4-мавзу. Корхона фаолиятига таъсир кўрсатувчи омиллар РЕЖА: 2. Ички ва ташқи омиллар 3. Иқтисодий ва ноиқтисодий характердаги омиллар 4. Бошқариладиган ва бошқарилмайдиган омиллар 5. Башорат қилинадиган ва башорат қилиб бўлмайдиган омиллар 1. Корхона фаолиятига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг таснифи - Корхона фаолиятига жуда кўп омиллар таъсир қилади.
- Корхонани самарали бошқариш учун нафақат бу омилларнинг таъсирини аниқлаш, балки уларнинг таъсирини олдиндан кўра билиш лозим.
Омилларнинг таснифи - Корхонанинг барқарорлигини ўрганишда омилларнинг батафсил таснифини - ҳар бир омилнинг ўрнини аниқлаш учун уларни бир нечта мезон бўйича алоҳида гуруҳларга ажратишни таъминлаш керак.
- Бундай таснифлаш:
- биринчидан, бир нечта таснифлаш белгиларидан фойдаланган ҳолда, омил ўзгаришининг корхона фаолиятига таъсирини тавсифлаш имконини беради;
- иккинчидан, бу корхона барқарорлигини ошириши мумкин бўлган омилларни аниқлаш имконини беради.
Корхонанинг муҳитга мансублиги билан:
1) ташқи омиллар:
- бевосита таъсир этувчи омиллар (мезомуҳит омиллари);
- билвосита таъсир қилувчи омиллар (макро-муҳит омиллари);
2) ички омиллар.
Характерига кўра:
1) Иқтисодий омиллар;
2) Ноиқтисодий (иқтисодий бўлмаган) омиллар.
Башорат қилиш имкониятига кўра:
1) Башорат қилиш мумкин бўлган омиллар;
2) Башорат қилиб бўлмайдиган (тасодифий) омиллар.
Do'stlaringiz bilan baham: |