5-мавзу: Халқаро тижорат арбитражи


Download 24.19 Kb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi24.19 Kb.
#1583825
  1   2   3
Bog'liq
5. Маьруза матни


5-мавзу: Халқаро тижорат арбитражи


Замонавий халқаро хусусий ҳуқуқнинг муҳим институтларидан бири бу халқаро тижорат арбитражидир. Халқаро тижорат арбитражининг ташкил этилиши ва ишлашини тартибга солувчи ҳуқуқий қоидалар тўплами халқаро процессуал ҳуқуқнинг бир бўлими ва халқаро хусусий ҳуқуқнинг ажралмас қисмидир. Ўзининг ҳуқуқий ривожланишининг узоқ ва кўп қиррали тарихига эга бўлган халқаро тижорат арбитражи ҳозирги кунда таниқли ва тез-тез ишлатиладиган хусусий ҳуқуқий характердаги ташқи иқтисодий низоларни ҳал қилиш воситасига айланди. Бундан ташқари, халқаро тижорат низоларининг кўриб чиқилиши билан солиштирганда, арбитраж бир қатор афзалликларга эга, улар ҳам чет элда, ҳам маҳаллий юридик адабиётларда бир неча бор таъкидланган.


Биринчидан, низони ҳал қилиш учун арбитраж муҳокамаси процедурасидан фойдаланган ҳолда, халқаро тижорат шартномаси тарафлари ўзаро келишмовчиликларни ҳал қилишни улар томонидан сайланадиган арбитрларга топширишлари мумкин. Томонлар турли давлатларда жойлашганлиги сабабли, қонунчилиги баъзан турли анъана ва маданиятларга асосланган ҳуқуқий тушунчалардан келиб чиқади, аксарият давлатларда махсус тижорат судлари одил судловни сифатли ва самарали амалга оширса ҳам, улар миллий судларга мурожаат қилишга мойил бўлмайдилар. Иккинчидан, томонлар ўзлари учун маълум бўлмаган юрисдикция, қонунчиликдан кўра барчага маълум, халқаро характердаги қонунчилик орқали ўз муносабатларини бошқарилишини маъқуллашади. Арбитраж қарори, ҳеч бўлмаганда принципиал жиҳатдан якуний ҳисобланади. Яъни унда иш бир неча инстанцияларда қайтадан кўриб чиқилмайди. Аммо ишни кўриш жараёнидаги процессуал хатоликлар юзасидангина давлат судида апеллация инстансиясида кўриб чиқиш мумкин. Бу учун арбитраж қарори чиққан мамлакат Олий судига шикоят қилиш мумкин ва бу иш бўйича якуний қарор қабул қилинишидан олдин жуда кўп вақт талаб қилиниши мумкин. Учинчидан, ҳакамлик суд жараёни очиқ шароитларда эмас, балки ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтади, бу эса маълум шароитларда аниқ устунликка айланади.
Илмий адабиётларда таъкидланганидек, халқаро тижорат арбитраж тушунчаси бир неча жиҳатларда қўлланилади: биринчидан, тижорат низоларини кўриб чиқишнинг умумий механизмига мурожаат қилиш; иккинчидан, бундай низоларни кўриб чиқиш учун тузилган органни (ташкилотни) тайинлаш; учинчидан, маълум бир низони кўриб чиқадиган арбитраж судининг (ёки якка арбитрни) таркибини белгилаш. Сўнгги икки ҳолатда кўпинча "ҳакамлик (арбитраж) суди" атамаси қўлланилади.
Халқаро тижорат арбитражи (ХТА) асосан ташқи иқтисодий фаолият жараёнида вужудга келадиган чет эл элементи томонидан мураккаблашган фуқаролик низоларини ҳал қилиш учун воситадир.
ХТАни низони ҳал қиладиган алоҳида суд органи ёки ташкилот сифатида эмас, балки тизим сифатида кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ. Ушбу масала бўйича бир нечта нуқтаи назарлар мавжуд: баъзи олимлар ХТА ни фақат ҳакамлик суди сифатида белгилайдилар; бошқалари, аксинча, фақат жараён сифатида (тижорат низоларини ҳал қилиш учун маълум бир нодавлат процедураси кўринишидаги суд жараёни) тасвирлайдилар.
Шундай қилиб, ХТА тушунчаси ва унинг коллектив маъносидан фойдаланиш "кўп қиррали" бўлганлиги сабабли, илгари кўрсатилган хусусиятларни бирлаштирган ҳолда ХТАнинг қуйидаги таърифини шакллантириш мумкин:
Халқаро тижорат арбитражи - бу халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида вужудга келган чет эл элементи томонидан мураккаблашган фуқаролик низоларини кўриб чиқишнинг нодавлат тартиби; органларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ушбу низоларни кўриб чиқишга ваколатли ҳакамларни танлаш тартиби, нодавлат арбитраж судлари томонидан қабул қилинган қарорларни тан олиш ва ижро этишнинг махсус қоидаларини ўзида акс эттирган тизимдир.
Халқаро тижорат арбитражи табиати ўзида қуйидагиларни акс эттиради:
Халқаролик белгиси – низо келиб чиққан фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда хорижий элементнинг мавжудлиги (объект, субъект ёки юридик фактнинг чет эл элементи билан мураккаблашуви)ни англатади;
• тижорат ҳарактери – тарафлар ўртасида вужудга келган низонинг асоси–шартнома тижорат характерида бўлиши, тарафлар тижоратчи корхоналар ёки битим фойда олишга қаратилган фаолиятга қаратилган бўлиши.
• арбитраж - тижорат низоларини ҳал қилиш механизми сифатида тарафлар низони далат судидан бошқа, мустақил институт –арбитражга кўриб чиқиш тўғрисида ёзма келишувнинг мавжудлиги.
Шундай қилиб, халқаро тижорат арбитражи - бу давлат судларида иш юритишнинг муқобили бўлган, чет эл элементи томонидан мураккаблашган низоларни ҳал қилиш усулидир. Ушбу усулнинг муҳим хусусиятлари қуйидагилар:
►1. тарафлар томонидан имзоланган арбитраж келишуви ёки арбитраж изоҳи мавжуд бўлгандагина арбитражга бориш имкониятинин пайдо бўлиши;
►2. ишда тарафлар ўзаро мустақил равишда арбирларни ихтиёрий танлаш имконияти мавжудлиги;
►3. низо тарафлари учун арбитраж суди томонидан қабул қилинган қарорнинг якунийлиги ва мажбурийлиги;
►4. халқаро тижорат арбитражлари нинг давлат судлари билан (далиларни текшириш, даъвони таъминлаш усулларини қўллаш, арбитраж қарорини тан олиш ва ижро этиш масаласида) ўзаро ҳамкорлиги. Аммо, халқаро тижорат арбитражлари бирор ҳолатда давлат судларига бўйсунмайди.



Download 24.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling