5-мавзу. Ўсимликларда сув режими. Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги аҳамияти
Download 0.88 Mb.
|
5-maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Антуан де Сент - Экзюпери
5-мавзу. Ўсимликларда сув режими. Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги аҳамияти.Ҳосилни отаси - қуёш, Онаси - сув.(Хинд мақоли)Эй СУВ! Сенда на таъм бўлсин, на ранг бўлсин, на хид бўлсин, Сени тарифлаш жуда мушкул, Сени ҳаёт учун зарурсан деб бўлмайди, балки, Сен ўзинг ҳаётсан....... Сен дунёдаги энг катта бойликсан.Антуан де Сент - ЭкзюпериТирик организмнинг асосий компонентларидан бири сувдир, демак сувсиз ҳаётни тасаввур қилиш мумкин эмас. Ўсимликнинг уруғи анобиоз ҳолатда бўлади, у бир оз сув билан намлмнса, гидролитик ферментлар ишга тушиб, уруғ таркибидаги оқиллар, ёғлар ва углеводлар бирин кетин тегишли фермерлар иштирокида парчалана бошлайди. Демак сув ҳужайрада бўлиб ўтадиган барча ҳаётий жараёнларда бевосита ва билвосита иштирок этади. Сув мембрана ва цитоплазмани структура элементлари ҳисобланади. Мембранани асосий - липид бислойи липид ва сув молекулаларининг гидрофб учларини бирикиши натижасида ҳосил бўлади. Сув бошқа суюқликларга қараганда моддаларни яхши эритади. Сувда карбоксил, гидроксил, карбонил ва бошқа группалари бўлган, сувдан ҳосил бўлган водород боғлари бор органик бирикмалар яхши эрийди. Ўсимликнинг барча органларида сув бўлади, энг кўпи ўсимлик баргида бўлади (80-90%), пояда 70-80%, илдизда, уруғда 6-10%, вакуолада-98%, цитоплазмада-80%, қобиқда 50%, бошоқлиларда-13-15%, мойли ўсимликларда-7-8% сув бўлади. Сув миқдорини бир оз ўзгариши билан физиологик жараёнларда ҳам ўзгариш содир бўлади. Ўсимлик ўзини доимий ички муҳитини турғун ушлаб туриши учун минимал миқдорда керак бўлган сув - гемостатик сув деб ном олган. Кўпчилик ўсимликлар учун - бу 45-60% ни ташкил қилади. Ўсимликни сув билан доимий тўйинганлик даражасини икки жараён ушлаб туради - бу сувни кириши ва ажралиб чиқиши. Сувни кириши, транспорти ва ажралиб чиқиши ўсимликларнинг сув алмашинувини ташкил қилади. Фақат қуруқ кутикуладан сув ўтмайди. Уни сув билан намланганда бўкади ўткзувчан бўлиб қолади. Шунинг учун ёмғир ёки шудринг билан ивиганда ўсимликка тушган сувни 25% ни ютиб олади. Ўсимлик сувни ўзидан буғ ва суюқлик кўринишида ажратиб чиқаради. Ўсимликни ернинг устки қатламидаги органлар орқли сувни буғлантиш физиологик жараёни транспирация, ҳаво сув буғлари билан тўйинган вақтда барг юзасидан суюқлик кўринишида сув ажралиб чиқиши гуттуция деб ном олган. Гуттуция гидатодалар орқали рўй беради. Гидатодалар махсус сув устицалари бўлиб, очилиб ёпилиб тураолмайди. Улар барг пластинкасини уч қисмини чеккасида жойлашган. Сув баланси деган термин бор, бу дегани ҳужайрага кираётган ва ундан чиқаётган сувнинг нисбатига айтилади. Кун давомида ўсимлик танасидаги сувнинг миқдори доимий бир хил турмайди. Ҳужайрага тўхтовсиз сув кириб, чиқиш жараёни ҳисобига ўзгариб туради. Ёзни иссиқ кунларида ҳужайрага кираётга сув миқдорига нисбатан транспирация жараёнида сув кўп сарфланиши сув дефицити келиб чиқади. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling