5-мавзу. Операцион тизимлар ва уларнинг турлари


Download 1.12 Mb.
bet3/7
Sana12.10.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1699566
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-мавзу

5.3. Windows 8.1 интерфейси


Бошланғич экран (Начальный экран-Пуск меню). Плиткалар.
Windows 8.1 ОС да ишни қулайлаштириш мақсадида плитка объекти қўлланилган бўлиб, у компьютерда ўрнатилган барча дастурлар ва уларнинг иловаларни ифодалаш учун хизмат қилади. Олдинги версиялардаги Пуск менюси ўрнига унга алтернатив сифатида “Начальный экран деб номланувчи объект ишлатилган (4.1-расм).
Начальный экран” га кўп ишлатилувчи иловалар, дастурлар, алоқалар ва бошқалар қўйилади. Мақсад уларга тез мурожаат қилиш осонлашади ва бу фойдаланувчига бир мунча қулайлик яратиб беради. Плиткалар ва келтирилган иловалар жуда муҳим ахборотларни ва алмаштиришларни тезлик билан бажариб беради [Error: Reference source not found].

4.1-расм. “Пуск” менюси
Эслатма. Начальный экран” одатда “Пуск” деб ҳам аталади. Плиткалар устида ўнг тугма босилганда “Закрепить на начальном экране” ёки “Открепить от начального экрана” буйруқлар “Пуск” менюга жорий плиткани маҳкамлаш ёки бекор қилиш амалларини бажаради. Бундан тушиниш мумкинки, “Начального экрана” деганда “Пуск” менюсини тушиниш керак.
Компьютерга ўрнатилган барча дастурлар “Приложения” объектида намойиш этилади (4.2-расм). Бу объектга ўтиш жуда тезлик билан бажарилади. Бунинг учун Windows клавиши босилади ва пайдо бўлган “Пуск” менюсидан кнопка чертилади.

4.2-расм. “Приложения” объекти умумий кўриниши
Плиткалар контекст менюси
Плиткалар контекст менюси яширин холатда бўлади ва уларни ишлатиш тўла экран режимида ишлайди. Сичқонни плиткага олиб боринг ва ўнг тугмасини босинг. Натижада танланган плитканинг контекст менюси очилади. Бу контекст меню плитканинг хусусиятидан келиб чиқиб турлича бўлиши мумкин. Контекст менюдан эхтиёжга кўра бирорта буйруқ бажарилади. Расмга қаранг.

4.3.a-расм. Танланган плитканинг контекст менюси
Открепить от начального экрана”-“Пуск” менюсидан плиткани олиб ташлаш (4.3.а-расм).
Открепить от панели задач”-панел задач қаторидан плиткани олиб ташлаш.
Открыть в новом окне”-плиткани янги ойнада очиш.
Запуск от имени администратора”-дастурни администратор номидан ишга тушириш.
Открыть расположение файла”-плитка жойлашган папкани очиш.
Закрепить на начальном экране”-плиткани Пукс менюсига қўйиш (4.3.б-расм).
Закрепить на панели задач”-плиткани панел задач қаторига жойлаш.

4.3.б-расм. Танланган плитканинг контекст менюси


Эслатма. Агар жорий плитка “Панел задач” қаторига ёки “Начальном экран”га жойлаштирилган бўлса, унинг контекст менюсида “Открепить от начального экрана”, “Открепить от панели задач” буйруқлари акс этади.
Агар жорий плитка “Панел задач” қаторига ёки “Начальном экран”га жойлаштирилмаган бўлса, унинг контекст менюсида “Закрепить на начальном экране”, “Закрепить на панели задач” буйруқлари акс этади.
Иловаларни махкамлаш
Эслатма. Иловаларни махкамлаш учун ойна ўлчами 1366 х 786 бўлиши керак. Бунинг учун “Разрешение экрана” бўлимга киринг.
Бир вақтнинг ўзида иккита иловани (иккита ишни бажариш учун) ойнанинг ўнг ва чап томонларига жойлаштириш мумкин. Сичқончани экран юқори чап бурчагига олиб боринг. Ундан сўнг иловани ушланг ва унинг ўлчами ўзгармагунча судранг, керакли жойга ўрнатинг.
Сичқон ва клавиатура: янги имкониятлар. Windows 8 да сиқчонча ва клавиатура билан ишлаш усуллари олдингидай қолдирилган, айниқса иш столида. Бу бўлимда Windows 8 нинг сичқонча ва клавиатура ишлаш имкониятларини тушунтириб ўтамиз.
Плиткаларда функционал клавишлар.
“Windows” клавиши “Пуск” менюсига ўтиш.
“Windows” +C ажойиб кнопкалар (чуда кнопок 4.4-расмга қаранг) рўйхатини очиш. Пуск ойнасининг ўнг томонида пайдо бўлади.
“Windows” +Q ажойиб кнопкалар рўйхатидан “Поиск“ бўлимини очиш.
“Windows” +H ажойиб кнопкалар рўйхатидаги “Общие доступ” бўлимини очиш.
“Windows” +К ажойиб кнопкалар рўйхатидаги “Устройства “ бўлимини очиш.
“Windows” +I ажойиб кнопкалар рўйхатидаги “Параметры “ бўлимини очиш.
Компьютерга ўрнатилган барча иловаларни кўриш учун бошланғич экранга ўнг тугмани босинг ва ойнанинг қуйи қисмидаги “Все приолежения” кнопкани танланг.
“Windows”+Q Иловаларни қидириш.
“Windows”+W Параметрларни қидириш.
“Windows”+F Файлларни қидириш.
“Windows”+Z Все приолежения рўйхатини очиш ва аксинча
“Alt”+“Tab” фаол ойналарда биридан –иккинчисига ўтиш.
“Windows”+D Бошланғич экрандан “Рабочий стол”га ўтиш.
“Ctrl”+“Плюс” масштабни катталаштириш
“Ctrl”+“Минус” масштабни кичиклаштириш
“Alt”+ “F4” Илова ойнасини ё­пиш
Ctrl+Alt+Del компьютерда ишни тамомлаш. “Завершение работа” кнопкасини танланг ва рўйхатдан кераклигини бажаринг. Расмга қаранг.
Чудо кнопки” объекти
Ушбу Windows 8.1 версияда ажойиб-кнопкалар (чудо-кнопки): “Поиск”, “Общие доступ”, “Пуск”, “Устройства” ва “Параметры” қўшилган (4.4-расм). Улар иловалар, иловалараро боғланишлар ва махкамлашларни, Пуск менюсига ўтишларни амалга оширади. Бу кнопкаларни очиш қуйидаги усулларда бажарилади:

  • Windows+С;

  • Сичқонча кўрсаткичиги иш столнинг энг юқори ўнг бурчагига олиб бориш;

  • Сичқонча кўрсаткичиги иш столнинг энг қуйи ўнг бурчагига олиб бориш;

Ушбу ажойиб-кнопкалар ойнанинг ўнг томонида жойлашади.
4.4-расм. “Чудо-кнопки” объекти
Поиск” (Windows+F) ажойиб кнопкаси-бу жуда кенг имкониятли янги қидирув усули. Қидирилувчи объектнинг бир ёки бир нечта харфлари киритиш етарли бўлади. Бир жойнинг ўзида топилган иловалар, параметрлар, приложениялар рўйхати ифодаланади.
Машқ-1. Иловани тез қидириб топиш ва ишга тушириш.
1. Плиткалар рўйхатидан керакли иловани тез қидириб топиш учун “Windows”-  клавишини босинг. Бу клавиш клавиатурада windows логотипи билан ифодаланган.
2. Барча иловаларни (“Приложения”) кўриш учун ойнанинг ойнанинг қуйи қисмидаги кнопкасини босинг.
3. Ойнанинг юқори қисмидаги “Поиск” майдонига ўтинг.
4. Қидирилаётган илованинг номини тўла ёки қисман киритинг (3.5-расм). Масалан, WordPad.

4.5-расм. Қидириш натижаси
5. Топилган иловани ишга тушириш учун уни сичқон ёрдамида чертинг.
Машқ-2. Файл ва параметрни қидириш.
1. “Приложение” объектига тез ўтиш учун Windows клавишини босинг.
2. “Поиск” объектни тез очиш учун Windows+F клавишини босинг.
3. Қидириш объектини ўзгартириш учун “Поиск” объектдаги  белгини чертинг. Сўнгра файлни қидириш учун “Файлы” рўйхатни танланг (3.6-расм).

4.6-расм. “Поиск” ойнани созлаш
4. Сўнгра қидирилаётган файлнинг номидан бирор қисмини киритинг. Масалан “маъруза”. Бир лахзада таркибида китилган жумлага мос бўлган барча файллар рўйхати.

4.7-расм. Қидириш натижаси


5. Керакли файлни очиш учун унга бир марта чертиш кифоя қилади.

Машқ-3. Плиткаларни гурух намойиш этиш ва керакли илова гурухини кўриш.


Барча плиткалар алфавит харфларига мос равишда ва дастурлар номига кўра гурухларган бўлади. Турғун холатда улар ёйилган тартибда намойиш этилади. Уларни гурухланган тартибда намойиш этиш учун қуйидаги содда амалларни бажарамиз.
1. Windows клавиши босилади.
2. кнопка босилади.
3. Ctrl+сичқонча ролиги пастга қараб харакатлантирилади. Натижада барча плиткалар гурухли намойиш этилади. Шундан сўнг керакли плитка гурухига тез ўтиш амалга оширилади. Масалан ESET гурухи.

4.8.-расм. Плиткалар гурухли намойиш этилиши
4. Агар бу рўйхатни яна ёйилган холатга келтириш учун Ctrl+сичқонча ролик юқорига айлантирилади.
Машқ-4. Компьютерни ухлаш режими (“спяший режим”), ишни тамомлаш (“завершение работы”), қайта юклаш (“перезагрузка”) амалларини бажариш.
Фойдаланувчи кўп холатларда юқоридаги 3 та амални бажаришига тўғри келади. Ухлаш режими компьбтердан вақтинча маълум муддатгача фойдаланмаслик учун зарур бўлади. Ишни тамомлаш эса компьютердаги барча ишлар тугатилгандан сўнг амалга оширилади ва унда компьютер бутунлай иш фаолияти тугатилади. Қайта юклаш амали эса баъзи вақтларда амалга оширилади. Мисол учун янги дастур ўрнатилганда, ОС янгиланганда, компьютерда керакли созлаш ишлари амалга оширилганда бажарилади. Бу ишлар жуда содда амал ёрдамида бажарилади.
1. Windows клавишини босилади.
2. Ойнинг чап юқори қисмидаги “Управление электропитанием” кнопкасини босилади.

4.9-расм. “Управление электропитанием” рўйхати
3. Пайдо бўлган рўйхатдан заруриятга кўра бири танланади.
Спяший режим”-ухлаш режими
Завершение работы”-ишни тамомлаш
Перезагрузка”-қайта юклаш

Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling