5 мавзу. Ишлаб чиқариш режаси


Download 88.42 Kb.
bet5/9
Sana28.12.2022
Hajmi88.42 Kb.
#1013345
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
маъруза 05 МБР (1)

АМОРТИЗАСИЯ ХАРАЖАТЛАРИ
Амортизасия деганда асосий воситаларнинг ва номоддий активларнинг баҳоланган хизмат муддати давомида активнинг амортизасия қилинадиган қийматини маҳсулот таннархига ва давр харажатларига киритадиган мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси тушунилади. Асосий воситалар ва номоддий активлар амортизасия қилинадиган активлардир.
Қуйидагилар амортизасия қилинмайди:
1) ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа обектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);
2) маҳсулдор чорва моллари;
3) кутубхона фонди;
4) музей қимматликлари (музей ашёлари);
5) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервасиялашга ўтказилган асосий воситалар;
6) архитектура ёдгорликлари;
7) умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари, йўлаклар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари;
8) қиймати илгари тўлиқ чегирилган мол-мулк;
9) асосий воситалар ва номоддий активлар таркибига ўтказилмаган капитал қўйилмалар.
Солиқ солиш мақсадида амортизасия қилиниши керак бўлган мол-мулк СКнинг 144-моддасида келтирилган амортизасиянинг энг юқори нормалари билан гуруҳларга тақсимланади.
Солиқ солиш мақсадлари учун ҳар бир кичик гуруҳ бўйича амортизасия ажратмалари амортизасия нормасини қўллаш орқали, бироқ СКда белгиланган энг юқори нормадан ошмаган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.
Солиқ солиш мақсадлари учун амортизасияни СКда белгиланганидан пастроқ ва солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйилган нормалар бўйича ҳисоблашга йўл қўйилади.
Солиқ солинадиган фойданинг тўлиқ ҳисобланмаган амортизасия суммасига солиқ солиш мақсадларида СКда назарда тутилган нормаларга зид равишда қайта ҳисоблаш амалга оширилмайди.
БОШҚА ХАРАЖАТЛАР
Бошқа харажатлар таркибига илгари бошқа жорий харажатлар, молиявий фаолият бўйича харажатлар ва ижтимоий суғуртага ажратмалар бўйича харажатларга кирган харажатлар киритилган.
Қуйида бошқа харажатлар таркибига кирувчи харажатлар бўйича мисолларни кўриб чиқамиз.
Мисол. Тикув корхонаси кийим тикиш учун газламани бичиш ишларини якка тартибдаги тадбиркорга беради. Газлама қиймати 1 400 минг сўмни, тадбиркорнинг иш ҳақи 160 минг сўмни ташкил этади.
Бухгалтерия ҳисобида газламани бичишга бериш ва уни қайтариш қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:


Download 88.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling