5-мавзу. Операцион тизимлар ва уларнинг турлари
Download 1.12 Mb.
|
3-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Главная” лента қатори
- Об щий доступ ” лента қатори
Лента қатори буйруқлари
“ Файл” бўлими 4.12-расм. “Файл” бўлими буйруқлари “Открыть в новом окне”-танланган объектни янги ойнада очади. “Открыть командную строку”-танланган объект буйруқлар сатрида очилади. Бу буйруқ сатри MS DOS буйруқлари билан ишлаш имконини беради. Бу ойнадан чиқиш “exit” буйруғи билан бўлади. “Запустить Windows PowerShell”- Windowsнинг PowerShell хизматчи дастурини ишга тушириш. Бу хизматчи дастур ҳам MS DOS операцион системанинг буйруқларини тушунади. “Удалить журнал”-“Избранное” объектидаги “Недавние места” журнални, командная строка журналдаги рўйхатни ўчириш. “Недавние места” бўлимида қайси папкаларга мурожаат бўлганлиги сақланиб туради. Ўша папкаларга “Недавние места” журнали ёрдамида ҳам кириш мумкин бўлади. “Справка”-Windows справка ойнасини очиш. “Закрыть”- компьютер иловасини ёпиш. “Главная” лента қатори 4.13-расм. “Главная” лента қатори буйруқлари “Копировать”- танланган объект ёки ажратилган объектлардан алмашинув буферига нусха олиш. “Вставить” –алмашинув буферидаги объектни қўйиш. “Вырезать”- танланган объект ёки ажратилган объектлардан алмашинув буферига қирқиб олиш. “Скопировать путь”-жорий папка адресини алмашинув буферига нусхалаш Мисол. "C:\Users\user01\Documents\ВАКТ МЕЁР" “Вставить ярлык”-алмашинув буферига мавжуд бўлган объектнинг нишонини қўяди. Бунинг учун бирор папка устига сичқонни олиб келинг ва ўнг тугмани босиб, контекст менюдан “Копировать” буйруғини бажаринг. Шу ишдан сўнг “Вставить ярлык” буйруғи фаоллашади. Сўнгра “Вставить ярлык” буйруғини бажаринг, натижада “... Ярлык” пайдо бўлади. “Переместить в” -танланган объектни пайдо бўлган папкаларга ёки компьютернинг хохлаган жойига ёрдамида кўчириш (кўчириш натижасида объект ўз жойида қолмайди балки янги жойга кўчади). “Копировать в” -танланган объектни пайдо бўлган папкаларга ёки компьютернинг хохлаган жойига ёрдамида нусхалаш. “Удалить” (Ctrl+D)-танланган объектни (корзинага ёки бутунлай ўчириш) ўчириш. “Переименовать” (F2)-объектни қайта номлаш. “Создать папку” (Ctrl+Shift+N)-янги папка очиш. “Создать элемент” –Жорий папкага компьютер мавжуд бўлган амалий дастурларга мос бўлган янги файл (элемент) яратиш. Масалан, “Презентация Microsoft PowerPoint” жорий папкага янги презентация файлни яратиб беради. “Простой доступ” -объектга киришни соддалаштириш, яъни объектни дастлабки экран (“Пуск”) га, “Избранное” папкасига, диск сифатида ёзиш каби ишлар амалга оширилади. “Свойства”(Alt+Ввод)-объект хоссасини кўриш. “Выделить все”-барча объектларни ажратиш. “Снят выделение”-ажратишни бекор қилиш. “Обратить выделение”-ажратилганларни бекор қилиш, бошқаларини ажратиш. “ Общий доступ” лента қатори 4.14-расм. “Общий доступ” лента қатори буйруқлари “Электронная почта”-Outlook Express дастури ёрдамида почта билан ишлаш. Бунинг учун “Панел управления”-“Почта” буйруғи бажарилади ва почта параметрлари созланади. “Сжать”-объектни архивлаш. “Запись на компакт”-объектни компакт дискка ёзиш. “Печать” -танланган жорий файлни принтердан чиқариш. Бу жараёнда файл очилмайди балки автоматик равишда печать қилиш учун принтерга узатилади. Бу буйруқ фаол бўлиши учун бирор хужжат файлни танланг. “Факс”-жорий хужжатни факсга юбориш. “Отдельные люди...” объектларга фойдаланувчиларни умумий кириш рухсатларини (общий доступ) чегаралаш. Масалан папкага Гост фойдаланувчи учун “читение” рухсати берилган бўлса, бу папкага Гост фойдаланувчи папкага кириши, файлни нусхалаши рухсати мумкин бўлади, бироқ папакадаги файлни ўзгартириш, ўчириш, қайта номлаш рухсатлари берилмайди. “Прекратить общий доступ”-объектга қўйилган умумий кириш рухсатини (общий доступ) бекор қилиш. “Дополнительные настройки безопасности”-объектларга хавфизлик режимларини белгилаб беради. ⚠ Эслатма. Бу бўлимдан малакали фойдаланувчи бўлгандан сўнг фойдаланишни маслаҳат берамиз. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling