Бошқариш ва назорат қилиш имкониятига кўра:
1) Бошқариладиган омиллар;
2) Бошқарилмайдиган омиллар.
Таъсирининг давомийлиги бўйича :
1) Бир марта таъсир этувчи омиллар;
2) Вақти-вақти билан таъсир этувчи омиллар
3) Доимий фаол омиллар.
2. Ички ва ташқи омиллар Ташқи омиллар Ташқи омиллар - бу корхона фаолиятидан мустақил равишда вужудга келадиган ва унга сезиларли таъсир кўрсатадиган барча шарт-шароитлар ва омиллардир. Уларни 2 гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқдир: - Бевосита таъсир кўрсатувчи ташқи (мезомуҳит) омиллар;
- Билвосита таъсир кўрсатувчи ташқи (макромуҳит) омиллар.
Бевосита таъсир кўрсатувчи ташқи (мезомуҳит) омиллар - Истеъмолчилар;
- Акционерлар;
- Етказиб берувчилар;
- Инвесторлар ва кредиторлар,
- Рақобатчилар;
- Савдо восситачилари;
- Маҳаллий ва республика давлат органлари;
- Аҳоли ва турли ижтимоий ташкилотлар.
Етказиб берувчилар таҳлили Материаллар ва бутловчи қисмларни етказиб берувчиларни ўрганишда, биринчи навбатда, уларнинг фаолиятининг қуйидаги хусусиятларига эътибор бериш керак: - етказиб берилган товарларнинг қиймати;
- етказиб берилаётган товарлар сифатини кафолатлаш;
- товарларни етказиб беришнинг вақт жадвали;
- товар етказиб бериш шартларининг ўз вақтида ва мажбурий бажарилиши.
Давлатнинг асосий функциялари - мамлакат ҳаётининг ҳуқуқий асосларини яратиш, шу жумладан, иқтисодий қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга оширилишини ташкил этиш;
- мамлакатда ҳуқуқ-тартибот ва унинг миллий хавфсизлигини таъминлаш;
- иқтисодиётни барқарорлаштириш (биринчи навбатда, ишсизлик ва инфляция даражасини пасайтириш);
- ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий кафолатларни таъминлаш;
- рақобатни ҳимоя қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |