5-мавзу. Махсус фанни ўқитишда қўлланиладиган таълим шакллари


Маърузада дарсни уч босқичга бўлиш мумкин


Download 28.75 Kb.
bet2/6
Sana08.06.2023
Hajmi28.75 Kb.
#1462745
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
pedagogika

Маърузада дарсни уч босқичга бўлиш мумкин:

  • 1.Кириш.Аввалги маърузада нималар ўрганилган, унинг натижаси нималар билан боғлиқ, бугунги дарсга қандай мақсад қўйиляпти? Аввало дарс илгариги мавзу билан боғланади. Кейин янги мавзу эълон қилинади. Маъруза режаси, мустақил ўқиш учун зарур асосий ва қўшимча адабиётлар рўйхати тавсия этилади. Мавзуни ўрганишдаги асосий термин, тушунчалар, мустақил равишда бажариладиган ишлар, топшириқлар берилади.
  • 2.Асосий босқич.Бу босқич маъруза режасига кўра танланган дарс ўтиш методларини қўллаган ҳолда ўтказилади. Тингловчиларга мўлжалланган ахборотлар етказилади.
  • 3.Якуний босқич.Маърузага якун ясалади, қисқача хулоса чиқарилади. Талабалар диққати учун мазкур мавзудаги энг асосий тушунча, эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, ҳодисалар таъкидланади. Қўйилган мақсадга қай даражада эришилди, бу таҳлил қилиб, баҳоланади. Бугунги маърузада бажарилган иш келгуси фаолиятда қандай муҳим аҳамиятга эга эканлиги кўрсатилади.

Бошқа ўқув шаклларига қараганда маърузачининг маърузасини ҳис-ҳаяжон, жўшқинлик билан баён этиши муҳим роль ўйнайди. Маърузачи ҳис-ҳаяжонини ўзгартириш, мимикаси орқали талабаларни дарсга қизиқишини кучайтириши ёки аксинча, сусайтириши мумкин.

  • 1. Маърузанинг эмоционал таъсири ўқитувчининг маъруза материалини эркин баён қилиши билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Эркин баён қилиш орқали аудитория билан боғланиш яхшиланади. Талабаларнинг акс таьсирини кузатиш имкони вужудга келади. Оғзаки нутқ хусусиятлари, яъни диалогдан фойдаланиш мумкин бўлади.
  • Аксинча, маъруза матнига қарайвериш аудитория билан контакт ўрнатишни қийинлаштиради, уни бузади, чунки ёзма нутқ, одатда, монолог тарзида бўлади. Бу ерда гап фақат маърузачининг тайёрланган материални эркин эгаллаган бўлиши, матнни зерикарли тарзда ўқимаслиги ҳақида бормоқда.
  • 2. Оғзаки нутқ, яъни маъруза тушунарли, эшитиб, қабул қилишга осон, қисқа жумлалардан тузилган бўлиши керак, чунки узун, мураккаб жумлалар фикрни хиралаштиради. Ўқитувчи баён қилинаётган материални яхши билишидан ташқари ўз овозини ҳам назорат қилиши зарур. Интонацияни гоҳ баланд, гоҳ паст қилиб нутқ ўзгартириш орқали талабалар диўқатини тортиш, ўз ваўтида пауза ва бошқа интонациялардан ҳам фойдаланиш зарур.
  • «Эркин манера» тарзида дарс бериш, маърузачининг аудиторияда у ёқдан бу ёққа юриши талабаларни диққатини тортади ва тушунишни қийинлаштириб, уларни мавзудан четлаштиради. Педагог ўзининг «иш зонаси»га эга бўлиши, ундан фойдаланишни билиши керак.
  • 4. Маърузачи ўзининг ташқи кўринишига ҳам эътибор беришни ёддан чиқармаслиги зарур.
  • 5.Маълумки, маърузанинг жўшқинлиги, маълум даражада унинг ёрқинлигига боғлиқ. Жўшқин, маъноли нутқ фақат аниқ, мисоллар билангина эмас, балки мақол, матал, бадиий образлар билан бойитилиши зарур. Бу ҳол маърузани қизиқарли қилиб, талабалар диққатини жалб этади.

Download 28.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling