5-мавзу. Меркантилизм иқтисодий таълимотининг моҳияти ва аҳамияти режа


Download 0.64 Mb.
bet3/4
Sana22.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1646649
1   2   3   4
Bog'liq
5- МАВЗУ (3)

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
ФЕОДАЛИЗМ
БУРЖУАЗИЯ
МАНУФАКТУРА
АБСОЛЮТИЗМ
КАМЕРАЛИЗМ
Тракт
4. Меркантилизм ва ҳозирги замон
XVIII асрнинг охирида меркантилизм иқтисодий таълимот йўналиши сифатида тарих саҳнасидан тушди. Саноат инқилоби (тўнтариши) шароитида бу таълимот ва унга асосланган сиёсат ҳаёт талабига жавоб бермай қўйди. Хўш, бу таълимот нега тарих синовидан ўта олмади, унинг «бўш жойлари» нималардан иборат?
Бу таълимотнинг хатоларини классик мактаб вакиллари, хатто айрим меркантилистлар ҳам тан олган. А.Смитнинг фикрича, бу «бизнинг савдогар ва саноатчилар томонидан сотқин парламентга ўтказилган протекционистик англашилмовчиликнинг қоришмасидан иборат ва бойлик бу пулга эгалик билан боғлиқ энг оддий тушунчадан иборат. Агар ўз бойлигини ошираман деса, ҳар бир индивид каби давлат ҳам олаётганидан кам сарфлаши керак. Истеъмол этилганидан ташқари қайси моддий шаклда бўлади? Оддийроқ айтганда, даромад ва буромаднинг фарқи нимада ифодаланади? Меркантилистлар уни мустаҳкам пул ёки олтин, зеб-зийнатлардан иборат деб билганлар. Пул ва капитал ўртасида тенглик қўйилиши хато эди. Шунингдек, савдо балансининг актив сальдоси билан йиллик фойданинг истеъмолдан ортиқчаси ҳам тенглаштирилган. А.Смит ва унинг издошлари бу таълимотнинг хатоларини шундай изоҳлайдилар.
Жон Локк (9 August 1632 – 28 October 1704)
ХХ асрда монополистик жараёнлар ривожи билан давлатнинг иқтисодиётдаги роли тобора ошиб борди. Инқирозлар тез-тез такрорланиб турди. Айниқса, 1929-1933 йиллардаги иқтисодий инқироз бутун дунёни ларзага солди. Шу даврда Ж.М.Кейнс номи билан боғлиқ таълимот юзага келди. У «Меркантилизм тўғрисидаги мулоҳазалар» ва «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936й.) номли асарларида меркантилизмнинг айрим ғояларини қўллайди, унда «амалий донолик» куртаклари борлиги таъкидланади.
Экспортнинг импортдан кўплиги, олтинларнинг оқиб келиши эса пулга таклифни кучайтириб, фоиз ставкаларини пасайтиради ва шу билан инвестиция ва бандликни рағбатлантиради. Кейнс шуларни «меркантилизм доктринасидаги илмий хақиқат уруғлари» деб атайди. Умуман, Ж.М.Кейнс мавжуд шароитларда классик мактаб ақидалари иш бермаслигини таъкидлайди, ҳозирги тил билан айтганда бозор муносабатлари автоматик равишда барча зиддиятларни ҳал эта олмайди, шу сабабли давлатнинг иқтисодиётга фаол иштирок этиши таклиф этилади (булар ҳақида тўла маълумот кейнс берилади).

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling