қараб ўзгариб туриши мумкин.
Бюджет сиёсати:
бюджет даромадлари бўйича сиёсат;
бюджет харажатлари бўйича сиёсат;
давлат кредити сиёсати;
бюджет тақчиллигини бошқариш сиёсати;
бюджетлараро муносабатларни ташкил этиш сиёсати кабиларнинг уйғунлиги асосида амалга оширилади.

Бюджет сиёсатининг мазмуни кўпқиррали бўлиб, қўйидаги муҳим бўғинларни ўз ичига олади:


Бюджет муносабатларини ривожлантиришнинг илмий асосланган концепцияларини ишлаб чиқиш.
Истиқболда ва жорий давр мобайнида бюджетдан фойдаланишнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш.
Қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган амалий ҳатти-ҳаракатлар қилиш, чора-тадбирлар белгилаш, мақбул бюджет механизмининг дастак ва воситаларини ишлаб чиқиш.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling