5-мавзу: Халқаро тижорат арбитражи
Юрисдикция (процессуал) масала
Download 24.19 Kb.
|
5. Маьруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Шартнома назарияси
- 3. Аралаш назария
1. Юрисдикция (процессуал) масала
Халқаро тижорат арбитражига тааллуқли барча масалалар низолар кўриб чиқилаётган муайян давлат қонунларини (моддий ҳуқуқ сифати) қўллаш асосида ҳал қилинади. Халқаро арбитраж судининг ваколатлари давлат томонидан яратилган ҳуқуқ нормаларининг ишлашига асосланади. Арбитраж қарори қатъий ва икки ёки ундан кўп томонлар ўртасидаги низони ҳал қилади. 2. Шартнома назарияси Арбитражнинг асоси арбитраж битими бўлиб, у икки босқични ўз ичига олган битим ҳисобланади: унинг тузилиши (низони кўриб чиқиш учун ваколатли органни танлаш бўйича томонларнинг розилиги) ва уни амалга ошириш (ҳакамлик қарорини қабул қилиш)да ифодаланади. Арбитраж келишуви-битимининг мавжуд эмаслиги ишни арбитражда кўришни инкор қилади. Томонларнинг автономияси ҳакамлик муҳокамасида катта аҳамиятга эга, бу қуйидагиларда намоён бўлади: - низоларнинг муҳокамасини ёки моҳиятини тартибга солувчи томонларнинг миллий қонунларни танлаши. - тарафлар томонидан одат ҳуқуқи нормалари қоидаларини арбитраж ўтказиш учун трансмиллий қоидалар сифатида танлаш. 3. Аралаш назария Аралаш назария тарафдорлари арбитражда ҳам шартнома, ҳам процессуал тамойиллар мавжуд деб ҳисоблашади. Томонларнинг ҳакамлик битимини тузиш, унинг шаклини белгилашдаги ҳуқуқий ва ҳуқуқ лаёқати масалалари моҳиятан муносабатларга тааллуқлидир. Ҳакамлик муҳокамаси, арбитраж қарорини қабул қилиш ва ижро этиш масалалари процессуал масалалар билан боғлиқ. Халқаро тижорат арбитражлари халқаро тижорат низоларини фақат Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин хал қилишнинг самарали усули сифатида дунё миқёсида тан олинди. Ҳозирги вақтда халқаро тижорат арбитраж жуда тез суръатларда ривожланмоқда. Бу, биринчи навбатда, халқаро савдонинг мисли кўрилмаган даражада ўсиши, ишлаб чиқариш, фан ва техника соҳасидаги ҳамкорлик, ривожланган мамлакатларда ҳам, иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатларда ҳам хорижий инвестициялар фаолияти кенгайиши билан боғлиқ. Савдо ва инвестициялар трансмиллий ҳолга айланди. Табиийки, халқаро ҳамкорликни амалга оширадиган ташкилотлар ва фирмалар ўртасида ҳар доим турли хил келишмовчиликлар ва низолар келиб чиқиши мумкин, уларни ҳар доим ҳам тўғридан-тўғри музокаралар орқали ҳал қилиб бўлмайди. Шу сабабли, битимларнинг ҳуқуқий хавфсизлиги учун юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг объектив ва ваколатли ҳал қилинишини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Download 24.19 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling